15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 10:44
Иқтисодиёт 👁 685

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан республика миқёсидаги семинар бўлиб ўтди

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан республика миқёсидаги семинар бўлиб ўтди

Бугунги кунда аҳолини камбағалликдан чиқариш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлашга энг устувор вазифалар сифатида алоҳида эътибор қаратилиб, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бу борада муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Амударё туманида ташкил этилган республика миқёсидаги семинар ҳам айнан ушбу масалаларга бағишланди.

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши масъуллари, вазирликлар, республика ва туманлар миқёсидаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари иштирок этди. Ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсади кўзланган семинарда сўзга чиққанлар кун тартибидаги масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Семинарда сўзга чиққанлар томонидан ҳудудларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларининг натижадорлигига эришиш мақсадида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлашда томорқалардан самарали фойдаланиш, уй шароитида деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, тармоқа хўжалиги билан шуғулланишни ташкил этиш, ҳар бир ҳудуд учун мўлжалланган “драйвер” лойиҳаларни ишлаб чиқиш каби вазифалар хусусида сўз юритилди.

Семинар иштирокчилари туман ҳудудидаги овул ва маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.

Дастлаб семинар иштирокчилари Бой овул маҳалласида тадбиркор Дониёр Жумамуратов томонидан уй шароитида ташкил этилган мебель ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишдилар.

Кейинги манзил Беруний маҳалласида яшовчи ҳунарманд Инобат Хўжаниязованинг хонадони бўлди. Меҳмонлар оила бекаси томонидан уй шароитида ташкил қилинган ҳунармандчилик фаолияти билан яқиндан танишиб, унинг тажрибалари бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш таклифини билдирдилар.

Шунингдек, семинар иштирокчилари Чойкўл овулида яшовчи фуқаро Давлатбой Бобожоновнинг томорқасидан самарали фойдаланиб, тўқсонбости усулида экинларни етиштириш борасида эришаётган натижалари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга намунали томорқачидан жавоблар олдилар.

Навбатдаги манзил ҳам шу овулдаги илғор томорқачи Маҳмуд Норбоевнинг хонадони бўлди. Тадбир иштирокчилари хонадон эгасининг томорқасида ва деҳқон хўжалигида ташкил этган иссиқхоналари фаолияти билан танишдилар ҳамда қишнинг изғиринли кунларида иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар аҳоли дастурхонининг тўкинлиги ва бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшишини эътироф этдилар.

Меҳмонлар шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик тармоқларини янада ривожлантириш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишиб, бу борада томорқа хўжаликларининг ҳиссаси алоҳида аҳамият касб этаётганини эътироф этдилар. Қангли овулида яшовчи Гулмон Сапаров томонидан уй шароитида ташкил этилган паррандачилик ва иссиқхона фаолияти бу ишларга яққол мисолдир.

Масъуллар тадбиркорлар, томорқачилар ҳамда ҳунармандлар билан суҳбатлар мобайнида ушбу тармоқларни янада ривожлантириш борасида яратилаётган янги имкониятлар хусусида сўз юритдилар ҳамда улардан унумли фойдаланиш юзасидан қатор тавсиялар бердилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026