20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 21:10
Жамият 👁 2,619

БИР КЕЛИБ КЕТИНГ, АМУДАРЁГА!

Амударё тумани Ўзбекистон Республикасининг ер майдони ва иқтисодий салоҳияти жиҳатидан йирик туманларидан бири ҳисобланади. Туман ўзининг географик жойлашуви, ижтимоий-сиёсий ўрни ҳамда вужудга келган турмуш тарзи тарихига кўра бошқа туманлардан кескин фарқ  қилади.

Агар Амударё туманининг ўтмиш тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унинг илдизи энг мўътабар, муқаддас қадимги қўлёзмамиз "Авесто”га бориб тақалади. Бу нодир китоб бундан 30 аср муқаддам икки дарё оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган аждодларимизнинг биз авлодларга қолдирган маънавий, тарихий меросидир. Демак, Амударёнинг ўнг ва чап соҳилларида ястаниб ётган Амударё тумани халқи ҳақли равишда бу қимматли маънавий мероснинг ворисларидир.

Қорақалпоғистон Республикасининг ривожланиш босқичлари ҳам айнан ўша тарихий илдизларга бориб тақалади. Устюрт пасттекислигидан то Султон Увайс тоғларигача чўзилган бу кўҳна замин бағрида қанчадан-қанча аждодларимиз турмуш тарзи билан боғлиқ сир-синоатлар яширин, бир вақтлар ҳаёт гуркираб ривожланган қалъалар ҳамон сир-синоатга тўла. Ана шу қалъаларнинг 14 таси Амударё тумани ҳудудига тўғри келади. Биргина "Чилпиқ” қалъа қўрғонидан топилган турли ашёлар жуда улкан – 3 минг йиллик хотиралардан сўзлайди. Шунинг учун ҳам амударёликлар туман ҳудудида жойлашган Чилпиқ, Бештепа, Жумуртоғ, Қоратоғ, Увлон, Гаур, Қипчоқ, Манғит қалъаларига ворислик назари билан қарашади ва бу тарихий обидаларни илмий тадқиқ этишни, бус-бутун авлодларга етказишни ўзларининг бурчлари деб билишади.

Амударё туманида туркий халқларнинг 92 уруғи авлод вакиллари истиқомат қилишади. Хусусан, Қўнғирот, Қипчоқ, Хитой, Найман, Уйғур, Тома, Туркман, Қозоқ, Қорақалпоқ, Назархон, Ос, Сангар, Оча, Уйшин, Қангли каби юздан зиёд овул, элат, маҳалла ва қавмлар ўтмиши ҳам илмий тадқиқ этилишини кутиб турибди.

Мустабид тузуми даврида Амударё тумани Ўзбекистондаги бошқа туманлар каби ўз тарихий илдизидан ажратилган, фақат хомашё етиштирувчи ҳудудга айлантирилди. 1957 йил 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши раёсати қарорига мувофиқ Хоразм вилоятининг Манғит, Қорақалпоғистон автоном совет социалистик Республикасининг Қипчоқ туманлари бирлаштирилиши натижасида вужудга келган бу йирик аграр туман то Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар собиқ СССРнинг хом ашё базаси вазифасини ўтаб келди. Буни ХХ асрнинг 60-йилларидан то 1990-йилларгача бўлган турғунлик даврига муҳрланиб қолган халқ турмуш тарзининг нақадар аянчли кечганини ўша даврларнинг жонли гувоҳи бўлган бугунги кекса авлод вакиллари хотираларидан билиб олиш мумкин.

Собиқ СССР даврида туманда битта шаҳар типидаги посёлка ва 10 та овул Кенгаши бор эди. Ҳар овулда нари борса 2 та мактаб, биттадан клублар аҳолига хизмат кўрсатарди. Аҳолининг асосий қисми аграр соҳада меҳнат қилишар, бутун бошли йирик туманда битта марказий шифохона ва учта қишлоқ врачлик амбулаторияси мавжуд эди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Амударё тумани иқтисодий-маданий, ижтимоий-маънавий ва маърифий ва маърифий жиҳатдан кескин ривожланиш палласига кирди. Чунончи, мустақиллик йилларида фақат аҳолига томорқа ерлари ажратиш 2,5 бараварга кўпайди.

Мингдан ортиқ деҳқон хўжаликлари ташкил этилиши туфайли аҳоли томорқасида етиштирилган полиз ва сабзавот маҳсулотлари йил сайин ошиб борди ва қўшни туманлар, ҳатто  чет давлатларга экспорт қилиш даражасига етди.

1990 йилларда туман аҳолиси картошка, буғдой, ун маҳсулотлари, кондитер ва гўшт-сут маҳсулотлари истеъмоли бўйича собиқ иттифоқ миқёсидаги кўрсаткичдан ҳам энг паст поғонада турган бўлса, бугунги кунда айнан юқоридаги маҳсулотларни нафақат етиштирувчи, балки эҳтиёжманд туманларга, қўшни республикаларга экспорт қилувчи туман даражасига етди.

Туманда биргина 2016 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш суръати 118, 2 фоиз, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 115,6 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш бўйича ўсиш суръати 109,1 фоизга етказилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда белгиланган бу режалар ортиғи билан уддаланди.

Тумандаги "Amudaryo tex” қўшма корхонаси, "Asia Silk” шўъба корхонаси, "Амударё пахта тозалаш” АЖ маҳсулотлари дунёнинг бир нечта давлатларига экспорт қилинмоқда.


Янги иш ўринларини яратиш, саноатни юксалтириш, қишлоқ хўжалигини, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш мақсадида киритилаётган инвестиция маблағлари ва кредит маблағлари ҳисобидан ҳар йили юзлаб иш ўринлари яратилиши натижасида аҳоли  бандлиги таъминланмоқда.

2016 йил учун туманда 5 та корхонага 2 млн. 622,1 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт прогнози белгиланганининг ўзи Амударё туманида маҳсулотлар экспорти яхши йўлга қўйилганидан далолатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ туманда қисқа давр ичида намунавий лойиҳалар асосида 362 та уй-жойлар барпо қилинди. Фақат 2016 йилнинг  ўзида туманнинг 3 та мавзесида 90 та намунавий уй-жойлар бунёд этилди. 2017 йилда яна 122 уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган.

Туманда 528 та фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Шундан 249 таси кўп тармоқли фермер хўжаликлари ҳисобланади. 507 та фермер хўжалиги эса пиллачилик ва пахтачиликка ихтисослашган бўлиб, Амударё тумани ҳар йили давлатга 254 тоннадан зиёд пилла, 7500 тонна ғалла, 40 минг тоннадан ортиқ юқори сифатли пахта етказиб беради.

Туманда фақат мустақиллик йилларида 25 гектар майдонда интенсив боғлар яратилган. Етиштирилган мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини сифатли сақлаш учун сендвич панелли омборхона бунёд этилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йил сайин кўпайтириш ва сифатини оширишда суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муҳим аҳамиятга эга. Тумандаги 39584 гектарсуғориладиган ер майдон бўли, мавжуд ер майдонларини суғоришда Қиличбой арна, Манғит арна, Қипчоқ арна, Бўз сув каналларидан фойдаланилади. Бундан ташқари, 1578,4 км. узунликдаги хўжаликлараро ва ички хўжалик коллекторлари ерларни зах сувлардан тозалаб, шўрини ювишга хизмат қилади.

Туман тараққиётида таълим тизимининг тутган ўрни ғоят муҳим. Бугунги кунда Амударё туманида 123 та таълим муассасалари мавжуд. Шундан 82 та умумтаълим мактаблари, 37 та мактабгача таълим муассасалари, 1 та "Баркамол авлод” маркази, 1 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 2 та мусиқа ва санъат мактаби фаолият кўрсатади. Таълим 5 та (ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман) тилда олиб борилади.

Барча таълим масканлари замонавий педтехнологиялар, компьютер техникалари билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, туманда 1 та академик лицей, 1 та иқтидорли болалар Давлат умумтаълим мактаби, 8 та касб-ҳунар коллежи мавжуд бўлиб, бу таълим даргоҳларида ёшларнинг  касб-ҳунар эгаллашлари, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган.


Амударё туман тиббиёт тизими ҳам ўзига хос тараққиёт тамойилига эга. Бугунги кунда туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги шифохоналарда меҳнат қилаётган 297 нафар шифокорларнинг 152 нафари олий, 35 нафари биринчи ва 48 нафари иккинчи тоифали шифокорлардир. Ўрта тиббиёт ходимларининг 81 нафари олий, 63 нафари биринчи. 72 нафари иккинчи тоифага эга. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида бу ерда барча шароитлар яратилган: кўп тармоқли поликлиника, шошилинч тиббий ёрдам бўлими, марказий касалхонанинг 4 та биноси ва маъмурият биноси замон талаблари даражасида реконструкция қилиниб, энг завонавий тиббий асбоб-ускуналар, ташхис ва лаборатория анжомлари билан жиҳозланган. Шошилинч тиббий ёрдам бўлими икки қаватли замонавий меъморий услубда қурилган янги бинода фаолият олиб бормоқда. Натижада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати кескин ошиб, болалар ва аёллар саломатлиги бўйича юқори натижаларга эришилди. Аҳолининг ўртача умр кўриш даври 67-68 ёшдан 75-76 ёшга ўсди. Юқумли касалликларга чалиниш ҳолатлари камайди.

Амударё туманида маданият ва спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар янада салмоқли. Туманда марказий маданият уйи ва қишлоқ жойларда 12 та филиаллари фаолият юритади. 63 та спорт-соғломлаштириш иншоотларида спортнинг деярли барча турлари бўйича машғулотлар олиб борилади. Амударё тумани шарафини жаҳон спорт ареналарида муваффақиятли ҳимоя қилган 4 нафар спортчи жаҳон чемпиони мақомига эга. 25 нафар спортчи Ўзбекистон ва 250 нафардан зиёд спортчилар эса Қорақалпоғистон Республикаси чемпионларидир. Ҳозирги кунда туманда 286 та спорт майдончалари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қилади.

Мавжланиб оқаётган Амударё бўйидаги жаннатмакон бу ўлка фидойи маҳнаткаш инсонлар юрти. Бу сўлим гўшадан етук илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намоёндалари, давлат ва жамоат арбоблари етишиб чиққан. Хусусан, Меҳнат Қаҳрамонлари Рамат Эшжанов, Отажон Худойберганов, Ойим Камолова, Раҳим Еркаев, эл-юрт ҳурматини қозонган меҳнат фидойилари Йўлдош Ўрозбоев, Оллаберган Холимбетов, Йўлдош Дўсанов, Амат Тўраев, туманни  юксак тараққиёт босқичига олиб чиққан Ражаббой Йўлдошевларнинг номини нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни Республикаларда ҳам яхши билишади.

Ярим ўтказгичлар материалшунослиги бўйича ўзбек физика марказига асос солган, Беруний номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти соҳиби, физика-техника фанлари доктори, академик  Мухтор Саидов ва унинг укаси, физика-техника фанлари доктори, профессор Амин Саидовларнинг номини бугун бутун дунё билади. Манғитлик ака-ука физик олимлар яратган ихтиролар АҚШ, Япония, Ҳиндистон, Покистон давлатларида кенг қўлланилмоқда.

Ўзбек тилшунослиги даҳоларидан филология фанлари номзоди Аҳмад Имаев, адабиётшунос олим ва ижодкор-зиёлилар Исмоил Бегимов, Гулмирза Худойберганов, Пирмат Шермуҳаммедов, Норбой Худойберганов, Сафо Матчонов, Абдулла Дўсимбетов, Йўлдош Саидов, Қурбонбой Собиров, Эшонбой Қорақулов, Турхон Илёсов, Фрунзо Бижонов, Ҳайдар Бобожонов, Исмоил Умаров, Антолий Худойберганов, Саъдулла Авазбоев, Ўрозак Бекбаулиев, Худойберган Жумабеков, Турсунбой Султонов, Мадиёр Пирмонов, Турсунбой Давлатбоевлар олимлик мақомига эришдилар. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Чунки Амударё туманидан сўнгги 25-30 йил ичида яна ўнлаб фан номзодлари, докторлари, халқаро алоқалар бўйича етук мутахассислар, халқаро валюта жамғармаси етакчи мутахассислари, шоир-у ёзувчилар етишиб чиқдилар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистлари Жапақ Шомуродов, Орзигул Отамуродова, Тиловхон Аҳмедова, Қорақалпоғистонжа хизмат кўрсатган артист Назир қори Раҳимов, Қорақалпоғистон халқ шоири Музаффар Аҳмедов, шоир Мансур Аҳмедов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Гулмирза Нурматов, Хонимжон Ражабова, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналистлар Саъдулла Хўжаниёзов, Гулнора Матёқубова, Робия Йўлдошева, ёзувчи Баҳодир Худойберганов, Алламберган Жуманиёзов, Ойгул Ражабова, шоир Ўлмасбек Хўжаев, Аҳмад Нафасовлар ўзларининг фидойи меҳнатлари билан Амударё тумани шуҳратига шуҳрат қўшиб келишмоқда.

Гўзал ва мафтункор бу гўшанинг ўзига хос тарихи, тараққиёт мезонларини Амударё  туман матбуоти – "Тараққиёт кўзгугуси” газетаси ва "Менинг оилам” илова нашри, www.amunews.uz веб сайти, Амударё телевидениеси орқали тарих солномаларига муҳрлаб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон матбуоти тизимида ўзига хос нуфузга эга бўлган туман ОАВлари  ҳамиша халқ билан бирга, халқ орзу-умидлари, ҳаётда эришаётган мислсиз ютуқлари, ечимини кутаётган муаммоларини ёритишда, бу муаммоларни ҳал этишда ҳамиша фаол.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги Амударё тумани ҳар томонлама тараққий этган,  шаҳар-у қишлоқлари обод, халқи фаровон, ўзаро тотувликда яшаётган ва янада юксак тараққиёт поғоналари сари юксалиб бораётган гўша. Бу сўлим гўшани яқиндан билмоқ, аҳил ва иноқ халқи ҳаёт тарзи билан ҳамнафас бўлмоқ учун Амударё деб аталмиш жаннатмакон ўлкага қадам ранжида қилмоқ керак. Ана шундай азизлар, бир келиб кўринг, Аму элини! Кўринг ва бу гўзал юртни абадий севиб қоласиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026