22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 15:07
Жамият 👁 3,488

АВЛОДЛАР ЭҲТИРОМИ

АВЛОДЛАР ЭҲТИРОМИ

Хотира – кечаги кун билан бугунни боғлаб турувчи маънавий кўприк, тарих солномасига битилган улуғ ва эзгу ишларга авлодлар эҳтироми.

Мана бир неча кундирки, бутун мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда  ҳам буюк Ватан қурган, ўзи севган халқининг бахт-саодати, эрк ва озодлиги учун курашган, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистон мустақиллиги йўлида умрини бағишлаган Биринчи Президентимиз, Ўзбекистон Қаҳрамони И.А.Каримов таваллуд топган кунга бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай хотира тадбири 30 январь – И.А.Каримов таваллуд топган кунда Амударё академик лицейида ҳам бўлиб ўтди. Аввало тадбир иштирокчилари бўлган туманимиз фаоллари ва ўқувчи-ёшларга буюк ўзбек фарзанди, Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг жўшқин ва курашчан ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди. Фильм намойишидан сўнг И.А.Каримовнинг келажакни  кўра оладиган енгилмас ва қатъиятли давлат раҳбари сифатидаги улуғвор хизматларига бағишланган «Мустақиллик меъмори» мавзусида илмий-маърифий хотира анжумани ўтказилди.

Илмий-маърифий Хотира анжуманида туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова, Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети ректори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Муродбой Жуманов, Қорақалпоғистон халқ шоири Халила Давлатназаровлар И.А.Каримовнинг Ўзбекистонни тубдан ўзгартириб юборувчи иқтисодий, сиёсий ҳамда маданий-маърифий ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги буюк хизматлари хусусида тўлқинланиб гапирдилар.

Қорақалпоғистон Халқ шоири Халила Давлатназаров "Бизлар ҳеч кимдан кам бўлмаслигимиз керак” мавзусида сўз юритиб, ўзбек халқининг ҳеч кимдан кам эмаслигини тараннум этувчи шеърларидан ўқиб берди.

Шунингдек, "Мустақиллик меъмори” деб номланган хотира тадбирида бир гуруҳ ёшлар ҳам сўзга чиқиб, ўзларининг буюк Юртбошимиз хотирасига бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиромларини изҳор этдилар.

* * *

27 январь куни 31-сонли умумтаълим мактабида халқимизнинг буюк ва садоқатли фарзанди, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов хотирасига бағишланган "Мустақиллик меъмори” мавзусидаги хотира  тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Ширин Янгибоева, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошевалар сўзга чиқишиб, истиқлолнинг илк йилларида И.Каримов кўрсатган буюк жасорат ва матонат ҳақида, мамлакатимизда мустақиллик туфайли эришилган мислсиз ғалабалар, айниқса, ўқувчи-ёшларнинг ўз қобилият ва иқтидорларини амалда намоён этишлари учун яратилган жаҳон андозаларига мос шарт-шароитлар хусусида батафсил ҳикоя қилдилар. Ўқувчиларга монитор орқали И.А.Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи хроник маълумотлар намойиш этилди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари ҳам сўзга чиқишиб, И.А.Каримов хотираси олдида ҳамиша эҳтиромда эканликларини, Юртбошимиз бошлаб берган улуғвор ишларнинг  давомчилари бўлиш учун ўзларининг аъло ўқишлари билан жавоб беражакларини билдириб, ўзларининг Ислом Каримов хотирасига бағишланган шеърларини ўқиб бердилар.

М.ШОМУРОДОВ.

* * *

28 январь куни Манғит иқтисодиёт коллежида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд кунига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши раиси Ш.Янгибоева, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Аллабергенов, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси масъул котиби О.Ибрагимов, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши мутахассиси Г.Нуржанова ва туман ички ишлар бўлими инспектори, катта сержант А.Йўлдошевлар иштирок этишиб, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизда олиб борган кенг салоҳиятли ишлари ҳақида ўқувчи-ёшларга гапириб бердилар.

Тадбирда коллеж ўқувчи-ёшлари ҳам сўзга чиқишиб, И.А.Каримов ўзи ҳаётлигида илгари сурган тинчликпарвар, халқпарвар ва адолатпарвар ғояларга садоқатда яшашга,  Ўзбекистон келажаги учун фидойилик билан меҳнат қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.


Жаҳонгир ОТАНАЗАРОВ,
Манғит иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси.

***

Юртимизнинг бугунги истиқболи ва тинчлигининг асосчиси бўлмиш Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти  И.А.Каримовнинг таваллуд кунига бағишлаб Амударё транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳам "Мустақиллик меъмори” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда коллеж директори Ў.Қўшназаров И.А.Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, амалга оширган кенг кўламли ишлари ҳақида маъруза қилди. Маърифий тадбирда "Қурилиш хизмат” МЧЖ раҳбари  Б. Тўрабоев ҳам иштирок этиб, Юртбошимизнинг эзгу ишлари ҳақида тўлқинланиб гапирди. Тадбир давомида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари  Б.Шомуротов, тарих фани ўқитувчиси Ҳ.Матюсупов, ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Ў.Гафуровлар Биринчи Президентимиз амалга оширган бунёдкорлик ишлари хусусида ўқувчиларга сўзлаб бердилар. Коллеж ўқувчилари Юртбошимизни  мадҳ этувчи шеърлар ўқидилар. 

Б. Сапарбоев,

Амударё транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ижтимоий фанлар кафедраси мудири. 

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026