КЛАВИАТУРА УЗРА РАҚС
Бармоқлари клавиатура устида гўёки рақс тушаётгандек компьютерда матн ёзаётган инсонни кўриб, ҳавас қилганмисиз? Агар у матнни клавиатурага қарамасдан ёзаётган бўлса-чи?
"Клавиатура устида рақс”, худди шу ном билан аталувчи (Соло на клавиатуре) дастур ўқувчиларни клавиатурага қарамасдан, 10 та бармоқда, тез ёзишга ўргатади.
Гоҳида, баъзи фильмлардаги фильм қаҳрамонларининг компьютерда ишлашларини кўриб ҳавасим келарди. Қанийди, мен ҳам улардек ёзолсам, деб ўйлардим. Истагим амалга ошди.
Ушбу сатрларни клавиатурага қарамасдан ёзаяпман десам, ишонмассиз, балки. Лекин, бу ҳақиқат. Бир ойлик машқлар ўз самарасини берди. Ниҳоят, мен ҳам клавиатурага қарамасдан ҳам кирилл, ҳам лотин алифбосида ёзишни ўрганиб олдим.
Ушбу дастур барча компьютерда ишлайдиганлар учун, айниқса, коллежларнинг компьютер йўналиши ўқувчилари учун ҳам жуда фойдали. Сабаби, икки бармоқда ёзув ёзаётган, гоҳ матнга, гоҳ мониторга қараётган, гоҳи ҳарфларни клавиатурадан излаётган "мутахассис”ни ким ҳам ишга оларди?
XXI аср – ахборот технологиялари асри. Ҳар бир коллеж ўқувчисининг билими ва малакаси замон талаби даражасида бўлиши керак.
Биз, ривожланган демократик давлатлар даражасидаги, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб бергувчи, юқори малакали кадрлар тайёрлашимиз керак!
Аминбой СУЛТАНМУРАТОВ,
Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶