12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Маданият 👁 923

Маданият бўлими биносида Ички ишлар вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли томонидан хайрия концерти ўтказилди

Маданият бўлими биносида Ички ишлар вазирлигининг ашула ва рақс ансамбли томонидан хайрия концерти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан тасдиқланган махсус режа доирасида айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб вазирлик тасарруфидаги ашула ва рақс ансамблининг хайрия концерт дастурлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар орқали ватан ҳимояси йўлида фидокорона хизмат қилиб ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг оилаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга жамоатчиликка ватанпарварлик, ҳамжиҳатлик ва дўстлик туйғуларини сингдириш мақсад қилинган.

Шу каби тадбирларнинг навбатдагиси жорий йилнинг 18 апрель куни Амударё тумани Маданият бўлими биносида ташкил этилди. Унда ички ишлар тизими фахрийлари, хизмат бурчини адо этиш вақтида ҳалок бўлган ёки жароҳат олиб, ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзолари, маҳаллий аҳоли, фаол ёшлар ва санъатсеварлар иштирок этди.

Концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ИИВ Маданият саройи раҳбари, подполковник Учқун Тиллаев бошчилигидаги ансамбль аъзолари томонидан юксак ижро маҳорати тақдим этилди. Халқимиз севган сўз усталари — Ўткир Муҳаммадхўжаев ва Зокир Очилдиев, хонандалар — Гўзал Жуманиёзова (Дилсўз), Улуғбек Холиқов, Суҳроббек Ҳамдамов ҳамда Нурали Шукуруллаевлар ижросидаги куй-қўшиқлар томошабинларга юксак кайфият улашди.

Ушбу хайрия тадбири орқали тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлида ўз ҳаётини фидо қилган мард инсонларнинг хотираси яна бир бор эъзозланди, уларнинг оилаларига ҳурмат ва ғамхўрлик намоён этилди.

Тадбирнинг асосий мақсадларидан бири — халқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида маънавий боғланишни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтиришдан иборат. Бу эса маданият ва санъат воситасида амалга оширилаётгани билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоизки, санъат ва маданият ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, миллий қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантиришда беқиёс тарбиявий аҳамият касб этади. Ансамбль фаолияти айнан шу мақсадларга қаратилган бўлиб, жамоа ҳар йили мамлакатимизнинг турли ҳудудларига гастроль сафарларини уюштириб, кенг жамоатчиликни ижодий намуналари билан хурсанд этиб келмоқда.

Айниқса, олис ва чекка ҳудудларда ўтказилаётган концерт дастурлари аҳоли учун том маънода маънавий байрамга айланмоқда. Бадиий сўз усталари ва маҳоратли хонандаларнинг чиқишлари халқимиз қалбига Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Мазкур хайрия концертлари санъат орқали жамиятда юксак маънавий муҳитни шакллантириш, одамлар ўртасида дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, маданият ва санъатни оммалаштириш ва жамиятнинг турли қатламлари ўртасида ҳамжиҳатлик муҳитини янада кучайтиришга ёрдам бермоқда.

Ашула ва рақс ансамбли томонидан бундай концертлар мамлакатимизнинг бошқа шаҳар ва қишлоқларида ҳам давом эттириляпти. Бу эса ички ишлар органлари фаолиятининг инсонпарварлик ва маънавиятни юксалтириш борасидаги муҳим жиҳатларини яққол намоён этмоқда.

У.Ўрозалиев, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026