12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:29
Сиёсат 👁 366

“ЮРТ УЗРА ҲИЛПИРАР ВАТАН БАЙРОҒИ, МУЖАССАМДИР УНДА МУСТАҚИЛЛИК ИҚБОЛИ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

“ЮРТ УЗРА ҲИЛПИРАР ВАТАН БАЙРОҒИ, МУЖАССАМДИР УНДА МУСТАҚИЛЛИК ИҚБОЛИ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганга бу йил 32 йил тўлди. Юртимизнинг барча ҳудудларида ушбу сана муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилиб, кенг нишонланди.

17 ноябрь куни Амударё туманидаги 36-сонли мактабда ҳам ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида давлат рамзларига бўлган ҳурмат-эҳтиром, фахру-ифтихор туйғуларини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунни муносиб нишонлаш мақсадида “Юрт узра ҳилпирар Ватан байроғи, мужассамдир унда мустақиллик иқболи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда тумандаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмнинг масъул ходимлари Отабек Мадолимов, Азизбек Акрамов, Шерзод Атаев ҳамда 36-сонли мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир тантанали тарзда давлат мадҳиялари билан бошланди ва дастлаб мактаб олдида ҳарбий қисмга тегишли қурол-аслаҳалардан ташкил этилган кўргазма намойиш этилди. Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган ҳарбий қисм хизматчилари барчани ушбу муҳим сана билан табриклаб, мустақил давлатчилигимиз рамзларидан бўлган байроғимиз ўзида Ватанимиз ўтмиши ва бугунининг муҳим қирраларини акс эттиришини, юрт байроғига нисбатан ҳурмат туйғусини юксалтириш, унинг улуғворлик касб этувчи моҳиятини англаш барчамиз учун муҳим вазифалардан бири ҳисобланишини эътироф этишди.

Таъкидланганидек, мамлакат тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода байроғимиз давлат ва жамиятнинг ҳаёти унинг жаҳон ҳамжамиятида ўрни ва ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун фахр-ифтиҳор саналади. Бугун юртимиздаги турли байрам тантаналарида мамлакатимиз делегациялари қатнашаётган халқаро тадбирлар, нуфузли спорт мусобақаларида мамлакатимиз шарафи, халқимизнинг ғурур ва ифтихорини ёрқин акс эттирадиган омиллардан бири ҳам айнан байроғимиздир.

Тадбир мактаб ўқувчи-ёшлари иштирокидаги стол тенниси, шашка, шахмат мусобақалари билан давом эттирилди. Кўтаринки руҳ билан бошланган стол тенниси мусобақалари давомида ёшлар ўз маҳоратларини намойиш этиб, ғолиблик учун ҳаракат қилишди. Шахмат-шашка мусобақаларида иштирок этган спортчилар ҳам ўйинлар жараёнида бири-биридан заковатли эканлигини кўрсатишди.

Тадбир иштирокчилари мактабнинг бошланғич синфида ўқитувчиси Сарагул Юсупова томонидан ташкил этилган очиқ ўқув машғулотида ҳам қатнашишди ва ўқувчилар билан давлат рамзлари хусусида савол-жавоб ўтказишди. Ўқувчилар давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонуни билан тасдиқлангани, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллар эканлигини, шу юртда яшовчи фуқаро сифатида улар билан фахрланишини ғурур билан сўзлаб беришди.

Мактабнинг фаоллар залида давом этган тадбирда эса тумандаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм масъуллари ҳарбий хизматчиларнинг Ватан байроғи пойида тиз чўкиб, муқаддас Она тупроғини матонат ва садоқат билан ҳимоя қилишга қасамёд қилиши бежиз эмаслигини, чунки байроқ жасорат, ғурур, фидойилик, ор-номус тимсоли эканлигини ифтихор билан таъкидлашди. Шунингдек, ўқувчи-ёшларни ҳарбийлаштирилган йўналишдаги ўқув юртларга қабул қилиш тартиби ҳақидаги батафсил маълумотлар билан таништириб ўтишди.

Тадбир якунида сана муносабати билан мактабда ташкил этилган спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди ва муқаддас байроғимизни жаҳон ареналарида, нуфузли спорт мусобақаларида баланд кўтариб юришларини айтиб, эзгу тилаклар билдирилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026