БОЛАГА ЭЪТИБОР – КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
...Бу ёруғ дунёда ҳаёт бор экан, оила бор. Оила бор экан, фарзанд деб аталмиш бебаҳо наъмат бор. Фарзанд бор экан, одамзот ҳамиша эзгу орзу ва интилишлар билан яшайди, деб ёзган эдилар муҳтарам Биринчи Президентимиз И.Каримов.
Ҳа, ота-она борки, болам, деб яшайди, борини боласига атаб, унинг баркамол инсон бўлиб вояга етишига интилиб, яхши кунларини кўриш умидида яшайди, меҳнат қилади. Халқимизнинг бунингдек болажонлиги давлатимиз сиёсатида ҳам ўз аксини топган. Хусусан соғлом она – соғлом бола тамойилини амалга оширишдан кўзланган мақсад ҳам мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодга беқиёс ғамхўрликлар кўрсатилишини назарда тутади.
Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод ҳақидаги ғамхўрликлар қонунларимизда, қонун ости ҳужжатларида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир”, деб белгиланган. 45-моддада эса "Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”, деб кўрсатилган.
Шунингдек, "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли Қарори, "Йод танқислиги ҳолатларининг олдини олиш ҳақида”ги 2007 йилда қабул қилинган Қонун, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги 2008 йил 7 январда қабул қилинган Қонун, "Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат Дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 июндаги 892-сонли Қарори, "Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 156-сонли Қарори ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни ижтимоий ҳимоя қилишга, баркамол инсонлар бўлиб вояга етишига қаратилган.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари бўйича умумэътироф этилган тамойиллар устуворлигини таъминлаш, бола ҳуқуқларига оид миллий қонунчиликни такомиллаштиришни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича қатор қонун, фармон, қарор ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Энг қувонарлиси, мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс ҳуқуқий асослар яратилди.
Бир сўз билан айтганда, юртимизда дунёга келган ҳар бир гўдакнинг (у ҳатто ота-онасидан айрилиб қолган тақдирда ҳам) беғам, эмин-эркин улғайиб комил инсон бўлиб вояга етиши, илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё.
М.ПРИМБЕТОВА,
туман ФҲДЁ бўлими инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶