22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 12:38
Жамият 👁 2,018

САЙЛОВЧИЛАР ХУРСАНД БЎЛИШДИ

САЙЛОВЧИЛАР ХУРСАНД БЎЛИШДИ

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказиладиган кун – 4 декабрь тонги барча жойдаги каби Амударё туманида ҳам зўр шодиёналар билан қарши олинди. Барча сайлов участкалари эрта тонгданоқ истиқболга интилган кишилар – эртанги тинчлигимизни, нурафшон ҳаётимизни таъминлашга қодир бўлган номзодни Президентликка сайлашни ният қилган сайловчилар билан гавжум бўлди.

Биз эрта тонгда Манғит шаҳрининг "Бойовул” маҳалласида жойлашган 80-сонли сайлов участкасига етиб келганимизда бу ерда сайлов жараёни қизғин тус олаётганининг гувоҳи бўлдик.

– Сайлов участкамизда 2400 дан зиёд сайловчи рўйхатга олинган, – деди участка сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жуманиёзов бизни комиссия фаолияти билан таништирар экан. – Шундан 79 нафари биринчи марта сайловда овоз берадиган ёшлар ҳисобланади. 28 нафар сайловчимизнинг бу ерга келиб, овоз бериш имкониятлари йўқ. Шу сабабдан ҳам биз уларга сайловда иштирок этишлари учун имконият яратиб бериш мақсадида, сайлов  қутилари билан уларнинг яшаш жойларига ташриф буюраяпмиз. Ўзларингиз гувоҳи бўлаётганинингдек, сайловчиларимиз бу сайловда фаол иштирок этаяптилар. Уларнинг кайфиятлари жуда яхши.

– Бу галги сайловнинг ўзгачалиги сайловчиларнинг ҳар қачонгидан ҳам оғизбирчилик билан фаол ҳаракат қилишаётганлигида яққол кўриниб  турибди, – дейди 82 ёшли онахон – сайловчи Валентина Кузнецова. – Мен ҳам сайловга эрта тонгда келиб, элдошларим қатори ўзим муносиб деб ҳисоблаган номзодга овоз бердим. Биз эртанги кунимизнинг, ёшларимиз келажагининг порлоқ бўлишини истаймиз.

– Биз бемор сайловчи Қизларгул Жуманиёзова яшаётган хонадонга ташриф буюрганимизда бу сайловчи аёлнинг қувончи ичига сиғмай кетди, – дейди участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари Бозорбой Холимбетов. – Кейин у: "Мен бетоблигим сабабли бу  галги сайловда иштирок қила олмасам керак, деб умидсизликка тушгандим. Аммо участка сайлов  комиссияси ходимлари – Сиз сайлов қутисини  уйимга олиб келиб, менинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод учун овоз беришимга шароит яратиб бердингиз. Мен бундан бениҳоя хурсанд бўлдим”, дея миннатдорчилик билдирди.

Сайлов жараёнида сайлов участкасида фаол сайловчиларни тақдирлаш маросимлари ҳам ўтказилди.

80-сонли участка сайлов комиссияси томонидан сайловда биринчи марта иштирок этаётган 3 нафар ёш сайловчига, 10 нафар фаол сайловчига  қимматбаҳо совғалар топиширилди. 10 нафар сайловчи аёл-қизларга туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган гулдасталар ва 5 нафар ёш сайловчига бадиий китоблар совға қилинди.

 

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбири.

(Фото - ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026