08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 10:22
Сиёсат 👁 1,353

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳудудларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган туб ислоҳотлар жараёнида халқ билан мулоқот қилиш, аҳолининг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ва мавжуд муаммоларга ечим излаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Айни шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман ҳамда шаҳар Кенгашлари депутатлари жойларда сайловчилар билан юзма-юз учрашиб, жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ва ўз депутатлик фаолиятлари юзасидан ҳисобот бермоқдалар. Бу каби очиқ ва самимий мулоқотлар нафақат давлат органлари ва халқ ўртасидаги ишонч кўпригини мустаҳкамламоқда, балки ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясини бевосита аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Амударё туманидаги Оқ олтин овул фуқаролар йиғини маъмурий биносида ҳам шу каби учрашув ташкил этилди. Унда ҳудуддан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ғуломжон Ешниёзов ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Отабек Йўлдошовлар иштирок этиб, сайловчилар олдида ҳисобот бердилар. Учрашувда Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши котибияти мудири Мансур Ўрозбоев, “Маҳалла еттилиги” аъзолари, кўча бошчилари ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, 2026 йил 6 апрель куни бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўнинчи сессияда “Қорақалпоғистон Республикасида барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг боришини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш тўғрисида”ги масала атрофлича кўриб чиқилиб, депутатларнинг аҳоли билан учрашуви бўйича махсус режа-жадвал тасдиқланган эди.

Мазкур режа-жадвал асосида ўтказилган учрашув давомида депутатлар давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Қайд этилдики, қабул қилинаётган ҳар бир Қонун, фармон ва қарор замирида инсон қадрини улуғлаш ва халқимизнинг бугунги ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашдек олий мақсад мужассам. Тарихан қисқа вақт ичида эришилган натижалар, янгидан қад ростлаётган иншоотлар ва ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар юртимизнинг янги тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилмоқда.

Айниқса, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги имтиёзларнинг муддати узайтирилгани иқтисодий барқарорликнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 август кунги фармони билан фойда солиғи, мол-мулк ва ер солиғи ставкаларининг икки бараварга камайтириш муддати илгари 2028 йилгача белгиланган бўлса, 2026 йил 21 февралда қабул қилинган янги қарор билан бу муддат 2040 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди. Бундай узоқ муддатли имтиёзлар тадбиркорларга келажакни ишонч билан режалаштириш имконини беради.

Мулоқотлар давомида аҳоли вакиллари томонидан ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, электр тармоқларини модернизация қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чорраҳаларга светофорлар ўрнатиш ҳамда пиёдалар йўлакчаларини қуриш каби муҳим масалалар бўйича мурожаат қилинди.

Худди шундай учрашув туманнинг Амир Темур номли овулида ҳам ўтказилди. Маҳалла фаоллари, “Маҳалла еттилиги” вакиллари ва кўчабошчилар билан ўтказилган учрашувда депутатлар томонидан Янги Ўзбекистонда Янги Қорақалпоғистонни барпо этиш йўлида малга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Таъкидланганидек, Қорақалпоғистоннинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда барча соҳалар қатори туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам катта эътибор берилмоқда. Масалан, майдони беш минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо комплекслари ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар учун 2027 йилдан 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиғи ставкаларининг 90 фоизга камайтирилиши минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини кескин оширади.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига 150 миллиард сўм маблағ ажратилиши эса маҳаллий муаммоларни тезкор ҳал этишда катта имконият яратди.

Учрашув давомида овул аҳолиси Манғит шаҳридан келувчи йўлни таъмирлаш, ички кўчаларга шағал ётқизиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби масалаларни кўтардилар. Депутатлар ҳар бир мурожаатни диққат билан ўрганиб, айрим муаммоларни жойида, бошқаларини эса ваколатли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали ижобий ҳал этишга ваъда бердилар.

Бу каби учрашувлар халқнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётийлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026