ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИГА ҲАР БИРИМИЗ ДАХЛДОРМИЗ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 86-сонли участка сайлов комиссияси аъзолари ҳам тобора яқинлашиб келаётган 4 декабрь кунги сайловни уюшқоқлик билан ўтказиш учун пухта ҳозирлик кўришмоқда.
Участка ҳудудидаги 2185 нафар сайловчилар билан шу кунгача бир неча бор учрашувлар ўтказилиб, улар сайлов ҳақида, Президентликка сиёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар ҳақида барча маълумотлар билан таништирилди.
Сайлов участкасида сайловни ўтказиш хоналари, она ва бола, тиббиёт хоналари зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Участка сайлов комиссияси аъзоси сифатида ҳар куни хонадонларда бўлганимда, мен маҳалладошларимнинг мамлакатимизда сайловга доир билимларга эга эканлигини, оммавий ахборот воситаларидан сайловга доир эшиттириш, кўрсатув, мақолалар билан мунтазам танишиб бораётганини англайман, тарғибот, ташвиқот тадбирларимизда фаол қатнашиб, ҳар бири ўз фикр-мулоҳазаларини билдираётганидан қувонаман. Ахир бу халқимизнинг ҳуқуқий саводи тобора юксалиб бораётганининг, юртимизнинг тинч, фаровон бўлмоғи учун ҳар бири ўзини масъул, дея ҳис қилаётганининг ифодаси эмас-ми? Айниқса, сайловда биринчи бор қатнашаётган 25 нафар ёш сайловчилар билан ҳар бир суҳбатимиз жуда мароқли ўтади. Улар мамлакатимиз Президенти сайловида қатнашаётганликлари билан фахрланишса, энг муносиб номзодга овоз бериш масъулиятини ҳам ҳис қилишмоқда.
Айни кунда участкамизда сайловга тайёргарлик жараёни энг қизғин паллага кирди. Барча куч-имкониятларимиз 4 декабрь кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини фаоллик ва ошкоралик руҳида ўтказишга қаратилган.
Инобат ОТАЖОНОВА,
86-сонли участка сайлов комиссияси аъзоси.
(Фото - http://kun.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶