13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Жамият 👁 382

“Коррупция - ёшлар келажагига таҳдид солувчи иллат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

“Коррупция - ёшлар келажагига таҳдид солувчи иллат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Коррупция жамият ва давлат ривожи учун хавфли иллат саналади. У инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва келажак авлоднинг ёруғ истиқболига путур етказади. Шу сабабли юртимизда коррупцияга қарши муросасиз ва тизимли кураш олиб борилмоқда. Айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва фуқаролик масъулиятини юксалтириш, уларни адолатпарварлик ва ҳалоллик руҳида тарбиялаш бу борада устувор вазифалардан бирига айланган.

Шу мақсадда Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Коррупция – ёшлар келажагига таҳдид солувчи иллат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Б.Матмуратов, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Садиков, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи М.Халиев, институт ректори Б.Жоллибеков ва барча факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни институт ректори Б.Жоллибеков кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Ўз нутқида у таълим соҳасида коррупцияга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслиги, бу иллат халқ фаровонлиги учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатиши, давлат ва жамият тараққиётига тўсиқ бўлиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шу муносабат билан ёш авлод онгида адолат, қонунийлик ва ҳалоллик тамойилларини шакллантириш устувор вазифа экани таъкидланди.

– Агар таълим тизимида шаффофлик, ҳалоллик ва адолат принциплари таъминланмаса, келажакдаги раҳбарлар, олимлар, муҳандислар, фермерлар ва турли соҳалардаги мутахассислар орасидан юксак маънавиятли, виждонли инсонлар етишиб чиқмайди, – деди институт ректори.

Тадбир давомида масъуллар томонидан коррупциянинг жамият ривожига кўрсатаётган салбий оқибатлари, давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётга келтираётган зарарли таъсири, аҳолининг давлат органларига бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатаётгани батафсил таҳлил этилди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳаси нафақат иқтисодиётнинг асосий устуни, балки аҳоли турмуш даражаси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва минтақавий барқарорликни таъминловчи ҳал қилувчи тармоқ сифатида алоҳида ўрин тутади. Шу боис, ушбу соҳада шахсий манфаатлар устуворлиги, асоссиз қарорлар, қонунбузарлик ва масъулиятсизлик каби иллатлар кенг жамоатчилик ишончига ҳам путур етказиши, иқтисодий барқарорликни издан чиқариши мумкинлиги таъкидланди.

Тадбир давомида юртимизда коррупцияга қарши шакллантирилган институционал тизим, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Сўнгги йилларда бу борада Президент ташаббуси билан қабул қилинган дастурлар, назорат тизимлари ва жамоатчилик иштирокини таъминлашга қаратилган чоралар натижасида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошгани, мурожаатлар сонининг ўсгани ва коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланаётгани таъкидланди.

Айтиш жоизки, мазкур учрашув Президент раислигида 2025 йил 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди.

Тадбир талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот, ҳаётий мисоллар ва таҳлиллар асосида ўтказилиб, уларда ҳуқуқий билим ва фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Чунки айнан ёшлар — эртанги куннинг ҳал қилувчи кучи, мамлакат тақдирини белгилайдиган авлоддир.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026