РАҒБАТ ЮТУҚЛАРГА ЧОРЛАЙДИ
Пахта йиғим-терими кун сайин авж олдирилаётган шу ғанимат кунларда барча корхона-ташкилотлар ходимлари мавсум ишларида пахтакорларга яқиндан ёрдам беришни ўзларининг инсонийлик бурчи деб билмоқдалар, қўлларига этак олиб далаларда етиштирилган қимматбаҳо хомашё – пахта теримига ошиқмоқдалар.
Терим ишларига ҳисса қўшишга интилаётган Ўзбекистон МТДП туман Кенгаши ҳам фермер хўжаликлар теримчилари, ҳашарчилар ҳузурида бўлиб, меҳнат илғорларини моддий-маънавий рағбатлантириб, яна ҳам ғайрат-шижоат билан ишлашга руҳлантирмоқда.
Яқинда Кенгаш раисининг жамоатчилик асосидаги маънавий-маърифий ва мафкуравий масалалар бўйича ўринбосари Рустам Ражабов "Уйшин” маҳалласидаги "Йўлдашева Гулистон” фермер хўжалигида бўлиб, бошқаларга ўз меҳнати билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ теримчилар - Назокат Ҳайтикова, Кумуш Бегимова, Саида Собирова, Дилбар Ўрозоқоваларга ЎзМТДП туман Кенгаши номидан совғалар топшириб, уларни яна ҳам унумли ишлашга чорлади.
(Ўз мухбиримиздан).

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶