12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Қишлоқ хўжалиги 👁 457

Депутатларнинг халқ билан мулоқоти: ижтимоий муаммолар ҳал қилиниб, илғор теримчилар рағбатлантирилди

Депутатларнинг халқ билан мулоқоти: ижтимоий муаммолар ҳал қилиниб, илғор теримчилар рағбатлантирилди

Қорақалпоғистон Республикасида айни кунларда Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари жойларда сайловчилар билан учрашиб, 2025 йилнинг 3-чораги давомида амалга оширган депутатлик фаолияти ҳақида аҳолига ҳисобот бермоқдалар.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ҳам Амударё туманида шу каби мулоқотлар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Илҳом Полвонов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари Мадамин Казаков, Яхшимурод Аҳмедов ва Улуғбек Абдураҳмоновлар дастлаб Дўстлик маҳалласида сайловчилари билан учрашдилар. Депутатлар ўз нутқларида Қорақалпоғистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг бугунги кунда халқимиз ҳаётида туб ўзгаришларга сабаб бўлаётгани ҳақида тўхталиб ўтдилар. Айниқса, Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилаётган фармон ва қарорлари ҳудуд аҳолисининг турмуш сифатини янада ошириш, шаҳар ва қишлоқлар, овул ва маҳаллалардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, бир сўз билан айтганда, халқ фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини қайд қилдилар.

Учрашувда маҳалла аҳолиси болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш, йўллар инфратузилмасини яхшилаш каби долзарб масалалар бўйича депутатларга мурожаат қилдилар. Мурожаатлар ўрганилиб, ушбу масалалар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши маълум қилинди.

Арна бўйи маҳалласи ҳудудидаги 57-сонли мактаб биносида ҳам сайловчилар билан мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда депутатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши томонидан 2025 йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида сайловчиларга ҳисобот бердилар.

Қайд қилинганидек, маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги муаммоларни ҳал қилиш, янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишларида қатор қарорлар қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда.

Учрашувда кўтарилган табиий газ ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар жойида ҳал этилди. Депутатлар ҳудудий газ таъминоти ташкилоти ва туман сув таъминоти корхонаси раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, муаммоларга зудлик билан ечим топилишини таъминладилар. Бу маҳаллий аҳолининг муаммоларига эътиборнинг ифодаси ва адолат тамойилининг амалдаги намоёнидир.

Учрашувларнинг навбатдаги манзили пахта далалари бўлди. ЎзЛиДеПнинг бир гуруҳ депутатлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган теримчилар ҳолидан хабар олиш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, фермерлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида далаларда бўлдилар.

Депутатлар дастлаб Амударё туманининг Арна бўйи маҳалласи ҳудудидаги "Исмоилов Элдорбек" фермер хўжалиги даласида бўлдилар. Ушбу хўжалик пахтакорлари эрта баҳорда 49 гектар ерга чигит экиб, шу кунгача гектаридан 50 центнердан ортиқ ҳосил олгани, далаларда ҳали ҳам "оқ олтин" ҳосили мўл экани қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар натижаси экани қайд этилди.

Дала бошида теримчилар билан учрашувда сўзга чиққан депутатлар, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Қайд қилинганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар туфайли соҳада катта ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасининг бекор қилиниши, ернинг ҳақиқий эгасига – фермерга мустақил қарор қабул қилиш имконияти берилиши, кластер тизимининг жорий этилиши маҳсулот етиштириш ҳажми ва сифатини оширди. Субсидиялар бериш ва ирригация тизимларини яхшилашга қаратилган чоралар эса қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Учрашув якунида илғор теримчиларга депутатлар томонидан совғалар топширилди. Қолаверса, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси Улуғбек Абдураҳмонов Ўзбекистон Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан алоҳида совғалар тақдим этди.

Туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижросидаги шўх куй-қўшиқлар пахтакорларнинг тушлик пайтида маданий ҳордиқ чиқаришларига ва мароқли дам олишларига имкон яратди.

Шунингдек, депутат Илҳом Полвонов ўз сайлов округи ҳудудидаги "Рахимбоев Азизбек" фермер хўжалиги далаларида ҳам бўлиб, теримчилар ҳолидан хабар олди ва уларни ҳам совғалар билан рағбатлантирди.

Депутат теримчилар билан мулоқотда пахтани қўлда теришнинг аҳамиятига алоҳида урғу берди. Қўлда терилган пахта юқори сифатли толага эга бўлиши ва бу теримчилар учун муҳим даромад манбаи бўлиб хизмат қилиши алоҳида қайд қилинди. Қишлоқ жойларида яшовчи оилалар учун пахта терими мавсумида олинган даромадлар қўшимча моддий кўмак бўлиб, уларнинг фаровонлигини оширишга хизмат қилиши, бу эса ўз навбатида, ишсизликни қисқартириш ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга хизмат қилувчи муҳим омил экани таъкидланди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий мақсади – тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, фермер хўжаликларига ҳар томонлама қулай шароит яратиш орқали халқимиз фаровонлигини таъминдир. Бу каби учрашувлар эса депутатларнинг сайловчилар билан доимий алоқада бўлиши, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиши ва ўз фаолияти юзасидан ҳисобдорлигини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026