ОГОҲЛИКДА ХЎРЛИК ЙЎҚ
Ўтган 2015 йилда дунё миқёсида ўтказилган рейтингда Ўзбекистонимиз энг олдинги тинч-осуда мамлакатларнинг бири сифатида эътироф этилди. Бу бежиз эмас, албатта.
Юртимизнинг қайси ҳудудига, қай маҳалда йўлга чиқсак ҳам, худога шукр, ҳеч нарсадан хавфсирамаймиз. Ҳар ким ўз уйида оила аъзолари билан бехавотир яшайди. Бироқ халқимизнинг "ўз мулкингга ўзинг огоҳ бўл, қўшнингни ўғри тутма”, деган мақоли ҳам бежизга айтилмаган. Яъни бешала бармоғимиз баравар бўлмаганидай, айрим тарбияси бузуқ, ҳеч қаерда ишламай, лекин шоҳона яшашни орзу қиладиганлар ҳам орамизда учраб туради. Улар ўзгалар мулкини ўзлаштиришга, шу йўсин осонгина даромад топишга ҳаракат қиладилар.
Бунингдек кўнгилсиз ҳодисалар содир этилишининг олдини олишда туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаси хизмати муҳим аҳамиятга эга. Бўлинманинг асосий фаолияти иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга молик биноларни, давлат аҳамиятидаги объектларни ва хусусий хонадонлар, тадбиркорлик объектларини қўриқлашдан иборат.
Жами 81 нафар ходим меҳнат қиладиган бўлинма айни кунда 52 та обеъктларни қўриқлашга олган. Шунинг 15 таси хонадонлар, корхоналар ва тадбиркорлик объектлари эса 37 тадир.
Ўтган йиллар мобайнида бўлинмамиз ходимлари ўз хизмат вазифасини сидқидилдан адо этганликлари туфайли мазкур объектларда ҳеч қандай нотинчлик, кўнгилсиз ҳодиса содир этилмади.
Агар туманимиздаги хусусий тадбиркорлар, хонадон эгалари объектларининг хавфсизлиги таъминланишини истасалар, қўриқлаш бўлинмаси хизматидан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун бўлинмага мурожаат қилинади ва қўриқлаш юзасидан шартнома тузилади. Ҳар ким ўз мулкига ўзи огоҳ бўлса, кўпгина кўнгилсизликларнинг олди олинади. Ахир донолар огоҳликда хўрлик йўқ, деб бекорга айтишмаган.
Эргаш САПИЯЗОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмаси техник қўриқлаш пункти бошлиғи, сержант.
(Фото - http://uzbekistonovozi.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶