15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 08:08
Жамият 👁 386

“Меҳр дафтари”га киритилган болаларга ғамхўрлик кўрсатилмоқда

“Меҳр дафтари”га киритилган болаларга ғамхўрлик кўрсатилмоқда

Кейинги йиллар мобайнида аҳолининг ёрдамга мухтож қатламини манзилли ҳимоялаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ва мақсадли кўмак бериш ишларига жиддий эътибор кучайди. Айниқса, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш, уларни ҳаётга тайёрлаш, йўл-йўриқ кўрсатиш, касб эгаллашлари ва ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Бу борадаги ишларни тизимлаштириш, натижадорлигини ошириш, молиявий маблағлар ҳажмини ошириш ва аниқ мақсадга йўналтириш ишларини янги даражага кўтариш долзарб вазифага айланди. Ушбу мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида муҳтарам Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, “Меҳр дафтари” шакиллантирилди.

Жорий йилнинг 31 август куни Амударё тумани ҳокимлиги биносида “Меҳр дафтари”га киритилган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 9 нафар болага туман ҳокими ўринбосарлари Маҳмуд Шерметов, Гўзал Сабурова, ҳокимлик Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси раҳбари Жаҳонгир Холмуродовлар Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан ҳар бирининг қиймати 1 млн. сўмни ташкил этувчи мактаб формалари ва ўқув қуролларини топширишди. Болалар бундай эътибор ва ғамҳўрликдан ниҳоятда ҳурсанд бўлишди.

“Меҳр дафтари-оқибат дафтари”. Дарҳақиқат, ушбу дафтарнинг юритилиши орқали биринчидан, болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг сабаблари ўрганилади ва аниқланган муаммолар бартараф этилади. Иккинчидан, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка оладиган оилалар рағбатлантириб борилади. Учинчидан эса ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни босқичма-босқич фарзандликка, васийликка оладиган оилаларда тарбиялашга ўтказиш чоралари кўрилади.

Қолаверса, етим болаларга меҳр бериш, улар орасидан қобиятли ёшларни юзага чиқариш, уларни ҳаётга тайёрлаш, касбга ўқитиш ва жамият учун манфаатли қатлам доирасини кенгайтириш билан боғлиқ ишлар тизимли равишда олиб борилади.

Ушбу савобли ишларни ташкил этиш, мониторинг қилиш ва назоратга олишни тизимли йўлга қўйиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги маъсул этиб белгиланган.

Вазирлик “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳар бир шахсига нисбатан алоҳида ёндошиш, уларнинг жинси, ёши, қарашлари, руҳияти, ахлоқ-одоби, ижтимоий муҳитни ўзлаштиришдаги ёндошувлари ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда табақалашган тарзда ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши назарда тутилган.

Масалан, ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб боришга алоҳида эътибор қаратилади.

Бир сўз билан айтганда, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳимоялашнинг мамлакатимиз тарихида кўзатилмаган янги тизими яратилди. Чунки, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, улар қандай ижтимоий аҳволда бўлишидан қатъий назар, доимо юқоридир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019