22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:39
Жамият 👁 3,924

ФАРЗАНД КАМОЛИ – ОТА-ОНА ОРЗУСИ

ФАРЗАНД КАМОЛИ – ОТА-ОНА ОРЗУСИ

(Бизнинг суҳбат)

Онани ўхшатдим гўё заминга, боласини эса бағрида очилган гулу-лолага, онани ўхшатдим-тоғларга, сув келса, симирар, кор қилмас тўфон, боласини эса қоячаларга, онани ўхшатдим мевали дарахтга, боласини эса меваларга, онани ўхшатдим атиргулга, боласини очилишга шай ғунчаларга...

Бу қиёслар чексиз давом этиши мумкин. Она-бола ҳақида, онанинг фарзандига меҳри беқиёслигини, фарзанди учун фидойилигини қанча айтсак, оздай назаримда...

Ҳа, она фарзандини қанчалик ардоқласа, камолидан шунчалик севинади. Ўғил-қизининг оилали бўлиб униб-ўсиб кетишини, ўзидан тинишини жуда-жуда истайди. Бироқ бунинг учун оиланинг фарзандга меҳри етарлими? Тарбияни қай йўсинда олиб борсак, мақсад-муддаомизга етамиз?

Қуйида икки кекса онахоннинг бу борадаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Марям Қўчқорова:

- Ота-боболаримиз қиз кўрганларга "қиз кўрибсан, қизил олтинли бўлибсан”, - деб бежизга айтишмаган. Онасининг сирдоши, ёрдамчиси, уйнинг кўрки улар. Қиз туғилди... Кечалари ухламай бешикка бағрингизни бериб, тонглар оттириб кунларнинг, ойларнинг қандай ўтганини ҳам билмайсиз. Атак-чечак қилганда кўзларингиз севинчдан пор-лайди. Ўқувчи бўлганида сочларига ленталар тақиб, мактаб либосининг ярашиб турганини кўриб, кўнглингиз яйрайди. Аъло баҳолар олиб келганида яна қувончингиз чексиз. Озгина шамоллаб қолса, сизнинг жонингиз уникидан кўп оғрийди. Қўлига нина олиб тугма қадаса, қувончдан кўзларингизга ёш келади. Биринчи бор овқат пиширганида эса қувончдан маст бўласиз. Олий ўқув юртига ўқишга кирса, у ўқишни тугатгунча сиз ҳам минг бир қийинчиликларни бошингиздан ўтказасиз. Биринчи маошини қўлингизга тутқазганида яратганга шукроналар айтасиз. Қизингизнинг шу тариқа вояга етганини сезмай қоласиз. Уйингизга совчилар кела бошлайди. Сизнинг қизингиздан кўнглингиз тўқ. Нега деганда сиз қизингиз соғлигига ёшлигидан эътибор бердингиз, ҳунар ўргатдингиз, ўқитдингиз, ишлаяпти, оила қуриш тушунчасига эга. Келин бўлиб борган уй шароитига мослашиб, яшаб кетишига ишонасиз. Демак, бу бўлажак онадан соғлом фарзанд дунёга келади деб ўйлайман.

- Ҳожибика Бобожонова:

- Муҳтарам Президентимиз соғлом она-бола деганларида, жисмонан ҳамда маънан соғликни кўзда тутганлар. Фарзанд мулоҳазали, тартибли, иболи, ўқимишли, китобсевар, меҳнаткаш, соғлом бўлса, ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом ҳисобланади. Юртимизда бунинг учун барча шарт-шароитлар муҳайё.

Ёшлигидан спортнинг қайси турига қизиқса, шунга қатнашиб, қанчадан-қанча чемпионлар етишиб чиқаяпти. Улар Ватанимиз байроғини юқори кўтармоқдалар, ҳунар эгалари, тадбиркор қизлар ҳам бизнинг юртимизда бисёр. Бу етуклик эмасми?!

Оқ ювиб, оқ тараб, ўқитиб, ҳар томонлама камолга етказган инсоннинг қизини келин қилдингиз. Оилада қайнона билан келин муносабатининг яхши бўлишида ҳикмат кўплиги ҳеч кимга сир эмас. Қиз бола бировнинг уйига келин бўлиб  тушдими, демак, унинг онаси ўрнида қайнона, отаси ўрнида қайнота, қайноға-ю, қайнсингиллар қуршовидаги оила муҳитига кўникишида қайнонанинг роли каттадир.

Келиннинг бўйнига янги оиласидагиларнинг кўнглига йўл топиш, келинлик вазифаларидек масъулият юкланган. Бу юкни енгил қилиш қайнонага жудаям боғлиқ. Келинни ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, деб синовлардан ўтказаверса, унинг кўнгли дарз кетади. Келинни уй шароитига мослаштириш қайнонадан катта масъулият талаб қилади. Қайнона келинни ўз қизидек кўрсагина келин оилага тез мослашади. Келини асабийлашмай, соғ юрсагина, қайнона соғлом неварали бўлади.

Келинида ҳомиладорликни сезган қайнона ишни келиннинг нима ейишидан бошлайди, соғлигига эътиборини кучайтиради, дам олишига шароит яратиб беради. Уйда соғлом турмуш тарзи ҳукмрон бўлса, келин ҳомиладорлик даврини яхши ўтказади. Вақтида овқатланиб, вақтида дам олиб, шифокор назоратидан ўз вақтида ўтиб, ўзига эътиборли бўлган келиндан соғлом фарзанд туғилади.

Марям Қўчқорова:

- Соғлом она ва бола тўғрисида фикр юритар эканмиз, кўнглимдаги гапларни айтмасдан иложим йўқ. Фараз қилайлик: чақалоқ эсон-омон дунёга келди. Она-бола соғ. Туғруқхонада ҳам она-бола ётган хонага бегоналар киритилаверади. Туғруқхонадан чиқадиган пайтда-чи?! Туғруқхона олдига куёвнинг дўстлари, қариндош-уруғлар бир тўда бўлиб келишади, она-болани қарши олишади, чақалоқнинг  юзини очиб кўришга, пул қистиришга ҳаракат қилишади. Бу ҳаракатлари билан чақалоқ соғлигига зарар етказишлари мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмайдилар. Келин чақалоқни "ўпманг” деб айта олмайди. Қайнона ҳам истиҳола қилади. Уйларига келишгач ҳам янги туғруқни бошидан кечирган онага, чақалоққа тинчлик йўқ. Келувчилар кўп. Уларга келин саломга чиқиши керак. Келган инсонларга чақалоқ кўрсатилмаса, хафа бўлармиш. У келган инсоннинг эҳтимол, бирон яширин касали бордир ёки шамоллагандир. Бунинг билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ахир ота-боболаримиздан қолган удумлар яъни чилла сақлаш қаёқда қолди? Она болани 40 кун чиллада сақлашларда олам-олам маъно бор. Биринчидан, 40 кун ичида туққан аёл қайта қувватга киради. Онанинг иссиқ қорнидан чиққан  фарзанд ташқи муҳитга мослашади, ёмон назардан, касаллик юқишидан сақланади. Ўзларингиз айтингларчи, 40 кун чилла сақлаб, она-бола соғлом бўлгани яхшими ёки келган одамнинг кўнгли деб уларнинг соғлигига хавф туғдирган дурустми? Демоқчиманки, она болани ташқи муҳитдан келадиган зарарлардан сақлаш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Шундагина она-бола соғлом бўлади.

Ҳожибика Бобожонова:

- Кўнгилларга равшанлик берувчи, қалбимиз қувончи, оналик бахтига етган қизларимиз, келинларимиз омон бўлишсин. Қўшганлари билан қўша қарисинлар. Наслимиз давомчилари соғ бўлишсин, келажагимиз бўлган азиз болажонларимиз кўпаяверсин. Олам болаларимиз шодлигига тўлсин. Азизлар! Фарзандларимизни бекаму кўст, комил инсон қилиб тарбиялашни ўз олдимизга буюк мақсад қилиб қўяйлик!

 

Суҳбатни Гулнора ЮСУПОВА ёзиб олди.

(Фото - http://www.uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026