22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 08:39
Жамият 👁 1,476

БЕТАКРОРИМ МЕНИНГ, АЗИЗ ВАТАНИМ!

БЕТАКРОРИМ МЕНИНГ, АЗИЗ ВАТАНИМ!

Ҳар йили мустақиллик тадбирларини ўтказишдаги рамзий шиор барча юртдошларимизнинг қалбида акс-садо беради. Энг улуғ, энг азиз байрамнинг қутлуғ 25 йиллиги арафасидаги «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» эзгу шиори ҳам теран мазмунга эга. Унда ифодаланган сўзлар бизни фидойиликка, ватанпарварликка ундаб туради.

Бу йил қутлуғ байрамга тайёргарлик ўзгача. Одамларимизнинг кайфияти чоғ, уларнинг юз-кўзларида хурсандчилик, байрам руҳи сезилиб турибди. Маҳалладошлар билан суҳбатлашар эканмиз, кимдир томорқадан катта даромад олаётгани, яна кимдир тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, рўзғори бут, кўнгли хотиржам эканини айтади. Яна кимдир ўғли чет элда таҳсил олаётгани, яна кимдир қизи давлат гранти асосида олий ўқув юртига ўқишга киргани, кимдир фарзанди спорт соҳасида халқаро миқёсда катта ютуққа эришганини айтиб, фахрланади. Хуллас, муваффақиятга эришмаган оиланинг ўзи йўқ. Албатта, бундай фаровонлик учун, тўкин-сочинлик учун Яратганга шукрона айтишимиз, шундай юртда яшаш бахти насиб этганидан хурсанд бўлишимиз керак. Шу ўринда, жонажон диёримиз тараққиётига ҳар биримиз муносиб ҳисса қўшиб яшашимиз кераклигини ҳис қилмоғимиз даркор. Доно халқимиз бежизга, тома-тома кўл бўлур, демаган. Зотан, Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги бирдамлигимиз, собитқадамлигимиз, амалий ҳаракатларимиз юртимизнинг бундан-да юксак марраларни қўлга киритишига хизмат қилади.

Ўзбекистон – Аллоҳнинг назари тушган юрт, деб айтишади. Ҳа, юртимизда зилол сувлар ариқларда тўлиб оқади. Кўча ёқаларида соя-салқин солиб турган бетакрор гўзал чинор-у гужум, тол-у теракларимиз, боғ-роғларимиз бор.  Ҳар бир хонадоннинг беш-ўн сотих  томорқаси бор. Томорқага турфа хил мевали дарахтлар экилган. Ҳовлисида узум токи бор, узум токи тагида супаси бор. Супа атрофига райҳонлар экилган. Қизлар, келинлар ҳовлига сув сепиб, кечки пайт бутун оила дастурхон атрофида жамул-жам бўлиб чой ичишади. Гулзордаги райҳон, жамбилларнинг ҳиди ҳовлини тутади. Бундайин тўкислик фақат ва фақат бизнинг бетакрор Ватанимизда бор!

Ўзбекистонда бўлаётган буюк ўзгаришлар, изчил олиб борилаётган ислоҳотлар, қурилаётган намунали уйлар, ҳаётимизга қайтган миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, тўкин-сочин тўйларимиз ҳақида тўлиб-тошиб, фахр билан  сўзлагинг келади. Шу баробарида жаннатмакон юртда туғилганимизга ва яшаётганимизга Аллоҳга шукроналар айтамиз.

 

Ўктам ҚУРБОНИЁЗОВ,
"Нўғой эшон бобо" жомеъ масжиди имом-хатиби.
(Фото - http://uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026