МАҲАЛЛАМ – МЎЪЖАЗ ВАТАНИМ
Оила - мўъжаз Ватан. Биз оилада катта бўламиз. Мен оиламизни чинор дарахтига ўхшатаман. Чунки чинор – бу бақувват, серсоя ва энг кўп умр кўрувчи дарахтдир. Оилада ҳар бир фарзанд келажакда етук ва баркамол бўлиб вояга етади. Ота қаттиққўл бўлиши мумкин, аммо унинг қаттиққўллиги эвазига фарзанд сабр-бардошли бўлиб улғаяди. Маҳалла – биз учун энг қадрдон гўша. Чунки маҳаллада намунали оилалар шаклланади. Маҳаллада улғайган инсонлар бир-бирига суяниб, бир-бирини ардоқлаб яшайдилар.
Мустақиллик йилларида маҳалламизда катта ўзгаришлар рўй берди. Буни бир сўз орқали таърифлаб бериш қийин. Маҳалламизда яшовчи ҳар бир инсон кўчатлар экиб, маҳалламизнинг кўркига янада кўрк қўшди. Фақат бизнинг маҳаллада эмас, бу ишлар бошқа маҳаллаларда ҳам амалга оширилиб, гузарлар янада гўзаллашиб кетди. Иморатлар кўзларни қувонтиради.
Маҳалламизда тўйлар-тўйларга, байрамлар-байрамларга уланиб келмоқда. Нуроний боболаримиз эса дуо қилиб чарчамайдилар. Мен шундай бағрикенг, меҳмондўст, ҳар қандай инсонни очиқ юз билан кутиб оладиган, қалбида бировга ёмонлик тиламайдиган, бироқ бошига оғир кун тушса, унинг ёнида тура оладиган маҳалладошларим билан фахрланаман.
Жамила ЯНГИБОЕВА,
"Ёш мухбир” тўгараги аъзоси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶