12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Жамият 👁 429

Бир келиб кетинг маҳалламизга...

Бир келиб кетинг маҳалламизга...

Бу маҳаллада қачон қарасанг қурилиш, янгиланиш, бунёдкорлик, одамлари ишнинг кўзини биладиган, тиниб-тинчимас ва шу билан биргаликда содда ва самимий! Кўчаларини кезсанг ҳақиқий ўзбек маҳалласидаги файзни ҳис этасан... Ҳа, бу таърифлар Манғит шаҳрига кираверишда жойлашган Гулзор МФЙга тегишли. Одатда, қайсидир ҳудудга ташриф буюрганимизда ўша ҳудудга кираверишдаги овул ёки маҳалла эътиборимизни кўпроқ тортади. Яни улар ҳудуднинг моддий ва маънавий ҳаётидан ҳикоя қилгандай бўлади, одамда илк таассурот уйғотади. Шуни ҳисобга оладиган бўлсак, Манғитимизга ташриф буюрган меҳмоннинг кўнглидан Гулзор МФЙ ёнидан ўтаётиб, шаҳримиз ҳақида ижобий таассуротлар кечса ажаб эмас.

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси эса бизни ушбу МФЙ фаолияти билан яқиндан танишишга чорлади.

Гулзор МФЙда 858 та хонадон мавжуд, шунингдек, ушбу хонадонларда 1062 та оила ва уларда 4085 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллага Баҳром Юлдашов раислик қилади. Чинданда, юрт дарди билан яшайдиган, чинакам фидойи инсонгина маҳалла раиси бўлишга лойиқ. Бу инсон ҳам ўз ҳаётини, дард-у, ташвишларини ўзи раҳбарлик қилаётган маҳалла билан боғлаган. Ҳар куни унинг олдига турли хил мурожаат ва таклифлар билан ёки маҳалладан кўмак сўраб келаётган фуқароларнинг муаммоларини тинглаш, жойида ҳал этиш унинг бош мақсади.

Маҳалланинг ривожланишида, аҳолисининг иш билан таъминланганлик даражасининг ўсишида албатта маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг ўрни алоҳида. Гулзор МФЙ ҳоким ёрдамчиси Акбаржон Ражапов ҳам маҳаллада тадбиркорларнинг сафи кенгайишида ҳормай, толмай меҳнат қилиб келмоқда. Тадбиркорлик қилиш истагида олдига келган ҳар бир фуқаро билан самимий муносабатда бўлиб, унинг тадбиркорлик бўйича бирорта таклиф ёки мурожаатини эътибордан четда қолдирмайди. Кредит олишда, ўз бизнесини яратишда астойдил ҳаракат қилади.

Маҳалланинг асосий ўсиш драйвери аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш бўлиб, ҳозирги кунда маҳаллада 60 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2023 йил маҳаллада 6,3 км узунликда Аваз Ўтар, Истиқбол, Усмон Носир кўчаларига тош ётқизилиб Истиқбол кўчасига трансформатор ўрнатилди. Бундан ташқари маҳаллага ажратилган 500 миллион сўмга Огаҳий кўчасига пиёдалар йўлакчаси билан тунги ёритқич чироқлари ўрнатилди, кўп қаватли уйлар кириб чиқиш қисмига замонавий камералар ўрнатилди.

Ҳа, Гулзорни ҳақиқатан тадбиркорлар элати, дейиш мумкин. Маҳаллада 2023-йил давомида 168 та фуқароларга тегишли давлат дастурлари асосида 2 млрд 300 миллион сўмлик кредитлар ажратилди. Жумладан, ҳоким ёрдамчиси кўмагида “Қурилиш хизмат” МЧЖга акфа эшик дераза ромлари ишлаб чиқариш ускунаси сотиб олиш учун 33 миллион сўм ажратилиб, бугунги кунда ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Масканда ишлаб чиқарилаётган эшик ва дераза ромлари халқимизнинг оғирини енгил қилмоқда.

Сув – поклик рамзи. Юртдошларимизни тоза ичимлик суви билан таъминлаш эса ҳам савобли, ҳам даромадли иш. Фуқаро Икром Базарбаевга амалий ёрдам кўрсатилиб, 33 миллион сўм имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборишига кўмаклашилди. Тадбиркор ҳозирда тозаланган сув ишлаб чиқариш ускунаси ортидан даромад топмоқда.

Шу билан биргаликда, маҳаллада яна 220 нафар фуқаролар хар хил тадбиркорлик йўналишида ўзини ўзи банд қилишига эришилган. МФЙда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ғояларини қўллаб қувватлаш мақсадида 40 дан ортиқ ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиб ўзини ўзи банд қилди, шундан ишсиз ёш Юлдашева Марҳабо имтиёзли кредит олиб томорқасига иссиқхона қуриб хар хил кўкатлар ва кўчатлар етиштирмоқда. Тадбиркорнинг иссиқхонасида асосан, кўк пиёз, редиска каби полиз маҳсулотлари етиштирилиб, оила истеъмолидан ортган қисмини бозорга олиб чиқиб сотади, даромад қилади.

Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишда маҳалланинг ёшлар етакчиси Жаҳонгир Ҳайитбоевнинг ўз ўрни бор.

Маҳалла қадриятлар бешиги. Халқимизнинг яхши ёмон кунини, тўй маракаларини маҳалла аҳлисиз тасаввур қила олмаймиз. Чунки одам ОДАМ билан тирик, кўнгил кўнгилдан сув ичиб яшайди мудом.

Халқни бирлаштириш, унинг дард-у ташвиши-ю, қувончини биргаликда баҳам кўриш эса МФЙлари зиммасидаги улкан масъулият. Ана шу масъулиятни ҳис этиб, шу юрт, шу эл учун фидокорона меҳнат қилиб келаётган маҳалла бешлигининг келгусидаги фаолиятига омад ёр бўлсин, деймиз.

Азиза МАДРАҲИМОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026