АМУ СОҲИЛИДАГИ ҚУТЛУҒ ДИЁР
Дунёда мен учун ҳар жойдан мўътабар, азиз, ҳеч қаерда тенги йўқ шундай бир ўлка бор: бу – она Ўзбекистон! Бу азиз Ватан ичра жаннатмакон диёр – мен туғилиб ўсган ота маконим Амударёнинг чап ва ўнг соҳилларида жойлашган туманимиз Амударёдир.
Туманимиз ўз номига яраша дарёдек тошқин, фидойи, ижодкор, меҳнатсевар инсонлар юртидир.
Дарёнинг ўнг қирғоғидаги Қоратов, чап соҳилидаги Жумуртов диёримиз кўркига кўрк улашиб туради.
Бундан ташқари, янги намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар, чирой очиб бораётган қишлоқлар туманимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб юборган.
Ҳозирги кунда туманимиздаги мактаб ва касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчилари Қорақалпоғистон Республикасида ва Ўзбекистон миқёсида ўтказиладиган фан олимпиадаларида, турли хил спорт мусобақаларида фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Бу ютуқлар туманимизда биз ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар туфайлидир.
Келажакда биз туманимиз номини Ўзбекистонга, бутун дунёга танитувчи етук инсонлар бўлишга эришамиз.
Юлдуз МАДАДОВА, 44-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶