14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:16
Мақолалар 👁 676

Тўй – ҳар бир оиланинг қутлуғ айёми

Тўй – ҳар бир оиланинг қутлуғ айёми

Тўйларни камчиқим, тартибли ва ихчам ўтказиш ҳақида жуда кўп гапирамиз. Радио, телевидение орқали ўтказилаётган шу мавзудаги эшиттириш ва кўрсатувлар орқали билдирилаётган фикр-мулоҳазалар ҳам назаримда бу борадаги муаммоларни ҳал қилишнинг қатъий тизимини яратиш имконини бермаётгандай.

Ўзбекчилик, маҳалла-кўйнинг, қариндошларнинг тўйларига бориб тураман. Қариндошнинг ёки маҳалладошнинг тўйида бир яйраб келаман, деб бориб, тўғриси, ҳориб-толиб, асабларим таранглашиб қайтаман. Ҳатто бир-икки кун ўша тўйдаги шовқин-сурон қулоғимдан кетмай, гарангсиб юраман. Нега, дейсизми?

Аввало туманимиздаги тўйхоналар маъмуриятларининг иш тутумлари ҳақида айтай. Тўй эгаси бор-йўғи икки-икки ярим, борингки, уч соатлик тўй базми учун тўйхона эгасига фалон млн сўм пул тўлайди. Ҳатто ўтин, газ баллонгача олиб келади. Қорақалпоғистоннинг бошқа туманларида бундай эмас. Пулини тўлагандан кейин тўйхона эгаси шароитни ҳам яхшиласин-да. Ўтин келтир, сув келтир, газ баллон келтир, дегани ортиқча. Ўтин ва битта газ баллони учун 100 минг сўм сарфланса, нима бўпти?

Яна, тўйхона эгаси хонанда-ю созандаларнинг овоз кучайтиргичларни жуда баланд қўйишларига маълум бир чеклов қўйиши керак. Бири-бири билан тўй сабаб дийдорлашган қавм-қариндош, ошна, ёр-дўстлар гаплашаман, деб томоқлари йиртилай дейди. Боз устига қулоқлар шанғиллаб, анча вақтгача одам ўзига келолмайди.

Тўйга боришда ҳам озгина маданият бўлгани дуруст. Ёш келинлар 2-3 ойлик, ундан катта ёшдаги болаларини олиб бориши умуман яхши эмас. Айрим фаросатсиз келинлар чақалоқларининг тагликларини дастурхон ёзилган столлар тагига, тўйхона бурчакларига ташлаб кетишади, писта пўчоқлари билан шинам тўйхонани ифлослантиришади. Бу ҳам майли, ёш болаларнинг бундай кучли шовқин-суронли тўйга бориши, аввало соғлигига, қолаверса, тарбиясига ёмон таъсир қилади. Кучли шовқин боланинг асабларини ишдан чиқариши, эшитиш қобилиятини пасайтириши ҳам мумкин.

Хуллас, айтаверсак, тўйлар борасида муаммоли ҳолатлар жуда кўп. Қайта-қайта танқид қилинишига қарамасдан тўй сайри – “гулянка”си ҳамон тартибга тушгани йўқ. Қиз йиғинлари эса кундан-кунга катта дабдабага айланиб бормоқда. Сеп-у сарполар, мебел-у маиший техника анжомлари олишда тошкентликлардан ҳам ўзиб бораётганлар, афсуски бор. Назаримда, бу борада кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари жиддийроқ иш юритсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

Тўй – халқимизнинг йиллар давомида кўнглига тугилган орзу-армонлари тантанаси. Демак, бу ҳар бир оиланинг энг азиз, энг қутлуғ айёми. Бу кунни ортиқча дабдаба-ю ҳашамлардан холи, миллий анъана ва тутумларимиз асосида, исрофгарчиликларсиз, тартибли ўтказиш эса ўзимизга, фақат ўзимизга боғлиқ. Шундай эмасми, азизлар?!

Ойимжон Ўрозалиева,

Беруний МФЙ, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019