ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИ ОШМОҚДА
Ҳозирги кунда бизнинг 64-сонли умумтаълим мактабимизда 400 дан зиёд ўқувчи таълим-тарбия олишмоқда. Ўқувчиларга пухта таълим ва тарбия беришда 4 нафар ўрта махсус маълумотли, 33 нафар олий маълумотли педагоглар фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Мактабимиз барча кўрсаткичлар бўйича сўнгги 7 йил давомида туман мактаблари рейтингида биринчи ўнталикда келмоқда.
Мактабимиз педагоглар жамоасининг йил сайин янги ютуқларга эришувида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилаётган педагогик инновациялардан унумли фойдаланиш асосий омил бўлмоқда. Жумладан, "Ўрган-ўргат”, "Устоз - шогирд”, "Дарс муқаддас”, "Соғлом муҳит – соғлом жамоа”, "Яхши муаллим – сифатли таълим” каби бир қанча тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши сабабли муаллимлар иш фаолиятида катта ижобий ўзгаришлар содир бўлаяпти.
"Ўрган - ўргат” тадбири доирасида ҳар бир педагог ҳафтасига бир марта, ойига тўрт марта намунавий дарслар ўтказмоқда.
ХТМФМТТЭ бўлими раҳбарининг шу йил 25 февраль кунги махсус буйруғи асосида "Ўрган - ўргат” тадбири бўйича иш режаси ишлаб чиқилди ва режа асосида бир қанча ишлар амалга оширилди. Масалан, 5-сонли мактаб раҳбари ва ўқитувчилари мактабимизга келиб, ҳар хил методлардан фойдаланган ҳолда дарслар ташкил этишмоқда. Биз ҳам 5-сонли мактабга бориб, худди шу усулда дарс ўтаяпмиз ва бу жамоанинг илғор иш тажрибаларини ўрганаяпмиз.
Бизнинг ўз фаолиятимизда янгича иш услубларидан фойдаланишимиз ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия сифатининг ошишига самарали таъсир кўрсатмоқда. Мактабда ўтказилган "Фанлар олимпиадаси”да иштирок этган ўқувчилардан 7 нафари она тили, тарих, ҳуқуқ, рус тили, француз тили, қорақалпоқ тили ва иқтисод фанларидан туман босқичига чиқишди. Фанлар олимпиадасининг туман босқичида мактабимиз ўқувчиси Динора Раҳимбоева тарих фанидан 71 балл тўплаб, 3-ўринни, Шаҳодат Ўрозбоева ҳуқуқ фанидан 88 балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади ва Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, Исломжон Худойберганов рус тили фанидан 72 балл тўплаб, 1-ўринни, Умида Марксова 64 балл тўплаб, 2-ўринни эгалладилар.
Мактабда "Билимлар беллашуви”га тайёргарлик кўриш режа асосида амалга оширилди. Бу беллашувда жами 29 нафар бола қатнашиб, улардан 16 нафари туман босқичига чиқди. "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида иштирок этган ўқувчиларимиздан 3 нафари қувонарли натижаларни қўлга киритдилар. Рус тили фанидан Оғабек Эгамберганов, тарих фанидан Бекзод Одилов ва математика фанидан Ренат Чоршамовлар беллашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Мактабимизда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 7 турдаги фан тўгараклари ташкил этилиб, уларда 131 нафар бола фаол иштирок қилмоқда. 6 та спорт тўгарагида 72 нафар ўқувчи спортнинг ўзлари қизиққан тури бўйича шуғулланишади. Бизнинг ёш спортчиларимиз туман миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. 2015-2016 ўқув йилида туман миқёсида ўтказилган "Умид ниҳоллари” мусобақасида мактабимиз спортчилари бадиий гимнастика, стол тенниси турлари бўйича олдинги ўринларни эгалладилар.
Шунингдек, мактабимизда "Ораста қизлар”, "Зулфияхоним қизлари”, "Йил сардори” ва "Камалак билимдонлари”, "Яшил чироқ” каби кўрик-танловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар натижаси мактабимизда таълим-тарбия самарадорлигининг ошишида намоён бўлмоқда.
Шуҳрат ҚУРБОНОВ,
64-сонли мактаб директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶