АҲОЛИНИНГ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИГИ – ЎТА МУҲИМ
Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни давлат санитария-эпидемиология назорати маркази шифокорлари учун жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасидаги ишларни амалга оширишда дастуриламал вазифасини ўтамоқда.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги - аҳоли соғлиги ҳолати бўлиб, бунда инсоннинг саломатлигига, яшаш шароитига яшаш муҳити омилларининг салбий таъсири мавжуд бўлмайди ва ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар билан таъминланади. Юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлишининг ва тарқалишининг олдини олиш, профилактик эмлаш ишлари, шунингдек, касб фаолиятига оид касалликларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор касб ва ишлаб чиқариш тармоқларининг ходимлари ишга кириш пайтида дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ҳамда кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўриклардан ўтказилиши аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Касалликлар тарқалиш доирасини камайтириш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида эпидемик кўрсатгичлар бўйича дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги давлат дастурлари доирасида санитария-гигиена талабларига изчил амал этилишини таъминлаш ва ҳудудларда эпидемияга қарши тадбирларнинг амалга оширилиши аҳолининг санитария-эпидемилогик осойишталигини яхшилаш имконини бермоқда.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини яхшилашда халқ орасида олиб борилаётган тушунтириш - тарғибот ишлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ҳаммадан бирдек ҳушёрлик ва фаолликни талаб қилади. Шунинг учун санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш жараёнида ДСЭНМ ходимлари билан биргаликда маҳалла оқсоқоллари, маҳалла фаоллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тегишли муассасалар, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳамкорликдаги профилактика тадбиpларининг ўрни ғоят муҳим. Сабаби, ҳамжиҳатликда олиб борилган ҳар қандай ишнинг самараси юқори бўлади.
Нигора ЭШИМОВА, туман ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудираси.
(Фото: http://tabiatvahayot.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶