12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:43
Адабиёт 👁 3,653

КУНЛАРДАН БИР КУН... МАҲАЛЛАДА

КУНЛАРДАН БИР КУН... МАҲАЛЛАДА

ҒИЙБАТНИНГ УМРИ

Бибижон момонинг қишлоқда обрўси баланд эди. Келин туширадиган ҳам, қиз чиқарадиган ҳам, янги иморат бошлайдиганлар ҳам момонинг дуои-фотиҳасини олишга ошиқишарди. Қишлоқнинг ёши катта онахонлари момони "Бек момо” деб сийлашар, маъракаларда асло момодан олдин дастурхонга қўл узатмасдилар, олдидан кесиб ўтмасдилар, андишасизлик қилиб, тўрга чиқиб олмасдилар. Келинпошшалар учун момо ҳикматларнинг  хазинаси эди. "Билгир момо”, - дея таъзимини канда қилишмасди улар. Ёш қизалоқлар, болажонлар момони кўришлари билан: "Айланай момо” келаётир!” – деб суюнишарди.

Қишлоқнинг юзи, чиройи бўлган ана шу момо оламдан ўтди. Қишлоқ ҳувиллаб қолди гўё. Ҳар маъракада момони тилга олиб, соғиниб эслашадиган маҳалладошлар Райим қўйчи (бу киши қўй боқиб, сотарди)нинг невара тўйида бўлган бир гурунгдан ҳанг-манг бўлиб қолишди. Тўйга чиққан хотин-халажнинг оғзида дув-дув гап. Эмишки, Бибижон момонинг  учта келини момодан қолган мулк устида талашиб, жиққа мушт бўлишибди. Учала овсиннинг жанжалига аралашган ака-укалар аччиқ  устида ҳовлининг уч тарафидан учта эшик очишиб, ўзларича ота-онасидан қолган ҳовлини тақсимлаб олишибди. Момонинг қизлари ота уйларига қай эшикдан киришларини билмай, кўчадан қайтиб кетишибди. Миш-мишки, кенжа келин "мен бундай ғала-ғовурли, жанжалли уйда яшамайман”, - деб тугунини қўлтиқлаб, ота-онасиникига кетибди...миш...

Бу гапларга биров ишонди, биров "астағфируллоҳ”, деб ёқасини ушлади. Аёлларнинг гапига зимдан қулоқ солиб ўтирган Бибижон момонинг овсини Саида чеча:

- Ҳай, хотинлар, - деди овозини баланд кўтариб, - овсинимнинг дунёдан ўтганига энди бир йил бўлди. Кимсан "Бек момо” тарбиясини олган келинлар, айниқса, ўғиллар бундай номаъқул ишни қилишмайди. Қани, айтинглар, у хонадондаги можарони ким кўрибди?

Тўйхонани бошига кўтариб ғийбатлашаётган аёллар жим бўлиб қолишди. Худди шу пайт уларнинг даврасига Бибижон момонинг учта келини ҳам келиб қўшилишди. Ҳозиргина ҳар томондан гап ташлаб ўтиришган хотин-халаж худди опа-сингиллардай гул-гул очилиб, тўйхонага кириб келган учала овсинни кўриб, каловланиб қолишди.

- Ҳа, нега гапирмайсанлар, нега жимиб қолдинглар? – Саида чечанинг кинояомуз, дадил овозидан аёллар бир-бирларини туртиб, ғимирлай бошлашди.

- "Бек момо”нгизнинг иккала ўғли шаҳарга яқин жойдан намунали уй олишган, - деди тантанаворлик билан Саида чеча. – Баҳодиржон билан Нодиржон янги уйларига кўчиб ўтишаяпти. Кенжатой Сарваржон эса ота уйини таъмирлатишни бошлаган. Кенжа келин ҳомиладор, унга бўёқ ҳиди таъсир қилмасин, деб вақтинча ота-онасиникига олиб бориб қўйдик. Қизлар эса меҳмонга келишса, бизнинг уйимиздан кириб-чиқишаётир. Яна қандай ахборот керак-а? Уялмайсизларми? Шуни айтадилар, "англамай сўзлаган оғримай ўлар”, деб. Ғийбатнинг умри эшиккача, шуни билиб қўйинглар!

Уй тўла хотин-халаж ердан бошини кўтаролмай қолишди.

ОВСИНЛАР

Малоҳат, Зулхумор, Саломат ва Озодахон - тўрталаси овсин. Ораларидаги ёш  ҳам унчалик фарқли эмас, 2-3 ёш. Уларни маҳалладошлари овсинлар, дейишади-ю, бир-бирларига меҳр-оқибатини, одамгарчилигини кўриб ҳавас билан:

- Туғишган опа-сингиллардай бир-бирларига меҳрибон-а, киройи келининг шулардай бўлишса, - деб қўйишади.

Нима бўлди-ю, ана шу овсинларнинг орасидан ола мушук ўтиб, бир-бирларига ёвлашди-қолди. Ҳаммаси кенжа келиннинг туғилган кунидан бошланди. Янги келиннинг оиладаги илк туғилган кунига овсинлар пухта ҳозирлик кўришди. Озодахондан катта учала овсин бир-бирларининг туғилган кунларига  ўртага пул йиғиб, бирон кўйлаклик матоми, жемпер ёки зарур бўлган бирон бир буюмни совға қилишарди. Бу гал овсинлар янги келинчакнинг ҳамма нарсаси бор-ку, нима олсак экан, деб ўйланиб қолишди.

- Яхшиси, энамдан сўраймиз, - фикр айтди Малоҳатхон.

- Яхши ўйлабсизлар, - деди катта  келинининг  бу фикридан қувонган Гулжон эна, - йиққан пулларингизни менга берақолинглар, ўзимдан ҳам қўшиб бирон нарса оларман.

Ўртага қайнонаси ҳам пул  қўшажагидан суюнган овсинлар 150 минг сўм пулни жон-жон деб Гулжон энанинг қўлига тутқазишди.

Қайнонанинг ҳам ўз режаси бор эди. Тўй арафасида янги келинга атаб сирға сотиб олишга қурби етмай, тилла тақинчоқлар сотувчи Шукуржон тиллачидан сирғани қарзга олган, пул топганида қарзини тўлаб, келиннинг сирғасини яхшироғига алмаштириб олишга келишган эди. Келинларининг ўртага йиққан пуллари билан ўзи тўплаб қўйган  пулни олди-ю, Гулжон эна шу куниёқ Шукуржон тиллачиникига йўл олди.

- Қизим, - деди у қувона-қувона, - қарзимни тўлагани келдим. - Энди менга сирғаларингдан яхшироғини берсанг, катта келинларимникидан кам ҳам бўлмасин, ўтиб ҳам кетмасин.

Шукуржон тиллачи Гулжон энанинг  келинлари тақиб юрган сирғаларни яхши биларди. Ахир энага ўзи сотган-да. Шунинг учун тилла тақинчоқлар қутисини очди-да, сирғани ҳам ўзи танлади. Бриллиант кўзли, қулфи маҳкам очилиб-ёпиладиган чиройли сирғани энага тутқазаркан:

- Мана, энажон, яхши кунларига буюрсин, - дейишни ҳам унутмади.

Гулжон эна минг айланиб-ўргилиб, вақтинча тақиб туриш учун олинган сифати пастроқ сирғани эртага олиб келиб беришини айтиб, хайрлашаркан:

- Сенинг борлигинггаям шукур-а, Шукуржон қизим, - деди чин дилдан.

Уйга келиб, кенжа келинни ёнига чақириб, бор гапни айтгач, келиннинг қулоғидаги омонат сирғани ечтириб олди-да, янги сирғани берди.

- Мана бу туғилган кунингга бизнинг совғамиз, буюрсин, болам, - деди тўлқинланиб.

Меҳмонлар, ота-онаси олдига чиққан келинчак қувончини яширолмай, қулоғидаги бриллиант кўзли янги сирғани кўз-кўзлади. Ҳаммалари "буюрсин, буюрсин”, дейишди. Лекин овсинлар...

- Малоҳат чеча, - деди Саломат ҳовлиқиб, - кўрдингизми, энамнинг кўнгли ола экан.

- Биринчи туғилган кунимда менга икки дона чинни патнис совға қилганди кампиршо, - бироз жиззакироқ Зулхумор ижирғаниб қўйди.

- Менга рўмол, - деди Саломат.

Катта овсин индамади. У кичик овсинларига қараганда мулоҳазали, етти ўлчаб, бер кесадиган  аёл эди. Шунинг учун:

- Энам режасиз иш қилмайдилар, - деди овсинларини тинчитиш учун. – Қолаверса, бизлар бир келиб-кетувчи меҳмонлармиз, рўзғоримиз бўлак. Учаламизга ҳам ҳавас қилгудай ҳовли-жойлар қилиб беришган. Битта сирғани деб тилларингизга эрк берманглар. Гап совғада эмас.

Шу кундан бошлаб Саломат билан Зулхумор ўзгарди. Иккаласи бир бўлиб катта овсинни қайнонасининг тарафини олганликда айблашди. Ҳар ҳафтада бир-бирини кўрмаса туролмайдиган овсинлар энди бир-бирларини йўқламай қўйишди.

- Менинг қадрим иккита чинни патнис экан-да, - ўзини хўрлангандай ҳис қилди Зулхумор.

- Озодани яхши кўради, менга биринчи туғилган кунимда рўмол совға қилди-я, бу мастон, - ичи гумонга тўлди Саломатнинг.

Саломат ҳам, Зулхумор ҳам кўнглидаги гумонларини алла-қачон тилларига чиқариб гуллаб қўйишган, сирға можароси маҳалла аёллари орасига тарқалиб, оиланинг сири очилиб бўлган эди.

Малоҳатхон эса орадан икки кунни ўтказиб, болаларини олиб қайнонасини кўргани борди.

- Келганинг яхши бўлди, - деди Гулжон эна невараларини бағрига босиб. – Ўша куни меҳмонлар билан бўлиб, сизларга айтмабман. Шукуржон тиллачидан сирғани омонат олиб тургандим. Сизларнинг ўртага йиққан пулларингиз билан ўзимникини  қўшиб, ўша сирғани олиб келгандим, минг-минг раҳмат, болам. Сизлар бўлмаганингизда келинга сирға қаёқда эди.

Малоҳат қайнонасининг режасиз иш қилмаслигини жуда яхши билар, шунинг учун кичик овсинининг туғилган кунида овсинларини қайириб солганди. У қайнонаси олдида ўзидан кичик овсинларининг қилиқлари учун мулзам бўлиб, бош эгиб ўтирарди. Қишлоқ  аёллари эса ҳар ер, ҳар ерда янги келинга туғилган кунида Гулжон эна совға қилган зирак ҳақида бичиб-тўқишарди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026