14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:08
Жамият 👁 4,069

ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШГАН БОБО

ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШГАН БОБО

Мен яқинда ойнаи жаҳон орқали Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги фильмни томоша қилдим. Кинофильмдаги уруш манзараларини кўриб, жуда таъсирландим. Чунки, Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонларча жанг қилган минглаб ўзбек ўғлонлари ҳар гал алангаи-оташ бўлиб турган қирғинбарот жанг майдонига кирганларида:

- Она Ватан учун, олға! Халқлар тинчлиги, бахт-саодати учун олға! Фашизмга ўлим, эркпарвар халқларга омонлик! – дея бор овозлари билан ҳайқиришиб, шижоат  ва дадиллик ила ёв устига ёпирилиб боришар, жонларини аямай жанг қилишарди.

Шу фильм таъсиридан чиқолмай, анча вақтгача хаёл суриб юрдим. Менда ҳозирги кунда ҳаёт бўлган уруш иштирокчилари билан учрашиш истаги туғилди. Устозларим ва ота-онамнинг кўмаги билан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, Қипчоқ қишлоғида яшовчи 91 ёшли Ўтемурод бобо Бозорбоев билан учрашиб, суҳбатда бўлдим.

Ўтемурод бобо 1925 йилда Қипчоқ қишлоғида таваллуд топганлар. У 1943 йилнинг май ойида, 18 ёшида бутун ер юзини яксон қилмоққа шайланиб, "яшин тезлигида” уруш бошлаган фашизмга қарши урушга отланди. Бир йил давомида Украина фронтида немис босқинчиларига қарши аёвсиз жангларда иштирок этди. У Украина шаҳар ва қишлоқларини душмандан тозалаш, Днепр дарёсини кечиб ўтишдек машаққатли жанглардаги қаҳрамонликлари учун қўмондонлик томонидан жанговар орден ва медаллар билан тақдирланди.

- Биз турли миллат фарзандлари эдик, - дейди Ўтемурод бобо даҳшатли уруш хотиралари ҳақида сўзларкан. – Энг оғир дамларда бир-биримизга суяниб, бир-биримизни асраб-авайлаб яшадик. Уйқу, ором нималигини умуман билганимиз йўқ. Ҳатто қорнимиз очганини ҳам сезмасдик. Халқимизнинг тинчлигини асрашдек улуғ ният барчамизни бирлаштириб турарди. Кўз олдимиздан туғилиб ўсган она тупроқ, ота-она, ёр-у бродарларимиз, жажжи болажонлар бир зум ҳам нари кетган эмас.

Бу – буюк ватанпарварлик, тинчлик туйғуси эди. Ана шу туйғуни юраги тўрида авайлаб-асраб, жанг майдонларида қон кечиб, фидойиликлар қилган бобомиз халқи тинч, гуллаб-яшнаган Ватанда яшаётганидан шукроналар айтадилар:

- Кўплаб қуролдош дўстларимиз жанг майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлдилар, - дейди бобо сафдош дўстларини хотирларкан. – Бугунгидай дориломон, тўкин-сочин замон халқимиз тарихида умуман бўлган эмас. Ватандаги тинчлик-осойишталикнинг, фаровонликнинг қадрига етинг, болаларим! Ўқинглар, касб-корли бўлинглар, Ўзбекистондай жаннатмакон юртнинг ҳар қарич ерини обод этиб яшанглар!

Ўтемурод бобо айни пайтда 91 ёшга тўлдилар. Ҳамон тетик, хотираси тиниқ бобомиз Қипчоқ қишлоғининг пир-у бадавлат отахонларидан.

- Бизнинг бахтимиз, бугунги саодатли кунларимиз учун фидойилик қилган азиз бобожонимиз, ҳамиша омон бўлинг, - деймиз!

Муяссар ТУРСУНБОЕВА,

Нукус ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019