14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:08
Жамият 👁 4,083

КАТТА ХОНАДОННИНГ ФАРИШТА ОНАСИ

КАТТА ХОНАДОННИНГ ФАРИШТА ОНАСИ

Аёл – назокат, гўзаллик, бағрикенглик, меҳр-муҳаббат, вафо-ю садоқат, самимият, ... фидойилик, ҳатто орият тимсоли. Унга онам, деб, жон риштаси ила туташ  опа-синглим, рафиқам ва фарзандижоним, деб интиламиз, интилаверамиз. Унинг учун ҳаётнинг борки лаззати, кўрк-у таровати, қувонч-у бахти битта сўз замирида – фарзанди-жаҳонида! Унинг учун биргина гўша азиз. Бу оламнинг энг сўлим  айвони – муқаддас Оила! Аёл ана шу Оила салтанатининг ҳаволари мусаффо, фарзандларининг баркамол инсон бўлмоғи учун умрини бахш этиб яшайди. Унинг шундайин фидойилиги боис, юртимизда файз-у тароват бор, барокат бор...

ХАДИЧА

Тонг билан овулга хунук хабар тарқалди. "Қангли” овулининг у бошидан-бу бошигача ҳар бир хонадонга бош суқиб:

- Жангабой монтёр қайтиш бўлибди, - дея жаноза хабарини келтирган йигитга кўпчилик: "ҳей, нафасингни шамол учирсин-а”, - деб қўйишарди.

Лекин кулфат-кулфат-да, бақириб-чақириб келмайди, одам танламайди. Ўша машъум кунда оила бошига тушган бемаврид йўқотиш овулнинг меҳнаткаш ва фидойи, оқ кўнгил бир йигитини қирчиллама ёшида ҳаётдан олиб кетди. Хадича 8 нафар етимчасини бағрига босганча, оиланинг оғир ташвишини елкасига олди. Баъзиларга ўхшаб дардини дастурхон қилиб, ғамларини дилидан тилига чиқармади у. Хадичага нолиш, қийинчиликлар қошида бош эгиш бегона эди. Ҳали жувон ёшида сочлари қувдай оқарганида, бири эшикда, бирлари бешикда отасиз етим қолган ўғил-қизлари учун тўкис ҳаёт тарзини яратаман, деб ўзини ўтга, чўққа уриб, чеҳрасидаги латофат ўрнига чизиқлар тортилганида, меҳнат машаққатларидан қадди дол, қўллари дағаллашиб кетганида ҳам Хадича надомат кўксига бош қўймади. Ҳар тонгни у гўзал бир сабр этагида шукрона ила қаршилади. Сирларини меҳнат қучоқларига яширди, умрининг энг қийин дамларида ҳам ўзини яна ва яна  меҳнат қучоғига отди. Ана шу меҳнат Хадичанинг дилига таскин, ҳаётига мазмун, умрига етгулик файз берди. Алпомишдай беш ўғил, Барчинойдай уч қизи камолга етганида, чор тарафи боғ-бўстон бўлганида гўзал ва назокатли Хадичанинг чеҳрасига нуронийлик инди.

КЕЧА ВА БУГУН

Саккиз фарзанди саккиз жойда обод макон бунёд этиб, эл-юртга сингиб кетганидан Хадича момонинг кўкси тоғ бугун.

- Бу йил 91 ёшга тўлаётирман, - шукроналик билан дейди онахон. – Умр деганлари оқар сувдай оқиб ўтаверади. Аллоҳ берган ҳаётни нолишларсиз, жуда покиза яшаб ўтказмоқ керак. Бу ҳаёт дегани биз бандаларга бир сийлов, ҳам синов, болаларим.

Онахон ўзи бошидан кечирган оғир йиллар ҳақида ҳикоя қиларканлар, ҳар икки гапнинг бирида тилидан шукрона тушмайди.

- Агар ўтмиш азобларидан сўз айтсам, қизим, китобларга сиғмайди. Ўтмиш – ўтмишда қолсин, дейман-у, кунни-тунга улаб меҳнат қилган йиллар заҳматини унутмоқ ҳам осон эмас-да...

Йиллар ортидан момонинг  қулоғига бир сас келади:

- Хатча, ҳов Хатча, сариёғ планга мойингни олиб чиқ!

Бу бригадирнинг овози. Хадича саккиз боласининг ризқидан қирқиб-қирқиб йиққани – кувидан чиққан 4-5 кило сариёғни диллари зил кетиб бригадирнинг олдига қўяди.

- Гўшт планга келаси ойдан мол олишни бошлаймиз, - бригадирнинг бу хабаридан Хадичанинг жисми музлаб кетади гўё.

- Хирмон жойга кеча  пахтани кам  чиқарибсан. Шунча боланг билан кам пахта олиб чиққани уялмайсанми?

Бригадир Хадичага зуғум қилиб буюради:

- Бугун қанор тўла бўлсин!

Тун бўйи ишга яраб қолган болалари билан кўсак чувийди бояқиш. Ярим тунда, соат ўн икки, бирлар чамасида қанор тўла пахтани ғалтак аравага жойлаб, бригаданинг хирмонжойига элтади. Тонгда яна далага отланади...

- Бугунги замонани қара-я, қизим, болалар далага чиқмайди, "ўқисин, илм олсин”, дейди Президентимиз. Биз арпа нонига етишсак, ўзимизни энг тўкин хўжалик эгаси деб ҳисоблардик. Э-ҳа, болаларим-а, йўнғичқа майсасини, томирини қайнатиб, бир сиқимгина ун аралаштириб тановул қилиб, жон сақлаганмиз. Брежнев, Горбачев деган подшоҳларнинг замонида аёл зоти қадр топгани йўқ. Боламизнинг киндиги тушмасидан далага чиқиб кетаверардик. Фарзандларимизнинг катталари кичикларига қарарди. 12-13 ёшга етган ўғил-қизларимиз колхозга ишга чиқиб кетишарди...

Халқимизнинг пешонасида ёруғ кунлар бор экан. Юртбошимиз Ислом Каримов омон бўлсин! Эл-юртни ёруғликка олиб чиқди у! Қадр-қимматимиз ошди.

Биз кўрган оғир кунларни бугунги ёшлар асло кўрмасин.

КАТТА ОИЛАНИНГ ИБРАТЛИ ФАРЗАНДЛАРИ

Момонинг юзи қувончдан яшнаб кетади.

- Болаларимнинг бари олий маълумотли, ўқимишли, - дейди у мамнуният билан. – икки ўғлим шифокор, бирлари архитектор, ўқитувчи, ҳарбий. Келинларим билан куёв болаларимни ўз болаларимдан кам кўрмайман. Ҳаммаларининг боғ-роғи, макони обод, машиналари бор. Икки-уч кун бўлди, Тўрабой ўғлим ҳам янги машина олди.

Момо 29-сонли мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишловчи ўртанча ўғли Тўрабой ака Жангабоевнинг долонида ярақлаб турган яп-янги "Нексия” автомобилини кўрсатиб:

- Ҳалол меҳнатда ҳикмат кўп, - дейди қувониб. – Тўрабой ҳам, келиним Раъножон ҳам, невараларим ҳам асло меҳнатдан қочишмайди. Тўрабой ўғлимнинг фарзандлари ҳам барчаси ўқимишли.

Хадича момо Отабоеванинг катта хонадонининг бир илдизи Тўрабой ака Жангабоев ва Раъно опа Аметовалар оиласи ибратга лойиқ. Момонинг фахрланганича бор. Оиланинг тўнғичи Шавкатжон овулдаги 74-сонли мактабда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, қизи Шарофатхон 29-сонли мактабда биология фани ўқитувчиси, кенжаси Азизбек эса ҳарбий соҳани танлаган.

- Азизбек неварам 2010 йилда армияга кетди-ю, ҳарбийликни ўзига касб қилиб олди, - дея момо қўлимизга неварасининг ҳарбий либосда тушган суратини тутқазди. Суратда соғлом ва баркамол йигит кулиб турарди.

Азизбек муддатли ҳарбий хизматни Тошкент шаҳрида ўтаб, 2011 йилдан бери шартнома асосида хизматни давом эттираётган экан. У Самарқанддаги 9 ойлик сержантлар тайёрлаш мактабини муваффақиятли тугатиб, Ватанимиз сарҳадларининг ҳимоячилари сафидан жой олибди.

- Бу энамиз мақтанаётир демагин-у, қизим, саккиз боламнинг болалари, невара-чевараларим жам бўлишса, Тўрабой қурган мана бу кенг ҳовли-жойга сиғишмайди, 39 невара, 46 нафар чеварамга уларнинг ота-оналарини кўшсангиз 100 нафардан ошиб кетади, - фарзандлари камолидан фахрланаётганини яширмайди Хадича момо.

Дарвоқе, ёшлари 60 дан  ўтиб, ўзлари ҳам аллақачон неваралар кўриб, нуронийликка етган момонинг келинлари ҳамон 91 ёшли Хадича энанинг қаршисида таъзимда, ҳамон қўлларига сув қуйиб, сочиқ тутадилар, эгилибгина чой узатадилар.

Тўрабой аканинг умр йўлдоши, "Қангли” ОФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Раънохон опа Аметова 31 йил ўқитувчилик касбини эъзозлаб, нафақага чиққанлар. Эл-юрт хизматига ҳамиша камарбаста бу онахонимиз ҳамон халқ орасида. Бировнинг оғирига елка тутиб, яна бировнинг мушкулини осон қилишга интилади.

- Энамнинг ҳар бир суҳбати биз учун ҳикматлар хазинаси, - дейди опа мамнуният билан. – Энам бунёд этган бу катта хонадонда бирон бир келишмовчилик, бир-бировга нисбатан ҳурматсизликни ҳеч қачон кўрмаганман. Мана, ўзимдан қиёс, беш нафар овсиним билан туғишганлардай борди-келдиларимиз бор. Қайн опа-сингилларимиз ҳам ниҳоятда меҳр-оқибатли. Энамнинг биронтамизга овозини кўтариб гапирганларини умуман эслай олмайман.

Биз ҳам катта хонадоннинг ҳамон қадри баланд бекаси, умрининг 92-баҳорини қаршилаш арафасида турган Хадича эна Отабоеванинг мароқли суҳбатларидан оламжаҳон ҳикматлар топдик гўё. Бу – ҳалоллик, меҳр-оқибат, она юртга, оила салтанатига нисбатан фидойилик ва бугунги дориломон ҳаётга шукроналик туйғуларига тўла ҳикматлар эди. Бу ҳикматлар моҳиятида фақат бизнинг халқимизгагина хос эзгу фазилатлар мужассамки, ана шу фазилатлар ила оилаларимизда баркамол, соғлом, тафаккур дунёси кенг фарзандлар улғаяверади. Ватан ичра кичик Ватан – Оила салтанатининг қўрғони эса Хадича эна каби хонадонларимиз фаришталари ила ҳамиша обод, кўркам, фаровон, файзли.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019