20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 19:55
Жамият 👁 3,083

Қисқа сатрларда

Қисқа сатрларда

қишки суғориш ишлари авжида

Ўтган йилнинг кузида туманимиз бўйича 3000 гектар майдонга кузги буғдой экилиб, тўлиқ ниҳол олишга эришилган эди.

Айни кунда униб чиққан ниҳолларни парваришлаш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Суғориш ишларига фермер хўжаликларининг 600 нафар тажрибали сувчилари, шунингдек 317 нафар сув хўжалиги ташкилоти ходимлари ва 53 нафар сув истеъмолчилари уюшмалари ходимлари жалб этилган.

Қишки суғориш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида туман давлат солиқ инспекцияси ходимларидан 4 та гуруҳ тузилиб, улар суғориш ишларини доимий равишда назорат қилиб бормоқдалар.

 

Чорва қишлови беталофат ўтказилмоқда

2015 йил давомида туманимиздаги  чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва агрофирмаларда жами 2481 бош қорамол боқилди ва чорва қишловига пухта тараддуд кўрилди.

Ўтган йили ушбу субъектларда режадаги 2729 тонна ўрнига 2737 тонна беда пичани, 6181 тонна ўрнига 6187,7 тонна силос, 2596 тонна ўрнига 2602 тонна сенаж ва 4560 тонна ўрнига 4570 тонна  ҳашаки лавлаги  жамғарилди.

Айни кунда бу субъектлардаги мавжуд қорамоллар тўқ ва соғлом боқилиб, чорва қишлови беталофат ўтказилмоқда.

 

Шўр ювиш ишлари қизғин

Жорий йилги мавсумда туманимизда 20526 гектармайдоннинг шўрини ювиш ва 16905 гектар майдонга нам суви бериш ишлари режалаштирилган.

Шўр ювиш ишларини ўз вақтида, сифатли олиб бориш мақсадида туманда 17 та суғориш отрядлари тузилиб, ҳар бир СИУда суғориш штаблари ташкил этилди.

Шу кунгача 20526 гектар майдонда биринчи ва 18411 гектармайдонда иккинчи шўр ювиш ишлари амалга оширилди.

 

САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА

Юртимизда тинчлик ва осойишталикни асраш, фуқароларни янада хушёрликка чақириш ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун ва фуқароларнинг паспорт режимига риоя қилиш, диний экстремизм ва одам савдосига қарши курашиш масаласида чегара ҳудудларида жойлашган маҳаллаларда учрашувлар ўтказилмоқда.

Туманимизнинг чегара ҳудудларида жойлашган 9 та овул ва маҳаллаларда ўтказилган йиғилишларда таъкидланганидек, хавфсизликка таҳдид – у қандай кўринишда бўлмасин, мамлакат тинчлигига, барқарорлигига, ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, инсон маънавиятига, саломатлигига ва ҳаётига, атроф-табиий муҳит тозалиги, мусаффо осмон софлигига катта хавф туғдиради. Шундай экан, ҳар қандай хавфнинг олдини олишга ҳисса қўшиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, балки ҳар биримизнинг бурчимиздир.

 

соғлом турмуш тарзи тарғиботи

22 январь куни Амударё академик лицейининг мажлислар хонасида "Оиладаги соғлом турмуш тарзи – она ва бола саломатлиги гаровидир” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг ижтимоий-сиёсий нашри – "Гулайым” газетаси таҳририятининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган грант лойиҳаси доирасида семинар ўтказилди.

Лойиҳадан кўзланган мақсад – атроф-муҳитни муҳофаза қилишда, табиий ресруслардан оқилона фойдаланишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг, матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш орқали аҳолининг, айниқса хотин-қизларнинг экологик ва тиббий маданиятини яхшилашга эришишдан иборат.

Семинарда туман тиббиёт бирлашмаси, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари раислари сўз олиб, кун тартибидаги масала бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Семинар сўнгида кун тартибидаги масала бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026