Қисқа сатрларда
Элим деб, юртим деб яшар ҳарбийлар
13 январь куни Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 24 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, "Элим деб, юртим деб яшар ҳарбийлар” деб номланган беллашув ўтказилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларига қарашли чегара пости ҳарбий хизматчилари таклиф қилинди.
Беллашув тадбирида мустақил Ўзбекистонимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиш ҳар бир фарзанд учун шарафли иш эканлиги, ўғлонларимиз бу босқичга таълим олиб, касб-ҳунар ўрганиш жараёнида пухта тайёргарлик кўраётганликлари намойиш этилди.
Маънавиятга бағишланган тадбирлар
15 январь куни туманимиздаги 18-сонли ва 11-сонли умумтаълим мактабларида ҳамда Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида "Жайхун илҳомлари” ННТнинг "Юксак маънавиятли авлод – юрт келажаги” номли лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда ташкилот аъзоси, журналист Алламберган Жуманиёзов "Глобаллашув жараёнида ёшлар маънавияти” мавзусида маъруза қилди.
Тадбирлар якунида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Спорт мактабининг очиқ биринчилиги ўтказилди
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳамда "Соғлом она ва бола йили”га бағишлаб 1-сонли БЎСМда стол тенниси бўйича спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди.
Мусобақани спорт мактаби директори вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ражабов очди ва иштирокчиларга омад тилади. Спорт мактабининг очиқ биринчилигида 60 нафардан ортиқ ёшлар иштирок қилдилар.
Кескин ва муросасиз беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида ғолиблар спорт мактаби томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиздан.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶