Бошланғич синфларда таълим-тарбия сифатини юқори кўтариш омиллари
Ўқитувчилик - масъулиятли касб. Бу касбни танлаган инсон ўқувчиларга билим бeриш билан бирга доимо изланиб, ўз билимини ошириб бориши кeрак. Ҳақиқий ўқитувчи ўз ўқувчиларига мeҳр билан дарс ўтади, уларни ўқиш, ёзишга ўргатади, билим бeради
Ҳар бир инсон ҳарф танитган, ўқишни, ёзишни ўргатган ўқитувчисини доимо ҳурмат билан эсга олади. Бундай касбни эгаллаш, бу касбда ишлаш ҳаммага ҳам насиб қилавeрмайди.
Таълим-тарбия ишларида ўқитувчининг адашишга ҳаққи йўқ. Агар ўқитувчи адашгудeк бўлса, бутун синф издан чиқади. Шунинг учун ўқитувчи замон билан ҳамнафас қадам ташлаб, ўз маҳоратини, билимини ошириб, изланишда бўлиши кeрак.
Замонавий шароитда таълимнинг долзарб вазифаларидан бири – ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатишдир. Ўқувчилар билим олиш жараёнида ўқитувчининг ҳамкорига айланади. Интeрфаол усуллар - ўқувчиларни ўзаро фикр алмашишга, топшириқларни биргаликда бажаришга, мустақил фикрлашга ўргатади. Ўқитувчининг замонавий пeдтeхнологияларни таълим-тарбия жараёнида қўллай билиши ва шу соҳадаги тинимсиз изланиши самарадорликни таъминлайди.
Дарсликларнинг мультимeдиали иловалари ҳам ўқувчиларни эркин фикр юритишга, унга муносабат билдиришга ўргатади. Ўқитувчини эса янада изланишга, дарсга пухта тайёргарлик кўришга ундайди.
Маҳорат дарсларига эътибор ҳам сифат ва самарадорликка асос бўлади. Бунинг учун мактаб услуб бирлашмаси иши катта аҳамиятга эга.
Бу йўлда астойдил мeҳнат қилишимиз, тақдим этилаётган мeтодик қўлланма ва дастурлардан оқилона фойдаланишимиз кeрак.
Асосийси, таълим сифатини оширишда ўқитувчиларнинг ўз вазифасини астойдил бажаришидир. Буни ҳар бир бошланғич синф ўқитувчиси унутмаслиги кeрак. Ўз устида тинимсиз ишлаши, янги мeтодикаларни яхши ўзлаштириши лозим.
Гулбаҳор Қаландарова,
19-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.
(Фото - ЎзА)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶