ПАХТАНИ ЁНҒИНДАН АСРАШ – БУРЧИМИЗ
Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам пахта йиғим-терими тобора авж олмоқда. Чунки бундай илиқ кунлар ғаниматдир. Бу даврда йиғиб олинган пахтани ёнғин хавфидан асрашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро, пахта бизнинг миллий бойлигимиз, ифтихоримиз ҳисобланади. Шунинг учун уни асрашимиз, шу жумладан, ёнғин чиқишининг олдини олишимиз зарур. Бунинг учун фермер хўжаликларида пахта хирмонлари, пахта қуритиш ўринлари сув ҳавзалари бор бўлган ёки сув ҳовузлари мавжуд бўлган жойларга яқин бўлиши керак. Пахта ҳосилини пахта қабул қилиш масканларига элтишда алоҳида эътибор ва масъулият зарур. Трактор тиркамаларига ортилган пахта устига албатта шолча ёки брезент ёпилиши керак, акс ҳолда ёнғин келиб чиқиши мумкин. Пахта қабул қилиш пунктларида ва пахта далаларида чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш ҳамда пахта ҳосилини йўл четларида қуритиш қатъиян маън қилинади. Хирмонлар, пахта қуритиш ўринлари пахта қабул қилиш шохобчалари "Пахтани оловдан асрайлик!”, "Чекилмасин!” "Оловдан фойдаланиш маън қилинади!” каби кўрсатмалар билан таъминланиши зарур.
Туманимиздаги "Амударё пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ҳамда унга қарашли пахта қабул қилиш шохобчаларида пахта ҳосилини қабул қилишга тайёргарлик ишлари пухта олиб борилганлиги боис ҳосил узлуксиз қабул қилинмоқда. Жамият ва унга қарашли шохобчалар ёнғинга қарши бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланган. "Пахта - 2015” йиғим-терим мавсумида ёрдамга келган ҳашарчиларнинг яшаш жойларида ёнғин хавфсизлиги чораларини кўриш учун бир қанча ишлар олиб борилди. Ҳозирги кунда ҳам юқоридаги тартиб-қоидалар тўғрисида суҳбатлар ўтказилиб, йўриқномалар ва кўрсатмалар берилмоқда. Пахта қабул қилиш шохобчаларида кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳлари тузилиб, гуруҳ аъзоларига тегишли вазифалар юклатилиб, шу билан бирга Манғит шаҳар 3-сон Касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми шахсий таркиби ва 2 та жанговар экипажлари, "Амударё пахта тозалаш” ҳиссадорлик жамиятининг кўнгилли ёнғин ўчириш гуруҳи ва 1 та жанговар экипажи билан пахта тозалаш заводида ва пахта қабул қилиш шохобчаларида ёнғин содир бўлганда уни ўчириш бўйича амалий машқлар ўтказилмоқда.
Мақсадимиз - миллий бойлигимиз бўлган пахтани ёнғиндан асрашдир.
Ҳамро МАТЁҚУБОВ, туман ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор.
(Фото - http://zakovat.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶