Қишлоқ хўжалиги
👁 2,650
АҲДГА ВАФО ҚИЛИБ...
"Чойкўл” овулини пахтакор деҳқонлар эли дейиш мумкин. Илҳом Муродов ҳам шу овуллик илғор пахтакорлардан. У бутун куч-қуввати, иқтидори ва ғайрат-шижоатини пахтачиликни ривожлантиришга сарфламоқда.
Илҳом Муродов раҳбарлик қилаётган "Муродов Аброр” фермер хўжалиги пахтакорлари ҳар йилгидек бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил етиштириб, "оқ олтин” хирмонларини сарбаланд қилдилар. Улар 58 гектар пахта майдонидан 120 тоннадан ортиқ юқори навли пахта ҳосилини йиғиб-териб олиб, йиллик шартномавий режаларини ошириб бажардилар. Эндиликда улар 150 тонналик юксак мажбуриятларини ҳам муваффақиятли адо этишга аҳд қилганлар. Аҳдга вафо қилиш эса чин пахтакорнинг иши.
Суратда: "Муродов Аброр” фермер хўжалигининг илғор теримчилари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶