12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:39
Иқтисодиёт 👁 599

Бештомлик оила кир ювиш машинаси харид қилиб, "Дамас" автомобилини ютиб олди

Бештомлик оила кир ювиш машинаси харид қилиб, "Дамас" автомобилини ютиб олди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва хусусий секторни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, савдо соҳасида бизнесни юритиш учун қулай шароитлар яратилмоқда. Янги қонун ва норматив ҳужжатлар тадбиркорларга солиқ юкини камайтириш, кредит олишни осонлаштириш ва сармоя киритиш учун хавф-хатарларни қисқартиришга хизмат қилмоқда.

Ишбилармонларга ер майдонлари ажратиш, савдо биноларини қуриш ва қайта реконструкция қилиш учун давлат томонидан кўмак берилаётгани уларга ўз бизнесини кенгайтириш имконини бермоқда. Бу каби чора-тадбирлар савдо соҳасининг ўсишига туртки бераётгани шубҳасиз.

Амударё туманида ҳам давлатимизнинг ана шундай имконият ва имтиёзларидан фойдаланиб, самарали фаолият олиб бораётган, нафақат бизнесини кенгайтириб, балки харидорларни хурсанд қилиш учун турли акциялар ўтказиб, халқимизнинг дуосини олаётган тадбиркорлар сафи кенгайиб бормоқда. Шундай тадбиркорлардан бири Бахтиёр Ўразимбетов бўлиб, у “Техно орай” брендининг асосчиси ҳисобланади. Ушбу бренд остида Манғит шаҳрида “IDEAL” ва Чойкўл овулида “PREMIER” дўконлари мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Мазкур дўконлар бир неча ой илгари харидорлар учун “Манфаатли харид” мега акциясини эълон қилган эди. Акция шартига кўра “Техно орай” брендининг исталган дўконидан бир ярим миллион сўмдан ортиқ миқдорда харидни амалга оширган ҳар бир мижоз ушбу мега акцияда иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Нафақат нақд пулга, балки 24 ойгача бўлиб тўлаш йўли билан маҳсулот харид қилган мижозлар ҳам акцияда иштирок этишди.

Дўконлардан дунёга таниқли брендлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан маиший техника, офис жиҳозлари, уй-рўзғор буюмлари ҳамда турли гаджетларни арзон нархларда харид қилган ва акция якунидаги телеўйинда омади келган иштирокчилар ютуқлардан бирининг эгаси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги рекламалар харидорлар сонини янада оширди.

2024 йил 28 декабрь куни ушбу акцияга якун ясалиб, “ATV” телеканалининг жонли эфирида тасодифий танлаш йўли билан ғолиблар аниқланди. Жамоат ташкилотлари, блогерлар ва маҳалла фаолларидан иборат ҳакамлар иштирокида 4та телевизор, 3та кир ювиш машинаси, 2та газ плитаси ва бош соврин – “Дамас” автомобилининг эгалари аниқланди.

Холис ва одилона ўтган ўйин натижаси кўра супер ютуқ – “Дамас” автомобили Бештом маҳалласида яшовчи Бекат Турғанбаевга насиб қилди.

2024 йил 29 декабрь куни ушбу ютуқ савдо мажмуаси раҳбарияти, блогерлар ва маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ғолибга тантанали равишда топширилди.

Рўзғори учун кир ювиш машинаси харид қилган ва омади келиб, “Дамас” автомобилини ютиб олган мижознинг ва оила аъзолари, қўни-қўшнилари ҳамда яқинларининг қувончини сўз билан таърифлаш қийин. Янги йил байрамини кутилмаган катта совға билан қарши олган оилага ҳавас қилиб, йиғилганлар ҳам яхши тилаклар тилашди.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда тадбиркорлик муҳитининг ривожланиши ва савдо шохобчалари сонининг ортиши билан соғлом рақобат муҳити ҳам ривожланмоқда. Савдо соҳасида рақобат кучайиши товарлар ва хизматлар нархининг пасайишига олиб келмоқда. Нархларнинг тушиши нафақат харидорлар учун молиявий жиҳатдан қулайлик яратмоқда, балки тадбиркорларни ҳам ўз маҳсулотлари ва хизматларини сифат жиҳатдан яхшилашга ундамоқда.

Бугунги кунда ҳар бир тадбиркор учун харидорларнинг ишончи муҳим омил бўлиб, у бозорда муваффақиятли фаолият юритишнинг асосий шартидир. Шу боис, “IDEAL” ва “PREMIER” дўконларида маҳсулотларнинг турли-туманлиги ва уларнинг сифатини яхшилаш, энг муҳими нархларнинг ҳамёнбоплигини таъминлаш устувор вазифалардан бирига айланган.

Дўконлар маъмурияти бундан кейин ҳам харидорларни жалб қилиш ва рағбатлантириш мақсадида инновацион ёндашувларни қўллашни ният қилган. Турли хил чегирмалар, бонуслар ва акциялар ташкил этиб, мижозлар учун янада фойдали шароитлар яратиш, мижозларни хурсанд қилиш “Техно орай” бренди остида хизмат кўрсатаётган дўконларнинг бош шиорига айланган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026