12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:02
Жамият 👁 390

Ҳарбий хизмат ёшларни жисмонан кучли ва маънан етук қилиб тарбиялайди

Ҳарбий хизмат ёшларни жисмонан кучли ва маънан етук қилиб тарбиялайди

Бугун жаҳон сиёсий майдонида ахборот урушлари, тинчликка рахна солувчи турли таҳдидлар сони кўпаяр экан, уларга қарши собит тура оладиган, маънан ва жисмонан етук Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, мамлакат мудофаа салоҳиятига эътибор бериш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда ҳар йили мамлакатимизда ҳарбий хизмат чақирувига тайёргарлик кўриш юзасидан танлов тадбирлари ташкил этилади.

Амударё туманида ҳам 2025 йилги муддатли ҳарбий хизмат чақирувига тайёргарлик кўриш мақсадида танлов тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрель кунги “Чақирилувчиларни танлаб олиш тўғрисида”ги тегишли қарори асосида туман ҳокими қарори билан тайинланган Танлов кенгаши томонидан Мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу танлов тадбирларида 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, яъни 1998-2007 йиллар оралиғида туғилган ва илгари ҳарбий хизматни ўтамаган йигитлар қатнашишмоқда.

Ҳозирги кунда чақирилувчи ёшлар туман Мудофаа ишлари бўлимида бўлиб ўтаётган муддатли ҳарбий хизматга танлов тадбирларида фаол иштирок этиб, ўз салоҳиятларини синовдан ўтказишмоқда. Чақирилувчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш учун турникда тортилиш, 100 метрлик ҳамда 3000 метрли масофага югуриш бўйича синовлар ўтказилмоқда. Ушбу синовларда муваффақиятли қатнашган, белгиланган шартларни ўз вақтида эпчиллик билан бажарган йигитлар суҳбатга қатнашиш имкониятига эга бўлишмоқда.

Маълумот ўрнида, Амударё туманида муддатли ҳарбий хизматга танлов тадбирлари жорий йилнинг 12 август кунидан бошланган бўлиб, 2025 йилнинг 10 февраль кунига қадар давом этади. Ушбу танлов тадбирларида қўйилган синовлардан муваффақиятли равишда ўтган йигитлар муддатли ҳарбий хизматга жўнатилади.

Танловда умумжисмоний тайёргарлик даражаси юқори баҳоланган чақирилувчиларга якка тартибдаги суҳбатга киришга рухсат берилади. Умумжисмоний тайёргарликда йигитларнинг турникда тортилиш, 100 метрга ва 3000 метрга югуриш даражаси синовдан ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбатда эса чақирилувчиларнинг дунёқараши, оилавий аҳволи, билим салоҳияти ўрганилади ҳамда тарих фанидан савол-жавоб ўтказилиб, интеллектуал даражалари аниқланади. Шунга кўра чақирилувчини муддатли ҳарбий хизматга жўнатишга ёки жўнатмасликка тавсиялар берилади.

Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган чақирилувчилар тиббий комиссиядан ҳамда бутлаш комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиб, якуний қарор қабул қилиш учун Мудофаа ишлари бошқармаларидаги ҳарбий тиббий комиссия ва раҳбарият кенгашига юборилади. Чақирилувчилар ҳарбий тиббий комиссияси хулосасига кўра, соғлом деб топилганда раҳбарият кенгаши томонидан ушбу чақирилувчилар қўшин турига тайинланади ҳамда чақирилувчига қайси ҳудудга ва қачон кетиши айтилади. Муддатли ҳарбий, яъни бир йиллик хизматни ўташга яроқли деб топилмаган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган фуқаролар бир ойлик сафарбарлик чақируви резерви сафига олинади.

Туман Мудофаа ишлари бўлими ходимлари томонидан овул ва маҳаллаларда ўтказилган тарғибот тадбирларида Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш нафақат конституциявий бурч, балки қатъий мақсад, юксак маънодаги шон-шараф эканлиги таъкидланиб, ёшлар қалбидаги ватанпарварлик туйғулари кучайтирилмоқда. Шу билан бирга ҳарбий хизматдан бўйин товлаш жиддий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам кенг тушунтирилиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий хизматни ўташга мажбурдирлар” деб кўрсатилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибини жисмонан бақувват ва маънан етук аскарлар билан бутлаш ва Ватанимизнинг равнақи йўлида хизмат қилишга даъват этиш вазифасини аъло даражада бажариш барчамизнинг бурчимиз ва мажбуриятимиздир.

Фурсатдан фойдаланиб, туманимизнинг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган барча йигитларини танлов тадбирларида қатнашишлари учун ҳафтанинг душанба кунидан шанба кунига қадар Мудофаа ишлари туман бўлими маъмурий биносига келишларини сўраб қоламиз!

 Қаҳрамон Аҳмедов, туман Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлинмаси бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026