12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:36
Фан ва таълим 👁 464

11-СОНЛИ МАКТАБДА “ЭЗГУЛИК, БИЛИМ ВА МАЪРИФАТНИ ҚУРОЛ ҚИЛИБ, ЖАҲОЛАТ ВА ЁВУЗЛИК ЙЎЛИНИ ТЎСАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ОТА-ОНАЛАР ИШТИРОКИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

11-СОНЛИ МАКТАБДА “ЭЗГУЛИК, БИЛИМ ВА МАЪРИФАТНИ ҚУРОЛ ҚИЛИБ, ЖАҲОЛАТ ВА ЁВУЗЛИК ЙЎЛИНИ ТЎСАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ОТА-ОНАЛАР ИШТИРОКИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Билим, юксак маънавият ва маърифат ҳар қандай ёвузликнинг, жаҳолатнинг йўлини тўсувчи қудратли қуролдир. Шу боис, ҳаётини эзгу мақсадлар рўёби учун бағишлаган, кучли билим ва салоҳиятга эга бўлган инсонлар ёвузликка, жаҳолатга тик қарашдан, бу иллатларга қарши курашишдан асло қўрқмайдилар ва ортга чекинмайдилар. Шу боис ўсиб келаётган ёш авлодни эзгуликка йўлдош ва камарбаста, юксак маънавиятли, билимдон, ақлан ва жисмонан етук инсонлар қилиб тарбиялаш мсақсадида Амударё туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда илмнинг, юксак маънавиятнинг бебаҳо аҳамияти алоҳида эътироф этилди.

“Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!” шиори остида 150 нафардан зиёд ота-оналар иштирокида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини раиси Нураддин Холбоев, "Миллий гвардия ходими Исломбек Емберганов, ҳудуд бўйича профилактика инспектори Улуғбек Юлдашев, “Ҳожи Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби Ражаббой Ҳабибуллаевлар иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари мактаб мусиқа тўгараги аъзолари томонидан катталар ва ёшларни эзгулик сари руҳлантирувчи адабий-мусиқий дастур ва кўргазмали чиқишлар билан кутиб олинди.

Шундан сўнг меҳмонлар мактаб фойесида ташкил этилган ўқувчиларнинг қўл меҳнати билан яратган ажойиб буюмлари, ранг-тасвир санъати намуналари, ўқишда, спортда эришган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазма билан танишдилар.

Тадбирни мактаб директори Улуғбек Мамутов очди ва бугунги глобаллашув жараёнида оила ва мактаб-маҳалла ҳамкорлигининг аҳамияти, ёш авлод таълим-тарбиясида кечиктириб бўлмайдиган муҳим масалалар, хусусан, ёш авлодни миллий ўзликни англаш, анъана ва қадриятларга чуқур ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида оиланинг тутган ўрни муҳимлигини таъкидлади.

Тадбир давомида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Қундузой Холмуродова мактаб педагогика жамоасининг “Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!” шиорини ўзида мужассам этган ота-оналарга Мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг мактаб психологи Дилноза Шомуродова мазкур Мурожаатнинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган даъваткор ғоялар юзасидан ота-оналар билан психологик тренинг ўтказди. Тадбирда иштирок этаётган барча ота-оналар тренингда фаол иштирок этди. Психологик тренинг қизғин баҳс-мунозаралар, қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.

Тадбирнинг адабий-бадиий қисмида мактабнинг “Турон” ҳаваскорлик театр жамоаси аъзолари томонидан саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” эртаги ҳамда “Алпомиш” достонидан парча намойиш этилди. Шунингдек, мусиқа тўгараги аъзолари жўр бўлиб куйлаган дилрабо ашулалар, айниқса, маромига етказиб ижро этилган машҳур “Сартарош” қўшиғи тадбир иштирокчилари томонидан давомли қарсаклар билан олқишланди.

Эзгулик, тинчлик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар, рақс тўгараги аъзолари томонидан ижро этилган ўзбек ва жаҳон халқлари рақслари тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026