ТЕРИМ СУРЪАТИ ОШМОҚДА
Пахта йиғим-терими тобора авж олаётган шу кунларда Қипчоқ овулида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларида ҳам мақтовга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йилда овулдаги 22 та фермер хўжалиги жами 1875 тонна пахта етиштириб бериш юзасидан шартнома тузишган.
Айни кунда фермер хўжаликлари далаларида йиғим-терим ишлари шу куннинг талаблари даражасида ташкил этилиб, ишда юксак унум бўлиши таъминланмоқда.
Пахта йиғим-теримида овулдаги Йўлдош Эшниёзов раҳбарлик қилаётган "Эшниёзов Йўлдош”, Комил Эшмуродов раҳбарлик қилаётган "Турсунбоева Умида”, Аҳмад Эндирбоев етакчилик қилаётган "Аҳмад-Мақсуд”, Каримбой Болтабоев раҳбарлик қилаётган "Болтабоева Кумуш”, Нурулла Хидиров раҳбарлик қилаётган "Хидиров Нуруллабой” фермер хўжаликлари пахтакорлари пешқадамлик қилишаяпти.
- Овул пахтакорларининг, шунингдек уларга яқиндан ёрдам бераётган ҳашарчиларнинг шижоатли меҳнатлари овулимиз фермер хўжаликларининг барчасида ҳам шартномавий режалар тез кунлар ичида бажарилишидан дарак бериб турибди. Бизнинг муқобил машина трактор паркимиз ходимлари ҳам овулимиз фермер хўжаликларига зарур ёрдамларни кўрсатиб, уларнинг меҳнат зафарларига ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилмоқдалар, - дейди биз билан суҳбатда "Қипчоқ” ММТП раиси Жангабой Жумабоев.
Овул фермерларига Нукус Давлат педагогика институти талабалари ва овулда ташкил этилган "Ташаббускор гуруҳ” аъзолари яқиндан ёрдам бермоқдалар.
Алламберган
ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶