14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:15
Жамият 👁 2,347

Нурли манзилларга интилган йигит

Нурли манзилларга интилган йигит

Гўдакнинг дунёга келиши, илк қадами, илк сўзи яқинлари учун қанчалик қувонарли бўлса, ҳаёти давомидаги интилишлари, эзгу ишларга қўйган илк қадами, илк муваффақиятлари ҳам шунчалик қимматлидир.

Манғит шаҳрининг "Чордара” маҳалласида истиқомат қилувчи халқ таълими фахрийси Гулчеҳра опа Саидова ва Файзулла ака Давлатовлар икки нафар ўғил фарзандларини мўмин-қобил, меҳнатсевар, илмга, янгиликка интилувчан қилиб тарбиялашга ҳаракат қилишди. Эзгу умидлари эса изсиз кетмади. Айниқса кичкинаси, жорий йилда Манғит Иқтисодиёт коллежини солиқ ва солиққа тортиш йўналиши бўйича имтиёзли диплом билан тугатган Аброрнинг эришаётган ютуқлари уларни чексиз қувончга беламоқда.

Аброр мамлакатимизда ёшларнинг илм олиши, ўз интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун яратилган имкониятлардан унумли  фойдаланишга ҳаракат қилувчи ёшларнинг бири. У 36-сонли мактабда ҳам барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиди. Фан олимпиадаларида туман ғолиби бўлди. Бўш вақтларида дарс машғулотларида олган билимларини мустаҳкамлаш учун тинмай ўқиди, 1-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс тўгарагининг фаол аъзоси бўлди.

Бокс билан шуғулланганлиги унинг илм олиши йўлидаги интилишларига кенг йўл очди. Боиси, спорт ўсмирларни маънан ва жисмонан чиниқтиради, машқлар давомидаги тинимсиз ҳаракатлар иродасини мустаҳкамлаб, ҳеч бир муваффақият ўз-ўзидан келмаслигини англатиб, олға интилиш кўникмасини шакллантиради.

Буларни Аброр Давлатов ўқувчилик даврида илк бора спорт мактаби, туман миқёсида ўтказилган мусобақаларда ўз вазн тоифасида ғолиб бўлган дамларида чуқур англаб етди. Шунинг учунми, коллежда ўқиш жараёнида ҳам бокс билан шуғуланишни, чиниқишга интилишни канда қилмади. У таълим олган солиқ ва солиққа тортиш гуруҳи раҳбари Зулфия Хидирбоева гуруҳдаги барча ўқувчиларга ҳам эътиборли бўлса-да, алоҳида қобилияти яққол сезилиб турган Аброр билан жиддий шуғулланди. Нафақат илм олишда, балки жамоат ишларида ҳам фаол, интилувчан, гуруҳдошлари, коллежнинг барча ўқувчилари билан дўст, ҳамфикр бўлган йигит 2-босқичдан бошлаб коллежнинг "Камолот” бошланғич ташкилоти етакчиси бўлди.

- Мустақиллик йилларида ёшларнинг комил инсонлар бўлиб вояга етишлари учун мамлакатимизда яратилаётган шароитлар, имкониятлар ўзининг қувонарли натижаларини бераётир. Мен раҳбарлик қилган гуруҳни 30 нафар ёшлар битириб чиққан бўлса, шуларнинг деярли барчаси ўз соҳасини мукаммал эгаллашди. Аброр ва яна бир ўқувчимиз уч йил давомида барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиб, коллежни имтиёзли диплом билан тугатишди, - дейди Зулфия Хидирбоева фахр билан.

Ҳа, интилишда ҳикмат кўп. Буни Аброр ўзининг коллежда ўқиши жараёнида жуда чуқур ҳис этди. У 2014 йилда "Юрт келажаги” кўрик танловининг "Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар” йўналишида қатнашиб, туман босқичи ғолиби, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса учинчи ўринни эгаллаб, якунловчи – мамлакат босқичида қатнашишга муваффақ бўлди ва диплом, махсус сертификат олишга эришди. Худди шу йил ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ўтказилган "Менинг бизнес ғоям” танловининг туман босқичи ғолиби бўлиб, Қорақалпоғистон босқичида ҳам махсус сертификатни қўлга киритди.

Шунингдек, 2015 йил 12 февраль куни Нукус шаҳрида Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети томонидан ўтказилган "Энг яхши бизнес ғоя” кўрик-танловининг махсус сертификатини ҳам енгиб олишга муваффақ бўлди.

Аброр Давлатов барча муваффақиятлари сирини ўқиб-ўрганишда, олға интилишда, деб ҳисоблайди ва илм олишни давом эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу ниятда жорий йилда Нукус Давлат Университетининг ҳуқуқшунослик факультетига ҳужжат топширди. Нияти эса юрт корига ярайдиган фарзанд бўлиш.

Юрт корига яраш! Ҳунари, илми, ҳалол меҳнати билан ана шундай улуғ хизматга бел боғлаган оловқалб ёшлар билан суҳбатлашишдан одамнинг кўнгли тоғдай кўтарилади. Боиси – улар эртанги кунимиз, Ватанимизнинг келажаги.

- Мен кўпгина хорижий давлат-лардаги ёшларга яратилаётган имкониятлар билан қизиқдим. Ўқиб кўриб англадимки, ҳеч қайси юртда бизнинг мамлакатимиздагичалик ёшларга ғамхўрлик йўқ. Тўғри, уларнинг илмда, изланишда иқтидорли ёшлари бор. Бироқ, улар давлатининг эмас, ота-онасининг маблағи эвазига ўқиб-ўрганиб, камолга келишади. Юртимиздаги тенгдошларим, барча ёшлар давлатимизнинг ғамхўрлигини қадрлашини, унумли фойдаланишини тилар эдим, - дейди Аброр куюнчаклик билан.

Аброр Давлатов билан суҳбатлашган киши унинг ўз келажаги сари дадил қадамлар қўяётганлигини яққол англайди, беихтиёр қанийди, ҳамма ёшларимиз ҳам унга ўхшаса, дея ҳавас қилади, Аброрнинг ўз келажаги сари қўяётган дадил қадамлари уни нурли манзилларга етказишига ишонади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019