13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Жамият 👁 500

“Раҳбар ва ёшлар” учрашувида амударёлик йигит-қизларнинг муаммоларига ечим изланди

“Раҳбар ва ёшлар” учрашувида амударёлик йигит-қизларнинг муаммоларига ечим изланди

Мамлакатимизда ёшлар масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, уларнинг ҳуқуқлари, манфаатлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, келажагимиз эгаларининг таълим олиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, касб-ҳунар ўрганиши ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш учун яратилаётган имкониятлар ёшларнинг барча соҳалардаги фаол иштирокига кенг йўл очмоқда. Шу мақсадда ташкил этилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ёшлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиш, шунингдек, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қиляпти.

22 январь куни Амударё туман Маданият бўлими биносида ҳам Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан шундай учрашув ташкил қилинди. Учрашув ёшларнинг мурожаатларини қабул қилиш, шунингдек, 2025 йилда ёшлар сиёсати соҳасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун уларнинг таклифларини ўрганиш мақсадида ташкил қилинди.

Тадбирда Амударё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Камолов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги ёшлар етакчилари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методологик таъминлаш бўлими бош мутахассиси Шаҳзод Қаюмов, агентликнинг Қорақалпоғистон бўлими бош мутахассиси Анвар Маратов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Бекзод Ўринбоев, овул ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда туманнинг барча овул ва маҳаллаларидан ёшлар иштирок этдилар.

Мулоқот давомида туман ҳокимининг ўринбосари Нодирбек Камолов сўзга чиқиб, туманимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва давлат сиёсатининг ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Ҳоким ўринбосари ҳар бир раҳбар ёшлар муаммоларига ечим топишга масъул эканлигини таъкидлаб, бу каби мулоқотлар ёшларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга замин яратишини қайд этди.

Тадбир давомида ёшлар ўз муаммолари ва таклифлари билан масъулларга мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, бизнес учун ер ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш масалаларида бўлди.

Шунингдек, туманда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Call Center лойиҳасини амалга ошириш таклифи илгари сурилди. Бу орқали турли хизмат кўрсатувчи ходимларни бир тизимга жамлаш ва аҳолига қулай хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш кўзда тутилган.

Инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳам бир қатор таклифлар берилди. Хусусан, Аёқчи маҳалласидаги саноат иншоотларини хусусийлаштириш ва таъмирлаш орқали янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, 63-сонли мактабга спорт зал қуриб, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун шароит яратиш каби таклифлар илгани сурилди.

Бундан ташқари, IT соҳасини ривожлантириш мақсадида малакали мутахассисларни жалб қилиш, Ўзбекистондаги IT парклари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва янги стартап лойиҳаларини амалга ошириш таклифлари билдирилди. Бу таклифлар ёшларнинг IT соҳасига қизиқишини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, тадбир давомида масъуллар ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала ва таклифни ўрганилиб, уларни амалиётга жорий этиш учун зарур чоралар кўрилишини маълум қилишди. Мазкур лойиҳа ва ташаббусларнинг амалга оширилиши тумандаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга катта ҳисса қўшиши алоҳида қайд қилинди. Қолаверса, муносиб таклифлар билан чиққан ёшлар рағбатлантирилиб, қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Бундан ташқари, шу куни тадбир доирасида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида ёшлар турли соҳа ва касблардаги бўш иш ўринлари билан танишиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, туман Адлия бўлими ёшларнинг ҳуқуқий масалаларини ўрганиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида учрашув ўтказди.

Шубҳасиз, бу каби мулоқотлар келгусида ёшларнинг ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026