14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 18:16
Жамият 👁 2,814

200 ЙИЛЛИК ТАРИХГА ЭГА КАНАЛ (Давоми)

200 ЙИЛЛИК ТАРИХГА ЭГА КАНАЛ (Давоми)

(Давоми. Боши газетанинг 30 июнь кунги 25-сонида).

Газетамизнинг 30 июнь кунги 25-сонида бунёд этилганига 200 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон Республикалари  ҳудудларидаги муҳим сув йўли ҳисобланмиш Қилич Ниёзбой каналининг тарихи, Қилич Ниёзбой исмли тарихий шахснинг элчилик фаолияти  ҳақида маълумот берган эдик.

Ушбу сонда канал қазилишида бош-қош бўлган мироб ва элчи - Қилич Ниёзбой ҳақидаги тарихий манбаларга оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қилич  Ниёзбойдек  хонликда  обрў  қозонган мироб, элчи, давлат амалдорининг   ҳаёти   хонлик муаррихлари  ёзиб  қолдирган  бир  нечта асарларда   ёритиб ўтилган. Жумладан, Шермуҳаммад  Мунис  ва Огаҳийнинг  "Фирдавс  ул-иқбол” асарида, Хива  хони  Муҳаммад Раҳимхон I ҳижрий  1230, рабиъ ул-аввал  ойининг ўн бешида, жума  куни милодий  1815 йили Дашти  Қипчоққа-Сирдарё-Жана  дарё бўйларига  Суюнбий, Дўсимбий  ва Илёс  шиғовулни  5 минг аскар  билан  солиқ тўплашдан  бош  тортган аҳолини  жазолашга  юборади. Мунис  ва Огаҳий  асарида  ёзилишича, ("Фирдавс ул-иқбол”, "Ўқитувчи”  нашриёти, Тошкент, 2010 йил, 290-бет), Қилич  Ниёзбой  ва Аваз  юзбошини  қуллар сипоҳи  била  ҳамроҳ қилди”. Яъни  Қилич  Ниёзбой юзбоши  сифатида  қуллардан - асирга  олинган эронлик  қуллардан  иборат қўшинга  бош  қилиб юборилади. Суюнбий  ва  бошқа амалдорлар, жумладан,  Қилич  Ниёзбой ҳам  хон  буйруғига кўра   катта  молу-мулк  билан  аҳолидан  солиқ ундириб  ортга  қайтишади.

Мунис  ва  Огаҳийнинг ёзишларича, "Ва Қиличниёзбойниким, беэътидолиқ қилиб, оломоннинг  ўлжасидин  бир нима  олмиш  эрди, ул ҳазрат  гуноҳкор  қилиб буюр-диким, ҳар  кимдан  на олғон  бўлса, истирдод  қилсун (қайтарсин)”.

Ўша  йили, яъни  1815 йили Муҳаммад  Раҳимхон I буйруғига   кўра  Қилич Ниёзбойнинг  ташаббуси  қўлланилиб, янги  канал  қазиш бошланади. Бу  ҳақда  юқоридаги асарда  шундай  ёзилади: "Моҳи  мазкурнинг  авойилида хони  жаннатмакон  иниси Муҳаммад-назарбекка  буюрдиким, Гурлан  қибласидағи  бўздин бир  улуғ  ариғ қоздирғай. Ложарам, беки мазкур  бу  амрда масоъйи  машкура  тақдимға еткуруб, Боғалон  арнасидин  қаздуруб, Қиёт  устидин ўтириб, Ўрозали  иноқнинг  Бўзлоғи боғининг  қибласидин  Бўзға солиб, сўнгин  янги  қалъаға Хитойнинг  қибласидин  ўткарди ва  Анборда  оғасининг мулозаматиға  етиб, мароҳими  подшоҳонаға сарафроз  бўлди. Ул  ариғ ҳоло  Қиличниёзбой  арносиға машҳурдур”.

Яъни, 1815 йилда  қазиб  бошланган  арнанинг  яратилиш  тарихи шундай   бўлган.

Мунис  ва Огаҳийнинг  юқоридаги  асарида бундан  ташқари  ўша даврдаги  қазув  билан боғлиқ  яна  қуйидаги воқеа  ҳам  қаламга олинади:

"... ва  яна улким, ҳазрати  подшоҳи  мағфур рабиъулохир  ойининг  йигирма бешинчи  куниким, панжшанба  эрди, Хеваник ариқин  қоздирмоқ  учун рукуб  қилиб, кеча  Саёд ҳавлиға нузул  қилди. Жумъа куни  Сорбон  тўпага бориб, қозувчиға  чек  берди. Бешинчи  куниким, сешанба  ва жумоди  ул-аввал  ойининг иккинчи  куни  эрди, тамом бўлди. Қазувға  чиқмасдин  бурунғи сешанба  куни  Берди иноқ  Бухоро  элчиси била  келди. Якшанба  куниким, хони мағфур  қозув  бошида эрди, Қўқон  ҳокими  Умархондин Саййид  Муҳаммадҳожи  элчи бўлиб  келиб  мулозиматға етди. Ва  яна  улким, жумодиулаввал  ойининг ўнинда  хони  мағфур чоршанба  куни  Шоғобод ориғин  қоздурмоқ  учун отланиб, Анборға  нузул  қилди. Жумъа куни  Тошҳавзға  бориб, шанба куни  қаъла  солдурғудек жой  кўруб, умаро  ва жамиъ мулозимлариға  ер  берди. Якшанба  куни кеч  Анборға  тушди. Душанба  куни Анбордин  қозув  устиға бориб, тамошо  қилиб, Янги  ёфға тушди. Сешанба  куни  Муҳаммадназарбек Хонақоҳ  ва уйғур  ва  бошқир ва  минг  ва Боғолон  қазувчисини  Гурлан кўпригидин  юқори  элтиб, чек берди. Ул кун  Қурбон  Қиличхон солоқ Хуросондин  келиб, дар-гоҳи  олампаноҳ  тақбилиға фойиз  бўлди. Ул  ҳазрат они  сешанба  куни кўруб  ва  кўп меҳрибонлиғлар  қилиб, халоиъ  гаронмоя ва  камари  тиллопероя била  сарафроз  қилди. Ва кўчиб  келмакига  юрт тайин  этди. Ва  қазув йигирма  кунда  итмомға етди. Панжшанба  куни, жумодиул  охир  ойининг тўққизида  доруламораи  Хевақға нузул  этди. Бу  сафарнинг имтидоди  ўттиз  кун эрди”.

Мунис  ва Огаҳийнинг  мазкур  асарида яна  Қилич  Ниёзбойнинг элчиларни  кутиб  олиш, кузатиб қўйиши  билан  боғлиқ воқеалар  ҳам  ёритилади: "Душанба  куни ул  ҳазрат  курднинг элчилариға  Давлат  қарокўз ва  Қиличниёзбойни  қўшуб юборди. Бу  сўз  билаким, бизга  эл бўлсалар, такани  чопмоққда  тақсир қилмасунлар  ва  Жонмуҳаммад қози  ва Давлат-назарбой  ва Хожаназарни  мароҳими  хусравона била  сарафроз  қилиб, икки ёрлиғ  марҳамат  кўргузди”.

Бу  воқеа шуни  кўрсатадики, канал  қазиш ташаббуси  билан  чиқиб Муҳаммад  Раҳимхон I ва  эл  ишончи, обрўсини   кўтарган Қилич Ниёзбойга ҳукмдор  элчиларга  мезбонлик қилишдек  масъулиятли  ишни  топширган.

Маълумки, арна  қазилгач, каналнинг  бўйида, ҳозирги   Қиличбой қишлоғидаги  ҳудуд  ўзлаштирилиб, у  ерда машҳур  мироб  номи билан  аталадиган  қишлоқ ҳам  барпо  этилганди. Ўша  ерда мироб  ва  давлат амалдори  Қилич  Ниёзбой ўзи  учун  махсус ҳовли  ҳам  барпо этдирганди.

Мунис  ва Огаҳийнинг  асарида  хоннинг  ўша ҳудудга боргани  ҳам   ёзилган: " Жумодул-аввал  ойининг  йигирма иккисида, сешанба  куни  ҳазрати подшоҳи  ғуфронпаноҳ  шикор иродаси  била  дор уссал-танаи  Хевақдин  рукуб қилиб, Анбарға  нузул  этди. Эртасига  эса хон    Тошҳовузга  ўтиб шикор  қилади. Ул  ҳазрат Тошҳовузда  тўрт  кеча мутаваққиф  бўлиб, якшанба  куни ондин  ҳаракат  кўргузуб, Қиличниёзбойнинг  ҳовлисин нузули  ҳумоюни  била муфаххари  манозил  ва ашрафи  мароҳил  қилди. Ул кун  така  жамоасининг саромади  Хожа  Назарбек ўз  элининг  оқ уйлуки  била  даргоҳи сипеҳр  пойгоҳ  атибўслиқи била  шарафи  истисъод топди. Тонгласиким, душанба куни эрди, Қиличниёзбойнинг ҳавлисидин отланиб, ҳар кун қуш солиб ва ов қилиб ва ҳар соат карам шаҳбози била фуқаро ва ғурабо кўнгулларин шикоривор овлаб...” юради.

Яъни  сешанба куни Хивадан шикорга чиққан Муҳаммад Раҳимхон I Анбар (ҳозирда Шовот туманидаги Маноқ қишлоғи), у ердан Тошҳовузга, у ердан якшанба куни Қилич Ниёзбойнинг  ҳовлисига ташриф буюради. Давлат амалдори ва мироб Қилич Ниёзбой  ҳовлисида бир кун қолиб, эртасига ён-атрофдаги ҳудудларга шикорга чиқади. Хўжайли, Қўнғирот, Маздаҳқон, Пўрси, Қубатоғ тарафларда шикор қилиб, "Қуба тоғининг устидан ўтиб, Қиличниёзбойнинг ҳавлисиға нузул қилди”.

Шу тариқа ўз ишончига сазовор мироб Қилич Ниёзбой ҳовлисига шикорга боришда ҳам, қайтишда ҳам кириб ўтган хон, эртасига Мойлижангал (ҳозирги Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги қишлоқ) орқали Хивага қайтади.

Шикордан қайтган Муҳаммад Раҳимхон I Хивада бир муддат давлат ишлари билан машғул бўлгач, яна воҳага келган элчи-ларни қабул қилади. Бу сафар ҳам элчиларга мезбонлик қилиш Қилич Ниёзбойга топширилганди. Бу ҳақда Мунис ва Огаҳийнинг китобида шундай ёзилади: "Душанба куни Қиличниёзбой ва Мирзо Абдукарим курд хонлари элчиси била келди”.

Бундан ташқари, Муҳаммад Раҳимхон I ҳукмдорлиги давридаги Суюнбий, Дўсимбий, Ҳуббиқулихўжа каби давлат амалдорлари қаторида Қилич Ниёзбой ҳам ёвмут, чавдур уруғларига, шу каби Дарбандга қилинган юришларда қўшинга бош бўлиб қатнашади. Бу ҳақда Мунис ва Огаҳийнинг  юқоридаги асарида  бир неча бор таъкидлаб ўтилади. Ушбу ва бошқа давлат амалдорлари юришларда ғалаба қозонгач, ғолиблик шарафига "Қиличниёзбойнинг ҳовлисини нузули файзидин рашки фирдавсибарин қилди. Ул мавзеда дастурхончи бошлиғ аксар маҳрам ва юзбошиларким, чаповулға маъмур бўлуб эрдилар, келдилар”.  Бундай зиёфатларнинг айнан Қилич Ниёзбой ҳов-лисида берилиши сабаби машҳур мироб Қилич Ниёзбойнинг  юришларда кўрсатган жасорати, қаҳрамонликлари билан боғлиқ эди.

Шу каби шаҳзода  Қутлуғмурод иноқ ҳам бир неча бор ўз аёнлари билан шикорга чиққанида Қилич Ниёзбойнинг ҳовлисида бўлиб, ҳордиқ чиқаргани  муаррихларнинг асарида қайд этиб ўтилган.

Вақт ўтиб, мироб номи билан аталадиган 120 километрлик канал бўйлари хонликнинг энг серфайз жойларига, ушбу ка-налдан сув ичадиган ерлар эса ҳосилдор ерларга айланади. Шу тариқа канал бўйлари ва Қилич Ниёзбой қишлоғига  кўплаб аҳоли кўчиб келтирила бошланади.

Огаҳий қаламига мансуб  "Зуб-дату-т-таворих” асарида  "Жамшидия тоифаси келтурулғондин сўнг Қилич Ниёзбой наҳрининг бир шўъбаси канорида Қуба тоғининг жануби остида ул тавойифға маскан ва мазореъ таъйин қилинди. Ҳоло, улуғ эл ва ободон юрт бўлиб  ўлтурубдурлар”. (Огаҳий, "Зубдату-т-таворих”, Т, "Ўзбекистон” нашриёти, 2009 йил 13-бет).

Бунда асосий эътибор Эрон юришидан олиб келинган жамшид  қавмининг Қилич Ниёзбой канали бўйларига ўрнаштирилгани ёзилган.

Маълумки, 1843 йилда Раҳимқулихон  отаси Оллоқулихоннинг фармойиши билан Эронга юриш қилганди. Ўшанда Бадгис вилоятининг Кўшк ва Қоратепа мавзеларида яшовчи жамшидлар уруғи Раҳимқулихонга Ҳирот ҳокими Шоҳ Комрон устидан шикоят қилишади. Жамшидлар оқсоқоли ҳокимнинг зулми ҳаддидан ошиб, жамшидларни  талаётганини, аёллар ва болаларни қул қилиб сотишаётганини таъкидлайди. Шундан кейин ўша кўчириш воқеаси тарихда бўлиб ўтган ва буни Огаҳий ўз асарида юқоридагича ёзиб ўтган.  Шу каби Огаҳий  хон ҳазратларининг Қилич Ниёзбой мавъзеидаги работга, яъни машҳур мироб асос солган ва унинг номи билан аталадиган  қишлоққа ташриф буюрганини ҳам ёзган: "Шанба куни андин фуқаро ва ажаза арзи аҳволин эшитмакдин фориғ бўлғондин сўнг отланиб, шукуҳи тамом била Қиличниёзбой мавъзеидаги работи лозиму-л-инбисотға ташрифи ҳузур, вофиру-с-сурур элтиб, муфаххари манозил қилди. Анда айшу ишрат асбобин муҳайё қилдируб, барча муфарриҳот ва музҳикот тамошосидин баҳраёб ва тарабмаоб бўлди”.

Бу ўринда Хива хони ва амалдорларининг Қилич Ниёзбой қишлоғига шикорга  ва сайлга чиққани таъкидланади. Эртаси якшанба куни бўлса, Қилич Ниёзбой қишлоғидан  "дабдабаи шоҳона  била наҳзат қилиб, Пурси мавъзеидаким, боргоҳи сипеҳриштибоҳ барпо бўлиб, қуббаи осмонфарсоси қиммаи меҳру моҳдин ўтмиш эрди”. Яъни хон Қилич Ниёзбой қишлоғидан Пўрси туманига жўнаб кетганини ёзади.

Маълумки,  Мунис ва Огаҳий  асарлари Хива хонлиги  тарихидаги кўплаб воқеаларга ойдинлик  киритувчи, давлат бошқарувидаги шахслар тўғрисида  қимматли маълумотлар берувчи ноёб асардир. Юқорида кўрганингиздек, Муҳаммад Раҳимхон I ҳукмдорлиги даврида Қилич Ниёзбой давлатдаги нуфузли шахслардан бири бўлган. Шу боисдан ҳам унинг ташаббуси билан канал қазилган, қишлоққа асос солинган, турли  юришларга бош қилиб тайинланиб, элчиларга мезбонлик қилиш  ҳам унга топширилган.

Бугунги авлод ҳам эл-у юрт тараққиёти ва фаровонлиги йўлида хизмат қилишни ўзининг ҳаётий шиорига айлантирган Қилич Ниёзбойдек аждодларимиз билан ҳар қанча фахрланса, улардан ўрнак олиб яшаса арзийди.

Умид БЕКМУҲАММАД.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019