КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ – БУРЧИМИЗ
2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилингани ва бу борада Давлат дастури тасдиқланганлиги хонадонларимизнинг файзу баракаси бўлган отахон ва онахонларимизниқувонтиргани, шубҳасиз. Бу юртимизда ёши улуғ инсонларни, аввало уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муносиб турмуш шароити яратишга қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир юксак намунасидир.
Юртбошимизнинг шу йил 18 февралдаги қарори билан тасдиқланган Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастурида азалий қадриятларимиз - оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ҳамда обрўсини орттириш, ота-оналаримиз ва ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш, ғамхўрлик қилиш учун аниқ тадбирлар белгилаб қўйилган.
Шуларни эътиборга олган ҳолда бизнинг Амударё академик лицейимиз ўқувчилари ўз ҳудудимиздаги ёши улуғ отахон-онахонлардан тез-тез хабар олиб, зарур ёрдамлар бераяпмиз. Уй юмушларида ўз кўмагимизни берганимиздан улар жуда хурсанд бўлишмоқда.
Кексаларни эъзозлаш ҳар бир ёш йигит-қизнинг фарзандлик бурчидир.
Юлдуз ТУРСУНБОЕВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶