12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:15
Жамият 👁 341

Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш – барчамизнинг бурчимиз

Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш – барчамизнинг бурчимиз

Ҳар йили 1 июнь санаси дунё бўйлаб Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида кенг нишонланади. Бу кун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг бахтли ва соғлом ҳаёт кечиришларига эътибор қаратиш, шунингдек, жамиятда болаларнинг ўрни ва аҳамиятини юксак қадрлаш мақсадида ташкил этилган.

Юртимизда ҳам 1 июнь куни катта байрам сифатида муносиб нишонланади. Мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, маданият ва санъат марказларида турли байрам тадбирлари, концертлар, болалар учун спорт мусобақалари, кўргазмалар ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилади. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларга совғалар топширилади.

Ушбу сана муносабати билан амударёлик ташаббускор саховатпеша тадбиркор Дилдора Хайитбоева томонидан хайрия тадбири ташкил этилди. Тадбирда Ногиронлар жамиятининг туман бўлинмаси томонидан имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган 40 нафардан ортиқ 7-17 ёш оралиғидаги болажонлар иштирок этди ва улар ўртасида расм чизиш бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” номли беллашув ўтказилди.

Хайрия тадбирига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Қорақалпоғистон кенгаши раиси Улуғбек Жалменов ташриф буюриб, барча болажонларни байрам билан самимий табриклади.

Улуғбек Жалменов ўз сўзида болалар эртанги келажагимиз эгалари эканлигини, эртанги куннинг етук мутахассислари, олимлари, шоирлари, спортчилари бугунги болажонлар орасидан етишиб чиқишини, ҳар бир бола меҳр, эътибор ва ғамхўрликка лойиқ эканлигини таъкидлади. Уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун соғлом муҳит яратиш, тўғри тарбия бериш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – ҳар бир катталарнинг, ота-оналарнинг, устозлар ва жамиятнинг муқаддас бурчи эканлигини алоҳида қайд этди.

Ногиронлиги бўлган болалар ҳаётда кўпроқ қўллаб-қувватлаш, меҳр-шафқат ва ғамхўрликни талаб қилади. Уларнинг жамиятда ўз ўрнини топиб, соғлом муҳитда улғайиши, салоҳиятини рўёбга чиқариши учун ҳар томонлама кўмак зарур.

Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларга юқори кайфият улашиш мақсадида ташкил этилган байрам тадбири мобайнида болаларга совғалар улашилди, маданий кўнгилочар дастурлар намойиш этилди. Турли ноз-неъматларга, ширинликларга тўла дастурхон ёзилди.

Хайрия тадбирида туман Маданият бўлими хонандалари иштирокида шўх-шодон куй-қўшиқлар ижро этилди. 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ижросидаги бетакрор чиқишлар барчага юқори байрамона кайфият улашди. Тадбирда байрам ташаббускори Дилдора Хайитбоева томонидан 3 нафар болажонларга велосипедлар совға қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосарлари, бўлимлар раҳбарлари тадбиркорнинг бу эзгу ташаббуси жамиятимизда меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва хайр-саховатлилик қадриятларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар. Шунингдек, “Мафтункор ранглар жилоси” расмлар танлови ғолибларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш – бу фақат давлат ёки муайян ташкилотларнинг эмас, бутун жамиятнинг бурчидир. Ҳар бир инсон, ҳар бир оиланинг бу жараёнга қўшган ҳиссаси катта аҳамиятга эга. Кимдир кўнгиллилик асосида тадбирлар ўтказади, яна кимдир моддий ёрдам беради, кимдир эса меҳрли сўз ва табассум билан болага руҳий далда бўлади.

Ногиронлиги бўлган болалар ҳам бизнинг фарзандларимиз, келажагимизнинг бир бўлагидир. Уларнинг бахтли ҳаёти, ўзларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш бизнинг меҳримиз, ғамхўрлигимиз ва эзгу амалларимиз билан чамбарчас боғлиқ.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026