16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:23
Қишлоқ хўжалиги 👁 383

ЕРГА МЕҲР БЕРИБ, БАРАКА ТОПАЁТГАНЛАР

ЕРГА МЕҲР БЕРИБ, БАРАКА ТОПАЁТГАНЛАР

Ёз — азалдан деҳқоннинг сабр-қаноати ва матонатини синовдан ўтказади. Жазирама иссиқни ҳам писанд қилмай бирин-кетин, изчиллик асосида амалга ошириладиган агротехник тадбирларни сифатли ўтказишни ният қилган деҳқон аҳли учун бу фаслнинг ҳар бир дақиқаси ҳисобда. Айниқса, чилла киргач, бажариладиган агротехник амаллар ўз вақтида сифатли амалга оширилмаса, кўзланган мақсадга эришиш қийин. Шунинг учун ҳам тажрибали, омилкор деҳқонлар, ҳарорат жуда юқори бўлган кезларда  ҳам дала юмушларини асло ортга суриб , "куннинг тафти бироз пасайсин", қабилида иш тутишмайди. Буни биз ижодий гуруҳимиз билан  Амударё туманининг Хизр эли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги  "Ражапов Омонбой" фермер хўжалиги ишчилари фаолияти билан танишиш асносида яққол ҳис этдик.

Ўтган 2024 қишлоқ хўжалик йилини барча йўналишлар бўйича   муваффақиятли якунлаган фермер хўжалиги аъзоларининг жорий йилги режалари ҳам баланд. Омонбой Ражабов раҳбарлигидаги мазкур фермер хўжалиги ерлари 26 нафар ижарачи-деҳқонга бўлиб берилган. Эрта баҳорда 40 гектар майдонга "Султон" навли тез пишар чигит  экилган  далалар айни пайтда ҳосилга кирган. Хўжалик ижарачи-деҳқонларининг ўзаро аҳилликлари, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамжиҳатлик билан иш юритишлари натижасида ғўза ниҳоллари баравж ривожланмоқда. Ёз мавсумининг ҳарорат энг юқори бўлган кунлари хўжалик ишчилари дала ишларини эрталабки ва кечки салқин пайтларида амалга оширишгани ғўзага чилла сувини тарашда муҳим аҳамият касб этди. Жўякларда сувнинг узоқ вақт туриб қолишининг олди олиниб, юқори ҳарорат таъсирида ҳосил нишоналарининг нобуд бўлишига йўл қўйилмади. Айни кунларда эса бегона ўтлардан тозаланиб, чилла сувига қондириб суғорилган ва тобига келган  далаларда ғўза қатор ораларига   ишлов бериш, чилпиш ишлари  амалга оширилмоқда.

Соғлом ва дуркун ривожланаётган  ғўзаларнинг ҳосил туганаклари кўзларни қувонтиради. Биринчи сувдан кейинги шудгорлаш ишларининг сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида мавжуд техника воситаларини таъмирлаш, мавсумий ишларга шайлашга алоҳида эътибор қаратилгани боис, бу борада муаммо йўқ ҳисоби. Фермер хўжалиги ихтиёридаги 2 та  МТЗ—80-11 русумли ва "Орион"  тракторлари  деҳқонлар учун ҳамиша қўл-қанот.

Фермер хўжалигида пахтадан ташқари 10 гектар майдонда  буғдой ҳам етиштирилади. Хўжалик ғаллакорлари жорий деҳқончилик йилида ғалладан юқори ҳосил олдилар. 62  тоннадан зиёд   аъло навли қирмизи дон йиғиштириб олиниб,  2025 йилги контрактация шартномаси  режасига мувофиқ  давлатга 31 тонна  ҳосил етказиб берилди.  Етиштирилган ҳосилнинг 31 тоннадан зиёди фермер хўжалиги ихтиёрида қолгани боис, ижарачи-деҳқонлар ва ишчиларнинг манфаатдорлиги ҳам ошди. Жами 12 тонна буғдой хўжалик ишчиларига тақсимлаб берилди.  Хўжаликда пахта ва ғалладан ташқари,   мойли экинлар экишга   ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Айни пайтда 3,5 гектар майдондаги кунжут ҳам мўл ҳосилдан дарак бериб    турибди. Бундан ташқари, 2 гектар майдондаги тарвуз ва 1,5 гектар ердаги   қовун пайкаллари  ҳосил  нишоналаридан фермер хўжалиги раҳбари  Омонбой  Ражабовнинг ҳам, ижарачи-деҳқонларнинг ҳам  кўнгиллари тўқ.    Ишни  "Даладан—дастурхонга" тамойили асосида  ташкил қилган хўжалик деҳқонлари томонидан етиштирилган полиз маҳсулотлар ҳар доимгидай бу йил ҳам харидоргир. Айни пайтда тарвуз ва қовун пайкалларида пишиб-етилган ҳосилни ички бозорга йўналтириш орқали халқимиз дастурхонининг тўкинлигига ҳисса қўшиш мақсадида ҳосил йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

Ерга меҳр берган инсон асло кам бўлмайди, балки барака топади. Фидойи меҳнатлари туфайли ўзининггина эмас, халқнинг ҳам ҳаётига файз бағишлайди. Хизр эли маҳалласининг ҳар бир кунига, эл-юртга  қут-барака  бахш этиш мақсадида  меҳнат қилаётган Омонбой Ражабов раҳбарлигидаги  фермер хўжалиги далаларини оралаб, ортга, шаҳарга қайтарканмиз, хўжалик далаларида барқ уриб турган файз-у тароватдан кўнгилларимиз  янада  юксалди.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026