12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Саломатлик 👁 655

БОЛАЛАР ЎРТАСИДА ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

БОЛАЛАР ЎРТАСИДА ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Халқимиз орасида ҳаёт синовларидан ўтган ибратли иборалар жуда кўп. Айниқса, саломатлик борасидаги ҳикматли ибора ва мақоллар ҳам мазмунан, ҳам моҳиятан ҳаётий исботини топган. Хусусан, “соғлигимиз ўз қўлимизда”, “соғликни асраш – келажакни асрашдир”, “тозалик – мустаҳкам соғлик гарови” каби ибораларда жамият аъзоларини ҳар томонлама соғлом ва баркамол ривожлантиришдек эзгу мақсад мужассам.

Ушбу мақсадни мукаммал адо этиш, ақлан ва жисмонан етук авлодни вояга етказиш, халқ, айниқса, болалар орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш эса нафақат тиббиёт соҳаси ходимларининг, балки ҳар бир фуқаронинг, ота-оналарнинг ҳам зиммасидаги масъулиятли вазифа ҳисобланади.

Шу боис, Республикамиз тиббиёт соҳасида юқумли касалликларга қарши мунтазам профилактик эмлаш ишларининг амалиётга татбиқ этилиши ва айниқса, болаларни эмлаш билан қамраб олиш кўрсаткичларининг юқорилиги туфайли касалликлар тарқалишининг олди олинишига эришилмоқда. Айниқса, болалар ўртасида юқумли касалликларнинг сезиларли даражада камайишига ҳамда шол, бўғма, қоқшол каби касалликлар йўқолишига эришилди.

Шундай бўлса-да, сўнгги йилларда мамлакатимизда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам вирусли гепатит “А” касаллиги кўплаб қайд этилаётганлиги кузатилмоқда. Халқимиз орасида “сариқ касаллиги” деб аталиб, одамларга оғиз орқали юқадиган ва кўпроқ болаларда учрайдиган вирусли гепатитнинг А тури умумий гепатитларнинг 95-96 фоизига тенг бўлиб, беморларнинг 70-80 фоизини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.

Касаллик айниқса, мактаб ўқувчилари, мактабгача таълим муассасаларига қатновчи ва уюшмаган болалар орасида қайд этилмоқда. Соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва санитария хизматлари томонидан доимий равишда, жойларга чиққан ҳолда санитария-гигиеник, эпидемияга қарши мажмуавий тадбирларнинг ўтказилишига қарамасдан, касаллик кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда.

Вирусли гепатитга қарши курашишнинг самарали усулларидан бири бу профилактик эмлаш бўлиб, эпидемик кўрсатмага кўра олиб борилганлиги учун ушбу эмлаш “Миллий эмлаш календари”га ҳозирча киритилмаган. Шу сабабли болаларни вирусли гепатит “А”га қарши эмлаш ота-оналар ҳисобига оширилиши кўзда тутилган.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикаси халқига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2025 йил 27 январда “Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10-сонли Президент Фармони қабул қилинган ва ушбу Фармоннинг 29-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 8,4 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, мазкур маблағнинг маълум қисми болалар саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилиши кўзда тутилган.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси орасида вирусли гепатит “А” инфекцияси билан касалланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида 6 ёшдаги болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини эмлаш учун давлат бюджети ҳисобидан ушбу инфекцияга қарши вакцина олиб келинди.

Амударё туманига ҳам 2025 йил 30 май куни 6 ёшли болаларни вирусли гепатит “А” касаллигига қарши эмлаш ишларини самарали амалга ошириш мақсадида 3760 доза, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини эмлаш учун яна 500 доза вирусли гепатит “А”га қарши вакцина олиб келиниб, тумандаги 14 та эмлаш пунктларига жорий йил 2 июнь санасида махсус транспорт воситаси орқали етказиб берилди. Ҳозирги кунда 2019 йилда туғилган болаларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига эмлаш ишлари муваффақиятли тарзда олиб борилмоқда.

Ҳеч қандай касаллик ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Айниқса “ифлос қўллар касаллиги” номини олган вирусли гепатит “А” касаллигини кундалик санитария-гигиена талабларига риоя қилмаслик, тоза бўлмаган, туриб қолган сув ҳавзаларида чўмилиш, мева ва сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш, айниқса, ёз ойларида олдинги кундан ортиб қолган овқатларни истеъмол қилиш, “сариқ касаллиги” билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлиш, беморнинг буюмларидан, айниқса, ўйинчоқларидан фойдаланиш, кийимларини кийиш, бемордан ортиб қолган овқатни тамадди қилиш, битта ўринда ухлаш орқали юқтириб олиш ҳолатлари жуда юқори.

Шу боис, ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз саломатлигига эътиборли бўлинг ва албатта, болангизда касалликнинг дастлабки белгилари – қайт қилиш, иштаҳа бўғилиши, чарчоқ ва уйқучанлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, пешоб рангининг қизариши, нажасининг оқариши, худди грипп касаллигидаги каби бурун битиб, оқиши, кўз оқи ва пастки қовоқ шиллиқ пардаси, тирноқ ҳамда терининг сарғайиши каби аломатларни сезсангиз, зудлик билан бемор болани оиладаги бошқа фарзандларингиздан изоляцияланг ва албатта, вақтни ўтказмасдан шифокор кўригига олиб боринг.

Шуни унутмангки, бугунги боланинг саломатлиги – жамият фаровонлиги ва саломатлигининг, мамлакатимиз келажагининг кафолатидир. Зеро, соғлом авлод – соғлом келажак тамойили ҳар бир фуқаронинг, айниқса, ота-оналарнинг зиммасидаги юксак масъулият бўлиб, бу масъулиятни унутишга асло ҳаққимиз йўқ!

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026