БАҲОР — ОНАЛАР ФАСЛИ!
Деразамни очдим тонг саҳар,
Март ҳавоси тўлди хонамга.
Силаганда юзим саболар,
Ўхшаб кетди мунис онамга.
Илиққина меҳр тафтидан,
Юрагимда уйғонди соғинч.
Хаёлимда туйдим дафъатан,
Баҳорий ҳис, ёқимли овунч.
Шу ёқимли овунч ҳамроҳим,
Ҳар баҳорда дилим аллалар.
Ёдга тушар бахтли онларим –
Онам билан кечган паллалар...
Соғинаман онажонимни,
Баҳордайин қайтиб келсайди.
Март келганда хонадонимни,
Баҳор бўлиб кезиб юрсайди...
Баҳор асли – ОНАлар фасли,
Яшнатувчи жумла жаҳонни.
Гулга ўраб одамзот наслин,
Уйғотгувчи мудраган жонни.
Ахир удир болам, деб гирён,
Оилам, деб яшар жонсарак.
Баҳордайин чарх уриб ҳар ён,
Эзгуликлар йўлида ҳалак!
Ёнингизда онангиз борми?
Демак, бахт тожин кийибсиз.
Ва оралаб меҳр гулзорин,
Ҳароратли тафтин туйибсиз.
Шул меҳрни ичинг сипқориб,
Онангизни кўтаринг бошга.
Вужудингиз нурларга қориб,
Сингиб яшанг ўшал ҚУЁШга!
РОБИЯ.
Расм сунъий интеллект томонидан чизилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶