20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 20:28
Жамият 👁 591

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, шубҳасиз, ҳар бир ҳайдовчи ва пиёданинг асосий мажбуриятидир. Бу қоидалар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ва транспорт оқимини мувофиқлаштириш учун мўлжалланган бўлиб, уларга амал қилиш орқали аввало йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олинади. Статистик маълумотларга кўра, қоидаларга риоя қилинганда йўлларда содир бўладиган авариялар сони сезиларли даражада камаяди. Бу эса, ўз навбатида, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлашга ёрдам беради.

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш транспорт воситалари тўқнашувининг олдини олади, бу эса транспорт воситаларига етказиладиган зарарни камайтиради ва ҳайдовчиларга молиявий йўқотишлардан сақланиш имконини беради. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари жамиятда тартиб ва интизомни мустаҳкамлайди. Ҳар бир ҳайдовчи ва пиёда қоидаларга риоя қилганда, бир-бирларига ҳурмати ва масъулияти ошади. Қолаверса, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш тирбандликларнинг олдини олади. Бу эса, вақтни тежаш ва иқтисодий самарадорликни оширишга ёрдам беради ҳамда транспорт воситаларидан тўғри ва самарали фойдаланиш орқали атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар миқдори камаяди.

Шундай экан, ҳар биримиз йўлларда хавфсизликни таъминлаш учун ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.

Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан қоидаларга амал қилинишини ўрганиш мақсадида доимий равишда рейд тадбирларини ўтказиб келади. Бу тадбирларнинг асосий мақсади — йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўллардаги маданиятини оширишдир. Рейдлар давомида ходимлар нафақат қоидабузарликларни аниқлайдилар, балки йўл ҳаракати қоидаларини тушунтириш ишларини ҳам амалга оширадилар. Бу эса, йўлларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиянинг бир қисми ҳисобланади.

Бундан ташқари, рейд тадбирлари давомида йўл инфратузилмаси ҳолати ҳам текшириб борилади. Бу эса йўлларнинг хавфсизлик талабларига жавоб беришини таъминлашга ёрдам беради. Масалан, йўл белгилари, чизиқлар ва йўл ҳаракатини ташкил этиш воситаларининг ҳолати кўриб чиқилади ва зарурат бўлганда, уларни янгилаш ёки таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Навбатдаги рейд тадбирлари йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилди. Бу орқали йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл-транспорт ҳодисаларидан ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бартараф қилиш кўзда тутилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказиладиган рейд тадбирлари давомида шунингдек, ҳаракат иштирокчилари томонидан электроскутер ва шу каби ўзиюрар воситалардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши алоҳида назоратга олинди. Электроскутерлар – бу замонавий йўл транспортининг ажралмас қисми бўлиб, улар қулайлиги ва экологик тозалиги туфайли кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортмоқда. Бироқ, электроскутерларнинг оммалашуви билан бирга, уларни бошқариш ва йўл ҳаракатида иштирок этиш билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар ҳам содир этилмоқда.

Ўзбекистонда электроскутерлар учун йўл ҳаракати қоидалари мавжуд бўлиб, улар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Мазкур қоидалар, жумладан, электроскутерларнинг тезлиги, уларни бошқаришга рухсат берилган шахслар, шунингдек, уларнинг йўл белгилари ва светофорларга бўлган муносабатини тартибга солади.

Электроскутерларни бошқаришда фақат белгиланган тезлик чегаралари доирасида ҳаракатланиш, йўл белгилари ва светофорларнинг ишораларига амал қилиш, тегишли хавфсизлик чораларини кўриш, жумладан, ҳимоя дубулғаси кийиш ва тунги вақтда ёритиш мосламаларидан фойдаланиш каби талаблар мавжуд.

Рейд тадбирлари давомида шу ва бошқа қоидаларга амал қилмаган, шунингдек, тормоз тизими, рул бошқаруви, товушли ишораси, шунингдек сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда носоз фара чироқлари ёки фонарлар ҳамда орқа фара чироқлари ишламайдиган электроскутерларни бошқараётган фуқаролар тўхтатилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Транспорт воситаларини бошқаришда масъулиятли бўлиш ва қоидаларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўтказилаётган рейд тадбирлари эса тегишли қоидаларга риоя қилинишини назоратга олиш ва қоидабузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Анвар Юсупов, Амударё тумани ИИБ йўл-патруль хизмати бўлинмаси бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026