15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:11
Жамият 👁 534

ХОЛИҚ ОТАНИНГ ОЛИМ ЎҒЛИ

ХОЛИҚ ОТАНИНГ ОЛИМ ЎҒЛИ

Шиддат билан олдинга интилаётган автомобиль Навоий шаҳрига яқинлашганида Исломбек тезликни пасайтириб, ёнида атрофни жимгина кузатиб келаётган рафиқаси Саидахонга юзланди:

– Шаҳарда бир муддат тўхтаб, дам олайлик, болаларнинг ҳам қорни очди, бирорта чойхонага кириб, чой-пой ичиб олсак, чарчоғимиз чиқади, – дея орқа ўриндиқда бир-бирига суянишиб ўтирган фарзандларига қараб қўшиб қўйди, – болалар ҳам чарчашди, шунақами, манғитликлар!

Исломбек фарзандларига деярли ҳар куни шундай мурожаат қилишга одатланган, гарчи, улар пойтахтда, Тошкент шаҳрида туғилишсалар-да, таг замини – илдизи Манғит шаҳри, Амударё тумани эканлигини эслатиб, бу табаррук ота маконига фарзандлари қалбида меҳр-муҳаббат туйғуларини уйғотишни ўзининг оталик бурчи деб билади. Шунданми, фарзандлари ҳам ҳар гал Манғитга, Амударё туманига борадиган кунни ўзгача соғинч ва орзиқиш билан кутишади.

Бу сафар ҳам болалар Аллоҳ раҳмат қилсин, Холиқ отасининг ҳаётлик пайтларида ўзларига айтиб берган эртаклари, совға қилган китоблари, Тошкентга борганларида: “Шаҳарларинг жуда чиройли, яшашга қулай, барибир бизнинг Манғит, Амударё туманимиз ҳамма жойдан кенг, баҳаво, дарё бўйига бориб, чўл ҳавосига бир тўйсанг, дунёга қайта келгандай яшариб кетасан”, дея бир-икки кундаёқ ортига қайтгиси келиб қолиши, ҳарчанд қисташмасин, невараларига ҳазиллашиб: “Амударё – менинг ота маконим, Манғит – она шаҳрим, ота-онамнинг олдига борай”, деб ҳазиллашиб қўйишларини алоҳида меҳр билан эслашди. Ҳатто Манғитга тезроқ етиш илинжида Тошкентдан чиққанларидан бери тамадди қилиб олишни ҳам хоҳлашмаганди

Холиқ Давлетов. Таниқли адвокат, адолат ва ҳақиқат ҳимоячиси бўлган бу инсонни нафақат Амударё туманида, балки собиқ иттифоқ даврида қардош Туркманистон республикаси, Қорақалпоғистоннинг деярли барча туманларида, қўшни Хоразм вилоятида жуда яхши билишар, ҳаётларида ноҳақликларга дуч келган инсонлар “Холиқ адвокат” номини эшитсалар, елкаларидан босиб турган ташвишлар юкидан халос бўлгандай, енгил тортишарди.

Ўз умри давомида эл аро катта обрў-эътибор қозонган Холиқ Давлетов оиласида ўта интизомли, маданиятли умр йўлдоши, қаттиққўл, қатъиятли, талабчан ота сифатида мавқеи, ҳурмати баланд инсон эдилар. Умр йўлдоши Сарагул момо билан беш ўғил, икки нафар қизларини тарбияли, эл-юртга муносиб инсонлар қилиб вояга етказган “Холиқ адвокат”нинг ортида, агар таъбир жоиз бўлса, эл-юртга ифор таратган, гуркираган чаманлар қолди. Етти нафар фарзанд бугун етти чароғон, бахтиёр оила қўрғонининг эгалари.

Катта хонадондан ҳар тарафга таралган теран илдизларнинг замини мустаҳкам, гуллаб-яшнаган чаманистонга айланишган. Тез-тез ўғил-қизлари, невара-чеваралари қадрдон ота маконда жам бўлишсалар, Сарагул момонинг бахтиёрликдан юраги ҳаприқиб кетади. Шунданми, Исломбек фарзандларидан ҳам кўра, кўпроқ ўзи онажонининг дийдорига ошиқиб туради.

Навоий шаҳрида бироз тамадди қилиб олишгач:

– Энди йўлимизнинг асосий қисми чўл, – деди Исломбек болаларига, – ҳали дарё бўйига бориб, чўл ҳавосидан бир тўйиб симирсак, дунёга қайта келгандай, яшнаб-яшариб кетамиз.

– Холиқ отамнинг гаплари! – чуғурлашди болалари.

– Ҳа-аа, ана шу ҳаво тортади-да мени Манғитга, болаларим.

Исломбекнинг бу гапидан сўнг фарзандлари бараварига:

– Бизни ҳам! – дея қарсак чалиб юборишди. – Ахир манғитликмиз-ку!

Инсон борки, оилам, Ватаним, деб умр бўйи ана шу муқаддас гўшалар томон интилиб яшайди. Холиқ ота ва Сарагул момоларнинг тўртинчи фарзанди бўлган Исломбек Давлетов 1968 йилда Манғит шаҳрида дунёга келди. 1975-1985-йилларда Манғит номли( ҳозирги 31-сонли) мактабни фақат аъло баҳоларга тугатган Исломбекнинг қурилиш йўналишида ўқиш орзусини энг аввало ота-онаси, ака-укалари чин дилдан қўллаб қувватлашди. У ўша йилиёқ Тошкент Политехника институтининг саноат ва фуқаро қурилиши факультетига, қурилишни ташкил этиш ва унинг иқтисодиёти йўналиши бўйича ўқишга кирди. Табиатан тиришқоқ ва интизомли бўлган Исломбек Давлетов мазкур олий таълим даргоҳини имтиёзли диплом билан тугатди ва институт йўлланмаси, қолаверса, устозларининг тавсияси билан ипк меҳнат фаолиятини Тошкент архитектура ва қурилиш институтининг қурилишда иқтисодиёт ва бошқарув кафедрасида ассистент, кейинчалик доцент лавозимларида ишлашдан бошлади. Ўзидаги илмий салоҳиятни ривожлантириш мақсадида 1994-1997 йилларда ўзи фаолият юритаётган институтда, аспирантуранинг кундузги бўлимида таҳсил олди.

Қисқа фурсат ичида ёш, изланувчан ва қатъиятли мутахассис сифатида институт илмий-педагогика жамоасининг ҳурматига сазовор бўлган Исломбек Давлетов, оддий, халқона тил билан айтганда, жуда тез "ўсди". У 1999-2008 йилларда Тошкент архитектура ва қурилиш институти қурилишни бошқариш факультетида ўриндошлик асосида ўқув ишлари бўйича декан муовини, 2008-2010 йилларда институтнинг молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректори, 2010-2012 йилларда эса иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш кафедраси доценти, кейинчалик 11 йил давомида ҳозирги Тошкент архитектура ва қурилиш Университетининг менежмент кафедраси мудири лавозимларида фаолият юритди. 2023 йилнинг май ойидан бошлаб мазкур Университетнинг менежмент кафедраси профессори вазифасида илмга чанқоқ, танлаган соҳалари бўйича интилувчан ва изланувчан талаба-ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Педагогик фаолияти билан бирга илмий изланишларини муваффақиятли олиб борган ёш олим 1999 йилда, 31 ёшида ЎзФА ҳузуридаги Иқтисодиёт институтининг Ихтисослашган Кенгашида “Лойиҳа ечимларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш (уй-жой қурилиши мисолида)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг қарори билан иқтисод фанлари номзоди илмий даражасига эга бўлди. 2002 йилда доцент, 2019 йилда саноат иқтисодиёти ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонларига сазовор бўлган Исломбек Давлетов тинимсиз олиб борган илмий изланишлари, қолаверса, азиз ва муҳтарама онажонининг дуолари туфайли 2023 йилнинг сентябрь ойида “Уй-жойлар лойиҳа ечимларини комплекс баҳолашнинг илмий-услубий асослари” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳам муваффақиятли ҳимоя қилди.

Тошкент давлат транспорт Университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc рақамли илмий Кенгашида унинг хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ихтисослиги бўйича ҳимоя қилган докторлик диссертацияси 2024 йилнинг 7июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан жуда юқори баҳоланиб, унга иқтисодиёт фанлари доктори (DSс) илмий даражаси берилди.

– Илм йўли – энг машаққатли, шу билан бирга жуда масъулиятли, – дерди доим отаси Холиқ Давлетов. – Ана шу машаққат ва масъулият юкини елкалашдан оғринмаган инсонгина" игна билан қудуқ қазиб" Ватанига, халқига оби-ҳаёт тутади. Модомики, илм йўлини танлаган экансан, ортга қайтма, илм машаққати деб, зиммангдаги масъулиятни асло унутма, буни унутган кунинг сени энг аввал ота маконинг – Манғит ва манғитликлар унутишади...

Исломбек ҳар гал илм йўлида чеккан машаққатлари, илмий ишлари қўлёзмалари устида мук тушиб, неча-неча тунларни бедор ўтказган дамларини эслаганида отасининг ушбу ўгитлари қулоқлари остида жаранглайди ва илм машаққатидан ортга чекинмагани туфайли тақдир ўзига раво кўрган яхшиликлар, касбдошлари ва шогирдларининг самимий меҳридан кўнгли хотиржам тортади. Ахир манғитлик олимнинг 5та илмий монографияси, ўз йўналиши бўйича у яратган 3та дарслик, 20та ўқув-услубий қўлланма, 212та энг муҳим ва долзарб мавзулардаги илмий мақолалари, Республика матбуоти орқали эълон қилинган, қурилиш соҳасига оид муаммолар ечимига бағишланган 46та, хорижий журналларда чоп этилиб, жаҳон илмий жамоатчилигининг юксак эътирофига сазовор бўлган 34та илмий-мунозарали мақолалари билан Ўзбекистон илм-фанига муносиб ҳиссасини қўшган педагог олим сифатида унинг юзи ёруғ.

Республикада бўлиб ўтган илмий анжуманларда ўқиган маърузаларининг ўзи 96та гала тўпламларида чоп этилиб, 36та Халқаро анжуманлар тўпламларига илмий мақола ва маърузалари киритилган. Қолаверса, Исломбек Давлетов оммавий ахборот воситаларидаги ўз йўналиши бўйича чиқишлари орқали кенг жамоатчиликка ҳам яхши таниш. Унинг бевосита раҳбарлигида 80 нафардан зиёд бакалавр, 20 нафардан ортиқ магистрлар тайёрланди. Айни пайтда эса 4нафар таянч докторант ва мустақил изланувчилар Исломбек Давлетов раҳбарлигида илмий изланишлар олиб боришмоқда

Исломбек Давлетов Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида амалга оширилаётган қурилиш майдонларида, уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатларида бўлганида Университет талабаларининг ўзи раҳбарлик қилган битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларида берилган таклиф ва тавсиялар муваффақиятли тарзда амалиётга жорий этилаётганини кўриб, кўнгли таскин топади. Шу боис, ҳар гал қадрдон ота макони – Манғит шаҳрига қаддини тик тутиб, ёруғ юз билан кириб келади. Отаси Холиқ Давлетовнинг синчков назарини ҳис қилган каби болалиги кечган мўъжаз гўша, дарвоза олдида "болам!" деб бутун вужуди билан қучоғини очиб, у томон талпинган муҳтарама онажони бағрига ёш боладай сингиб кетади гўё. Ҳалигина Амударё устига қурилган муҳташам кўприкдан ўтаётиб, ота маконнинг, ота-онасининг ҳароратли нафасини туйган Исломбек Давлетов она меҳри нақадар улуғ неъмат эканлигини. ана шу неъмат инсон юрагида Ватанга муҳаббат туйғусини улғайтиришини юрак-юрагидан ҳис қилди. Умр йўлдоши Саидахон, ота касбини танлаган ўғиллари – яқиндагина “Боғланувчан қурилиш материаллари технологияси” мавзусидаги магистрлик ишини муваффақиятли ҳимоя қилиб, Тошкент архитектура ва қурилиш Университетининг муҳандислик факультетида ассистент вазифасида ишлаётган катта ўғли Жалолиддин, архитектура ва қурилиш Университети талабаси Низомиддин, ақлли ва доно қизлари, Тошкент давлат Иқтисодиёт университети талабаси Диёрахон, Тошкент шаҳридаги 196-сонли умумтаълим мактабининг аълочи ўқувчиси Дурдонахонларнинг тез-тез “Манғитга борайлик”, “Амударёни соғиндим”, дейишларида ҳам киндик қони томган азиз тупроқ – ота маконга чексиз меҳр-муҳаббат билан боғланиб қолган ватанпарвар инсонларгагина хос СОҒИНЧ мужассамлигидан кўнгли хотиржам тортди. Ахир мана шу қутлуғ оила муҳити, қадриятлари уни вояга етказди, шахс сифатида шакллантирди. Ота-онасининг дуолари, бугун уни қутлагани келган ошна, ёр-дўстларининг ишончи орзуларига парвоз, қадамларига қувват бағишлади.

Исломбекнинг бу галги ота маконга ташрифи жигарбандлари, яқин дўстлари учун чинакам байрамга айланиб кетди. Холиқовлар оиласидан етишиб чиққан профессор, фан докторини қутлагани келганларнинг кечгача кети узилмади. “Болам”, деб бағрига босган Холиқ отанинг дўстлари, эзгу тилакларининг адоғи йўқ онажонининг дугоналари, собиқ мактабдош, синфдош дўстлари у билан фахрланишди, қадрдонлик меҳри билан ҳурмат-эътибор кўрсатишди. Тўкин дастурхон атрофидаги қадрдонлар даврасида фарзандидан қониқиш билан бахтга чўмиб ўтирган 88 ёшли нуроний онахон Сарагул момо дуога қўл очди:

– Юртимиз тинч, халқимиз аҳил ва бирдам, ҳаётимиз фаровон бўлсин, кўнгилларида яхшилик, меҳр-оқибат деган улуғ неъматни ардоқлаб, қувончимизга ошна барчадан Аллоҳ рози бўлсин, ҳаммани шундай яхши кунларга етказсин, амийн!

Момонинг эзгу тилаклари шу куни бизнинг ҳам ҳамроҳимиз бўлди. Бу бағри кенг, бири-биридан билимдон фарзандлар, невара-чеваралар камолидан обод ва чароғон катта хонадондаги ўзига хос ўзбекона тутумлар, анъаналарга дилимизда ҳавас уйғонди.

Ҳа азизлар, киройи фарзандларинг, невараларинг, оиланг шундай бўлса...

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019