22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:35
Жамият 👁 345

Манғит шаҳридаги тўйхоналар сони яна биттага кўпайди

Манғит шаҳридаги тўйхоналар сони яна биттага кўпайди

Мамлакатимизда ишбилармонлар учун яратилаётган кенг имкониятлар туфайли янгидан-янги тадбиркорлик объектлари қад ростлаб, шаҳар ва қишлоқлар, маҳаллалар тобора ободон гўшаларга айланмоқда. Бу каби бунёдкорлик ишлари халқимизнинг маданий фаровонлиги юксалишида муҳим омил бўлаётир. Айниқса, муҳтарам Президентимизнинг “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 212-сонли қарори бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш имконини берди.

Мазкур Қарорда белгиланган устувор вазифалардан бири – ишсизликни бартараф этиш мақсадида янги иш ўринларини яратиш, қолаверса, халқимизнинг ижтимоий-маданий ҳаётини юксалтиришга қаратилган инновацион лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Амударё туманида ҳам яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўзларининг бизнес-режаларини муваффақиятли амалга ошираётган тадбиркорлар сафи йил сайин ошиб бормоқда. “Қўшаев Раим” хусусий корхонаси раҳбари Санамжон Нағимова ана шундай ишбилармон тадбиркорлардан. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ хусусий тадбиркорлик йўналишида ўзини синаб кўришга интилган Санамжон Нағимова нафақат бу йўлдаги синовларни енгди, балки амударёликлар ва уларнинг фарзандлари учун замонавий шароитларга эга истироҳат боғини барпо этди. Бу ерда миллий таомлар тайёрловчи барча қулайликларга эга кафе-ошхонадан тортиб, болажонларни эзгулик ва яхшилик олами сари етакловчи эртаклар қаҳрамонлари, аттракционлар, болажонлар учун автодром майдончалари, чўмилиш бассейнларигача ташкил қилиб, халқ олқишига сазовор бўлган Санамжон Нағимова яна бир эзгу ишга қўл урди. Истироҳат боғи ҳудудида барча қулайликларга эга бўлган, тўй ва турли байрам тантаналари учун мўлжалланган муҳташам бинони бунёд этди.

Тадбиркорнинг ўз маблағи ва 1,3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига, миллий ва замонавий меъморчилик анъаналари асосида қурилган, “Олтин сарой” деб номланган мазкур ҳашаматли бино мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига тадбиркорнинг халқимиз учун муносиб туҳфаси бўлди.

Жорий йилнинг 10 август санасида “Олтин сарой” тўй ва тантаналар мажмуасининг фойдаланишга топширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди, Тантанали маросимда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, банк ва молия соҳаси ходимлари, Манғит шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Маросимда туман ҳокими Собир Хўжаметов табрик нутқи сўзлади. У ўз нутқида “Олтин сарой” тўй ва тантаналар мажмуасининг халқимиз орзу-ниятларига ниҳоятда мутаносиб тарзда бунёд этилганини таъкидлаб, мажмуада турли маросимлар дастурхонларини безаш учун буюртмалар қабул қилиш, тўй сайлларини ташкил этиш, қуюқ ва суюқ таомлар тайёрлаб бериш хизматларининг ҳам ташкил этилгани тўй-тантаналар ва оилавий маросимларни ортиқча чиқимларсиз ҳамда исрофгарчиликларсиз ўтказиш имконини беришини мамнуният билан қайд этди. Шу билан бирга муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва қўллаб-қувватлашлари туфайли тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароит ҳамда имкониятлар хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, рамзий тасма кесилиб, маросим иштирокчилари “Олтин сарой” мажмуасининг безатилиши, замонавий жиҳозлари ҳамда турли катта-кичик маросимлар учун мўлжалланган алоҳида заллари ва буюртмалар қабул қилиш, уларни сифатли тайёрлаш бўйича ходимлари, ошхонада яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шуниси эътиборга моликки, ушбу тадбиркорлик объекти ишга туширилиши муносабати билан 10 нафар киши доимий, 5 нафар киши эса мавсумий иш билан таъминландилар ва шу куннинг ўзида улар ўз иш фаолиятини бошладилар.

“Олтин сарой” тўй ва тантаналар саройи айни пайтда деярли ҳар куни ёш келин-куёвларнинг никоҳ маросимларидаги қувонч ва шодликлари, халқимизнинг эзгу орзу-ниятларига ошна қалбларни бағрига олиб, ҳақиқатдан ҳам олтин гўшага айланиб бормоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026