22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 06:33
Жамият 👁 355

Энерготежамкор ускуналар ресурсларни тежашга хизмат қилади

Энерготежамкор ускуналар ресурсларни тежашга хизмат қилади

Барчамизга яхши маълумки, бугунги кунда табиий газ ва электр энергиясига бўлган талаб кундан кунга ошиб бормоқда. Барқарор энергия таъминоти, албатта, самарадорлик ва тежамкорлик масалалари билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Шу маънода овул ва маҳаллаларда масъуллар томонидан истеъмолчиларга энергияни тежаш, табиий газ ва электр энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия самарадорлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари муҳим аҳамият касб этмоқда. Амударё туманининг Беруний маҳалласида аҳоли вакиллари билан ташкил этилган учрашувлар ҳам шулар жумласидандир.

Мазкур тадбирда туман прокуратураси масъуллари, Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, электр таъминоти корхонаси вакиллари, Беруний маҳалласидаги “еттилик” вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда энергетика фаровонлигини таъминлаш учун электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, ёшларни тежамкорликка ўргатиш ҳар бир фуқаронинг муҳим вазифаларидан бири бўлиши лозим. Халқимизнинг истеъмол маданиятини оширишда энергия самарадорлиги ва тежамкорлик масаласига жамоатчилик эътиборини жалб этиш ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ саналади. Акс ҳолда, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик оқибатида келгусида кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин.

Тадбирда мутахассислар томонидан энерготежамкор газ иситиш тизими ускуналари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари ва бошқа энерготежамкор буюмлар тақдимот қилинди ва уларнинг афзалликлари тўғрисида батафсил ахборот берилди.

Таъкидлаш жоизки, инсоният фойдаланаётган табиий энергия ресурслари аста-секин тугаб боряпти, бирламчи ёқилғи-энергетика ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш харажатлари ошиб, улардан оқилона фойдаланмаслик атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизда бу муаммонинг ечими сифатида қурилишда инновацион ёндашувлар асосида ресурслардан самарали фойдаланиш устувор йўналишлардан бирига айланган.

Шубҳасиз, энерготежамкор газ қурилмалари орқали нафақат табиий газ иқтисод қилинади, балки истеъмол учун тўловлар қиймати анча камаяди. Шунингдек, замонавий қурилмалар ёнғин хавфининг олдини олишда ҳам хизмат қилади.

Маълумки, бугунги кунда энерготежамкор уйлар қуриш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Хонадонларга, ижтимоий объектларга ўрнатилган қуёш панеллари асосий эҳтиёжлардан бири бўлган ёритиш чироқлари, қувватлаш мосламалари, телевизор ва музлаткич ишлаши учун зарур электр энергияси билан таъминлайди. Шунингдек, атроф-муҳитга хавфсизлиги сабаб қайта тикланадиган энергия манбалари тезлик билан ривожланмоқда.

Сир эмаски, сўнгги йилларда энергияни тежаш нафақат мамлакатимиз давлат сиёсатининг устувор йўналишига, балки бутун дунёда ҳам асосий масалалардан бирига айланган. Биз истеъмолчи сифатида ўз ҳақ-ҳуқуқларимиздан тўлиқ фойдаланишни истар эканмиз, мамлакат фуқароси сифатида энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги бўйича ўз мажбуриятларимизни ҳам тўла бажаришни унутмайлик. Зеро, Бош Қомусимизнинг 68-моддасида таъкидланганидек, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026