15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 03:06
Жамият 👁 211

“Манғит савдо комплекси” МЧЖда тактик-амалий ўқув машғулотлари ўтказилди

“Манғит савдо комплекси” МЧЖда тактик-амалий ўқув машғулотлари ўтказилди

Маълумки, шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Амударё туманида ҳам 1 июлдан 1 августга қадар “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик” доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда ўтказилаётган тактик-амалий ўқув машғулотлари натижасида ходимлар ва фуқароларнинг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракатланишга доир билим-тажрибалари янада мустаҳкамланаяпти.

Ойлик доирасида “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли савдо дўконларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкинининг дахлсизлигини сақлаш мақсадида тактик-амалий ўқув машғулотлари ўтказилди. Бунда тумандаги Фавқулодда вазиятлар бўлими, Электр таъминоти корхонаси, тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Дастлаб масъуллар томонидан тадбир иштирокчиларига “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кунлик” доирасида ўтказилаётган тактик-амалий ўқув машғулотларининг аҳамияти тўгрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ёз мавсумида минтақамиздаги юқори ҳаво ҳарорати сабабли объектлардаги кутилмаган ёнғин ҳолатларига шай туриш лозимлиги таъкидланди ва бундай вазиятларнинг олдини олиш ҳамда фавқулотда ҳолатларни кам талафот билан ўтказишга доир зарур тавсиялар берилди.

Шундан сўнг фавқулодда ҳолат ҳақида барча тезкор хизматларга хабар бериш ва огоҳлантириш сигнали чалинди. Кейинги босқичда эса “Манғит савдо комплекси” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда шартли равишда содир бўлган ёнғинни зудлик билан бартараф этиш, ёнғин ўчоғидан жабрланганларни ташқарига хавфсиз олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳудуддан фуқароларни эвакуация қилиш каби тактик-амалий ўқув машғулотларни бажаришди.

Шунингдек, дўконларда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши, объектларнинг бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши, автоматик ёнғин ўчириш ва ёнғиндан автоматик дарак бериш тизими ва шу каби бошқа мосламалар созлиги текширувдан ўтказилди.

Бундан ташқари, мазкур тадбир доирасида табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, инсон ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатларни ва бошқа шошилинч ишларни аниқлаш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда жойларда тактик-амалий ўқув машғулотларини ташкил этиш билан бир қаторда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган объектларда қонунда белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш, жамоат жойларида ёнғин хавфсизлигига доир тарғибот баннерларини ўрнатиш ва шу каби бир қатор чора-тадбирлар иш режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Дарҳақиқат, ёнғин ҳолатлари қисқа фурсатларда содир бўлиб, фуқаролар ҳаёти ва мол-мулкига жиддий зиён етказади. Айниқса, ёзнинг иссиқ кунларида объектларни ва маҳсулотларни салқин қилиш мақсадида электр энергияси билан ишловчи қурилмалардан мунтазам фойдаланамиз. Агар объектларни электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тортилган симлар ва қурилмалар талабга жавоб бермаса, юқори кучланиш сабаб ёнғин содир бўлиши мумкин. Шундай экан, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Долзарб 30 кунлик” тадбирлари фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнларда ҳар биримиз фаол иштирок этишимиз лозим.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019