22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:50
Жамият 👁 303

Яқин йиллар ичида туманда истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш даражаси кескин яхшиланади

Яқин йиллар ичида туманда истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш даражаси кескин яхшиланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрель кунги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида мазкур банк кредит маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш кўзда тутилган.

Қарорга асосан Амударё туманидаги қуввати суткасига 40 минг кубометр бўлган “Манғит” сув тозалаш иншоотини янгидан қуриш режалаштирилган. Жорий йил 5 июнда “Оби ҳаёт инжиниринг” МЧЖ ва “Uy-jay Qurilis” МЧЖ билан 12,98 млн долларлик шартнома имзоланди. Бугунги кунда ушбу шартномага асосан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш ташкилот томонидан амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, 25,6 млн доллар маблағ ҳисобидан “Амударё туманининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида 68,5 км узунликдаги аҳолига ичимлик суви етказиб берувчи магистраль сув тармоқлари ва 289,2 км ички ичимлик суви тармоқлари, шунингдек 3та ичимлик суви иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Жумладан, “Манғит” сув тозалаш иншоотидан “РУ-1” сув иншоотига 22,6 км, “РУ-1” сув иншоотидан “Куюк кўпир” сув тақсимлаш иншоотигача 11,4 км, “Куюк кўпир” сув иншоотидан “Яримчи” сув тақсимлаш иншоотигача 6,4 км, Қизил чоли аҳоли пунктидаги сув иншоотигача 5,4 км, “РУ-1” иншоотидан “Қиличбой” сув тақсимлаш иншоотигача 17,3 км, “Куюк кўпир” сув иншоотидан “Жумур овул” аҳоли пунктигача 5,36 км масофадаги аҳолига ичимлик суви етказиб берувчи сув тармоқларини қуриш ишлари ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, Манғит шаҳрига 107 км ва Юқори Тубулға, Қорамон, Озодлик, Бирлашган, Ўрта қалъа, Арнабўйи, Бужук кўл, Хўжа овул, Янги қишлоқ, Нукус овул, Сейт овул, Хитой, Мулкдор, Эшон овул, Вахум, Панашам, Юсуф хўжа, Қиличбой қишлоқ аҳоли пунктларига 182,2 км масофадаги ичимлик суви тармоқларини қуриш ишларини ҳам амалга ошириш белгиланган.

Бундан ташқари, “РУ-1” ва “Қиличбой” сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш, “Куюк кўпир” сув тақсимлаш иншоотини янгидан қуриш ишлари ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.      

Аҳолига тоза, сифатли ичимлик суви етказиб бериш кварцли қум ёрдамида фильтрланиб, махсус қувурлар орқали бир нечта мураккаб жараёнлар орқали амалга оширилади. Аввало оддий, тозаланмаган сув Амударёдан канал орқали янгидан қурилиши режалаштирилаётган сув тиндиргич, яъни сув ҳавзаларига келиб тушади ва махсус механизмлар ёрдамида қувурлар орқали сувни қабул қилиш камерасига узатилади. Ушбу жараёндан сўнг, механик камерага ўтказилиб, зарур пигментлар қўшилади ва сув тиндиргич ҳавзасида тиндирилади. Тиндирилган сувга хлор билан ишлов берилиб, фильтрлаш станциясида          қувурлар орқали 3000 кубометрлик заҳира омборларига тушади. Заҳира омборларидан эса насослар орқали сўрилиб, аҳоли пунктларига, кўчаларга узатилади. Ана шундай мураккаб жараёнлар, машаққатли меҳнатлар эвазига аҳоли хонадонларига беминнат етказиб берилаётган оби ҳаёт манбаи — сувнинг ҳар бир қатрасидан авайлаб-асраб фойдаланиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятли вазифамиздир.

Айни пайтда “Манғит” сув тозалаш иншоотини янгидан қуриш жараёнлари амалга оширилаётган объектда 120 нафар малакали мутахассислар ва ишчилар меҳнат қилишмоқда. 3та автокран, 4та самосвал, 2та экскаватор, 2та “МТЗ” русумли транспорт тракторлари, 2та бульдозер, пайвандлаш агрегатлари ва бошқа техника ҳамда ускуналар тўла қувват билан ишлатилмоқда.

Ишчи-хизматчилар учун махсус транспорт воситаси — автобус ажратилгани, яратилган намунали меҳнат шароити иш унумининг ошишини таъминламоқда. Умумий қиймати салкам 12 млн долларлик маблағ ҳисобига бунёд этилаётган мазкур сув тозалаш иншоотини 2025 йилнинг ноябрь ойида қуриб, битказиш ва фойдаланишга топшириш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 1 млн. 900 минг доллар ҳажмидаги қурилиш ишлари амалга оширилди.          

Сув тозалаш иншооти тўла қувват билан ишга туширилгач, аҳоли эҳтиёжлари учун суткасига 40 минг кубометр тозаланган ичимлик суви етказиб бериш имконияти яратилади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026