17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 04:27
Жамият 👁 315

Аҳоли хонадонларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Аҳоли хонадонларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, муносиб шароитларда яшашларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли қишлоқ ва маҳаллалардаги аҳоли хонадонлари тобора обод ва кўркам қиёфа касб этмоқда. Айниқса, мутасадди ташкилотлар масъулларининг ўзаро ҳамкорлиги боис, энг чекка ҳудудлардаги хонадонларда ўтказилаётган назорат тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Чунки ана шундай назорат тадбирлари доирасида аҳоли хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иситиш тизимларининг қай даражада созлиги, шу билан бирга фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳимоя воситалари билан таъминланганлик ҳолатлари ўрганилиб, аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда. Зарур пайтларда эса амалий ёрдамлар ҳам кўрсатилмоқда.

Ана шундай тарғибот-ташвиқот мақсадидаги назорат тадбирларидан бири жорий йилнинг Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида ҳам ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, полковник Маҳмуд Сейдуллаев, Амударё тумани ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Эрназаров, Фавқулодда вазиятлар бўйича Амударё туман бўлими бошлиғи капитан Зафар Аҳмедовлар ҳамда фавқулодда вазиятлар бўйича туманда фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда масъуллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024 йил 21 май кунги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги овул ва маҳаллалар ҳудудларидаги барча турар жойларда мавжуд бўлган иситиш қозонлари, агар уй ичкарисида жойлаштирилган бўлса, уларни ташқарига ўрнатиш бўйича режага мувофиқ олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Тадбир давомида масъуллар Чордара маҳалласининг Озодлик кўчасида истиқомат қилувчи хонадон эгалари билан учрашиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, иситиш қозонхоналарининг созлиги, қозонхоналардаги ҳаво алмашиш ускуналарининг техник ҳолати, шунингдек, мўриларнинг қай даражада талабга мослиги, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда амал қилиш лозим бўлган бирламчи вазифалар юзасидан фуқароларга зарур тавсиялар, тушунчалар бердилар.

Айни пайтда Амударё тумани ҳудудида 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсуми даврида турли кўринишдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида якка тартибдаги ҳамда кўп қаватли уйларда икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш ва уларнинг самарадорлиги, хавфсизликни таъминлаш борасидаги алоҳида афзалликлари юзасидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар туфайли туманнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ўз хонадонларидаги иситиш тизимлари ва қозонхоналарини куз-қиш мавсумига тайёрлаб, уй ичкарисига ўрнатилган қозонхоналарни хонадон ташқарисига, хавфсиз жойга ўрнатиш ишларини амалга оширмоқда. Кўрилаётган барча чора-тадбирлар аҳолини фавқулодда вазиятларда ишончли ҳимоя қилишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай тадбирлар аҳолининг мавсумий шароитларга мослашиши ва уларнинг турмуш сифатини янада яхшилашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Муҳими, бу каби тадбирлар аҳоли ўртасида мавсумий муаммоларнинг ҳамда турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026